Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
28 Ичкари кирдим. Тарлон бўйнига осилиб-осилиб йиғладим. Тўйиб-тўйиб йиғладим... Тарлонни камардан олиб чиқдим. Адирдан пастга етакладим. Тарлон оҳиста-оҳиста пастлади. Пастлаётиб, олд оёқлари букилди. Йиғилиб кетайин-йиқилиб кетайин, деди. Ариқдан сағал сувладим. Ариқ ёқалатиб етакладим. Оёқларини ёздим. Қашилаб ювдим. Яна сувладим. Камарга қайтариб олиб келдим. Бурчакда турган қопдан тўрвада ем олиб келиб осдим. Тарлон жонлангандай бўлди. 37 Биродарлар, неча-неча қорабайирлар кетига қараб-қараб кетди. Неча-неча жайронлар кишнаб-кишнаб кетди. Неча-неча саманлар гўшт бўлиб кетди! Қишлоқда отлар кишнамай қолди. Саҳарлари кўчаларда от туёқлари тикилламай қолди. Оқшомлари отлар тарсиллатиб ер тепинмай қолди. Адирларда отлар дупур-дупур чопмай қолди... Чавандозлар чемакдоши урушдан қайтмаган бўзбола мисол мунғайиб қолди. Келинлар отда эмас, машинада келадиган бўлди. Оламни машина овози бузди: дут-дут-дут... Қишлоқда от номи ўчди. 38 Ора совиди. Қишлоқ тинчиди. Ана шунда Тарлонни уйга олиб келдим. Чавандозлар белига пул ўраб, Обоқлига йўл олди. Обоқлидан от олиб келди. От билан ажаб гапларни-да топиб келди. Гўштга от олиш кўпга келган тўй эмас эмиш. Обоқли тарафларда отлар бус-бутун эмиш, тус- тугал эмиш... 39 Бу гап қишлоқдаги беш-олти аризабоз қулоғига етди. Аризабозлар қулоғи динг бўлди. Аризабозлар кечалари уйма-уй юрди, ариза тўплади. Бир кеча бизникига келди. Аризабозлар султони бўлмиш Ботир мироб сирли овозда тайинлади: — Дарвоза ичкаридан тамбалансин. Ҳовли чироғи ўчирилсин. Бола-чақа бу уйга яқин йўлатилмасин. Ичкари эшик зичлаб ёпилсин. Дераза пардалари туширилсин. Сўнг, қаршимизга келиб ўтирилсин! Ботир мироб айтганларини бажариб келдим. Даврага қўшилиб ўтирдим. Аризабозлар бошимдан кечган савдони гапириб беришимни сўради. Мен сир бермадим, талмовсирадим. Боиси, ўшанда ўн кун ётганим элга достон бўлди. Эл орасида юрувсиз бўлдим. Мана, достоним деярли унут бўлди. Кўнгилсиз достонимни яна қўзғагим келмади. — Ботир ака, бўлган иш бўлди, буёғи синди. Қўйинг, шу аризабозликни, — дедим. — Ия-ия! Ҳей, оғизга қараб гапирилсин! Ким аризабоз? Бизми? Биз ёзувчимиз, билиб қўй, ёзувчи! Халқ йўлидаги, ҳақиқат йўлидаги ёзувчилармиз! Анави ғазал, роман... ёзувчилар яна нима ёзади, ўртоқ Ҳамидов? Қабатидаги адабиёт муаллими ўз улушини қўшди: — Поема, баллада... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling