Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/68
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1645961
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
78 
Узанги йўлдошларим уй-уйига кетди. 
Аёлимиз дастурхон йиғиштирди. 
Кенжамизни қўлимга берди. 
— Манавини пича ушлаб турсин, қозон-тобоғимни ювиб олайин, — деди. Кенжамизни тиззамга 
олдим. 
Кенжамиз дастурхон олиб кетаётган онасига жимит қўлларини чўзиб ингиллади. 
— Инг-инг-инг!... — деди. 
— Бўлди, энанг ҳозир келади! — дедим. — Ҳай, анави суратдаги ким? Ака-я? Ака де, ака! 
Кенжамиз овунмади. Ингиллай берди. 
Шунда кенжамизни тиззамда тебратиб суйдим: 
Келгин, болам, тиззамга,
Ёл бўларсан ўзимга, 
Қулоқ солгин сўзимга, 
Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. 
Биродарлар, куйган — ўланчи бўлади, суйган— лапарчи бўлади? 
Ўз-ўзимдан куйиб-куйиб, ич-ичимдан куйиб-куйиб, кенжамизни суйиб-суйиб, ўланимни айтиб 
қўя бердим: 
Жоним болам от чопсин, 
Отига бахмал ёпсин, 
Ҳуйё солсин отаси, 
Орқасидан ёл топсин, 
Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. 
— Ай, энаси-я, кел, улимга мамма бер! Улим маммасираб қопти. Ана, айтдим, энанг келади, 
мамма беради! 
Болам, сен ҳам ботирим, 
Чопиб келаётирим, 
Чўпон бўлсанг қўйларга, 
Боқарсан ўтлоқ, сойларга, 
Ҳуйё, болам, ҳуйё!.. 
— Бўлди-е, энағар! Оғзим бор деб ингиллай берасанми! Оғиз бир сенда борми? Мана, бизда-да 
бор! Нимага биз ингилламаймиз? Иззатингни бил-да! Ё, отига бахмал ёпсин, қўйларини боқсин, 
дега- нимга ўзингдан кетаяпсанми? Қани ўша отларинг, қўйларинг? Ҳовлидагиларни 
айтаяпсанми? Эб-ей, эб-ей, улар сенинг бовангдан қолдими? Улар менинг отамдан қолди! Улар 
меники, билдингми? 
Ҳуйё-ҳуйё, ҳуйё қани? 
Бованг берган туянг қани? 
Бованг берган туянг бўлса 
Боқиб юрганларинг қани? 
Боқиб юрган туянг бўлса 
Адир ҳам чўлларинг қани? 
— Ана бўлмаса, уккағарнинг кенжаси! Мард бўлсанг жавоб бер, уккағарнинг кенжаси! Ана, са-
синг чиқмай қолди-ку! Ингиллайсан-а, ингиллайсан! Ҳа? Ҳа-ҳа-ҳа! Шўхлашдим, уккағарнинг 
кенжаси, шўхлашдим! Шўхлашишни-да билмайсанми. Улим, манави уйлар-да, қўтондаги 
қўйлар-да, осмондаги ойлар-да, кўпчиб ётган ерлар-да, бари-бари сеники! Бор-е, Тарлонни-да 
бердим, бор-е! Ол-е, уккағарнинг кенжаси-е, ол-е!.. 
Ҳуйё қилай ҳуйдад 
Отинг солгин тўдага 


От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling