Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 Мен тинмас, Момосулувнинг кўнглига-да кирибман! Ошиқона-ошиқона қадамлар босиб, кўнглини овлабман. Зим-зиё бир олам эмиш. Теварак ҳувиллаб ётармиш. Қимирлаган жон йўқ эмиш. Эркак зотининг ўзи тугул, излари-да йўқ эмиш. Беҳиштдай бир олам эмиш. Теваракка аланглаб, кулар эмишман: ушбу беҳиштга мендан ўзгалар келмабди! Кўнглимни зўр бир хушвақтлик қитиқлар эмиш: ушбу беҳиштга биринчи бўлиб мен қадам қўйибман! Аҳай-аҳай! Кўзимни очсам уй зимистон, болишни қучоқлаб ётибман. Уйқум қочди. Уйқумни қувалаб, шифтга қараб ётдим. Чин, қишлоғимизда шундай қиз бор. Оти Момосулув. 4 Eрталаб таътил қилдим. Белимга тушлик ўрадим. Заранг таёғимни олдим. Eлбурутдан подаётоққа бордим. Бир тошга ёнбошлаб олдим. Eл қўй-ечкиларини ҳайдаб келди. Шунда... шунда, у-да келди! Мен ўрнимдан туриб қарадим. Хаёлимда, юзларим ловуллаб қизиди. У қўлидаги хивични қўйлари кетидан отиб юборди. Изига қайрилиб кетди. Менга қайрилиб-да қарамади. Ажабо, у кеча мени кўрдимикин? Уялганидан тез қайрилиб кетдимикин? Биродарлар, шу қиз кўз олдимдан кетмай қолди! Кечаси-да, кундузи-да! Шу қизга совчи қўйдим! — Тегмайман, калласи кал, — дебди. Ё, пирим-ей, ё пирим-ей! Кал бўлса нима бўпти? Гап жундами? Жунда ақл борми, хоҳлаган ерига бита беради-да. Бировга қуюқ битади, бировга сийрак битади. Яна бировга битта-да битмайди. Бу яратганнинг иши-да! Жун экиш деҳқончиликмидики, айб бўлса! Ана, калласига жун экмади, экса-да, суғориб, парваришламади, оқибат, қуриб қолди, деса. Майли, ана унда мени камситсин. Зиёдулла калда эркаклик уқув йўқ, муштдай калласига жун экиб ололмади, десин. У яхши эр бўлмайди десин... Мен барибир шаштимдан қайтмадим. Совчини босиб қўябердим. — Айтиб қўйинглар, мен ҳали от олиб, кўпкари чопаман! — дедим. Момосулув ноз қилиб-қилиб, охири кўнди! Тўй-томоша бўлди. У мастона-мастона қадам қўйиб, чимилдиққа келин бўлиб кирди. Мен мардона-мардона одим қўйиб, куёв бўлиб кирдим. Момосулувга кўрган тушимни айтиб бердим. — Сен ҳам шундай туш кўриб эдингми? — дедим. — Кўриб эдим, — деди. — Чинингни айт, — дедим. — Чиним, — деди. — Лекин, таниёлмай қолиб эдим, чироқ ўчиқ эди, — деди. — Ўша мен эдим! — дедим, кўкрагимга урдим. — Сиз эканлигингизни билиб тегдим-да, — деди. — Аҳай-аҳай! — дедим. Биродарлар, Момосулув тушимда. Чўлпон эди, ҳушимда Ой эди, қўйнимда Офтоб бўлди! 5 Бир сурув қўй сотдим. Пулини белимга ўрадим. Намоз чавандозни олдимга солиб, Обоқлига жўнадим. Биродарлар, бизнинг Сурхонда мана бундай гап бор: от олсанг, Обоқлидан ол, аёл олсанг, Ирғалидан ол! Бунинг мағзи шуки, от деганлари дев! От бепоёнликни дейди. От масофа нималигини билмайди. От қаҳратон қишда-да дашт-биёбонларда чопиб ўсади. Ана шунда диркиллаган от |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling