Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
60 киради, ташқари чиқади. Отнинг кўзи эртадан кечгача аёлга тушиб туради. Аёл от кишнаганда дарров емини беради, сувини беради. Биз эркакларнинг бўлса, уйда борлигимиздан, уйда йўқлигимиз кўп бўлади. А-а-ай, ўлдим-е!... Тирсагимда бир нима қирс этди. Вужудим қизиди, пешонамдан тер чиқди. Қурбонназарга қарадим. Қурбонназар кулимсиб турибди. — Ана энди қўлингиз яхши бўлди, — деди Қурбонназар. Ана шундагина Қурбонназар мени жўрттага гапга солиб, мени гап билан алаҳситганини билдим. Мени, алдаб-авраганини билдим... Хийла ётдим. Оғриқ тинди. Шундан кейин жойимдан турдим. Қурбонназар қўлимни ипга солиб, бўйнимга осиб қўйди. Дори-да ичирмади, игна-да суқмади, расмга-да туришмади. — Врачлар қўлингиз чиққанини кўриб-билиб гипсга солган, — деди. — Врачлар ҳамиша шундай қилади. Китобларида шундай ёзилган-да. Агар келмаганингизда қўлингиз ҳадеб қўзғала бериб-қўзғала бериб, ўйнама бўлиб қоларди. Энди бутунлай битиб, аслидай бўлади. Оз-оздан мўмиё тановул қилиб туринг, суякка мадад бўлади... Оқшом қўнгунча гурунглашиб ўтирдим. Кейин, отланиб қайтдим. Қайтаётганимда Қурбонназар бот-бот тайинланди: — Тағин, қўлингизни солганимни бировга айтиб юрманг. Яхши бор, ёмон бор... — деди. Уйга боргунимча ўйлаб бордим. Ай, дўхтирлар-е, нимага қўлим чиққанини кўра-била туриб гипсга солдинг? Кўра-била туриб қотириб ташладинг? Биласан, чиққан суяк жойига тушмаса, ҳадеб қўзғала беради! Одамни яримжон қилиб қўяди! Умр бўйи қийнади! Билмасанг, Қурбонназардан сўраб бил! Ё Қурбонназар табибга бор, де! Чопиб кела бераман! Бовужуд, Қурбоннзарлар бор... Ҳали-ҳали Қурбонназар бор, кейин-кейин нима қиламиз? 76 Биродарлар, участка милитсионеримиз одам бўлиб қолди! Ҳа, одам бўлиб муомала қилди, одам бўлиб гапирди. — Қандай, жиянлар катта бўлаяптими, суяклар енгилми, ака?... — деди. — Шукур, шукур, — дедим. — Икки марта келиб кетдим... — Аёлимиз айтди, йўқлади, деди. — Чавандозчиликда шундай-шундай бўлади-да, ака. Одамлар самолётдан тушиб кетаяпти. Сиз йиқилсангиз, отдан йиқилибсиз-да. — Шундай, шундай... — Қалай, энди тузук бўп кетдингизми, ака? — Шукур, шукур? — Унда, раёндан бир хабар олинг, ака. Капитан кўп сўради, ака. — Майлингиз, иним, майлингиз. Eнди, бир душман кўзи қилайин, дедим. Қўлимдан ипни олиб ташладим. Қўлимни қўйнимга солиб олдим. Отланиб, раён бордим. Капитан катта эшигидан ичкариладим. Ичкарида ўша беқасам чопонлик одамни кўрдим. Бечора, юзлари яраси ҳали-да битмабди, бечора... Беқасам чопонлик мени танимади. Капитан катта танитдирди. Шунда, беқасам чопонлик мени бот-бот бағрига босди. Киприклари нам бўлди... Биқинма-биқин ўтириб дардлашдим. Зот-боборакотини, мазгилини сўрадим. Беқасам чопон- лик «Навоий» колхозидан бўлди, оти Раҳмон бўлди. Раҳмонбойнинг кўнгли бузилди. Овози қалтираб чиқди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling