Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
7 — Ота-бовамизнинг ҳунарини ерда қолдирмайин дейман-да. Калнинг нимаси бор, темир тароғи бор. Ана, ана, дўмбирам бор. — Аҳа, ҳунарни асрабон нетгумдур охир, олиб тупроққаму кетгумдур охир! Алишер Навоий! — Ўлманг! Жўшиб кетдим. Дўмбирамни олиб достонимни бошладим. Достонимда бир ҳовлига келин келди. Ҳовлида гулхан ёқилди, чанқовуз чалинди. Келин отда келди. От оловни бир айланди. От достон бўлди. Боли боли болинг бор, Минг туморли норинг бор, Жасадингга қарайман Чопадиган ҳолинг бор. — Маладес, ўртоқ Қурбонов, маладес. Аҳа, энди, чанқовуз, гулхан... эски гаплар, ўртоқ Қурбонов. Достон, ҳа, достон! Замон, давр нафаси йўқ. Интеллектуаллик йўқ, интеллектуаллик! Кўриб турибсиз, ҳозир атом асри. Мана, космонавтлар яна ойга учди... Хўп бўлмаса, ўртоқ Қурбонов. Хайр-маъзурни эшитиб эшитмасликка олдим, билиб билмасликка олдим. Дўмбирамни чулдиратиб, достон айтиб қўявердим. Отларди боқсанг қашиб боқ, Олисдан сувини ташиб боқ, Сира узмагин емини, Емини емига қўшиб боқ. Бир қиё боқ, эй, умидли дунё! — Аҳа, яхши, яхши! А-а-ауф, чёрт, уйқу босаяпти. Нима десак, экан... отлар... отлар патриархал ҳайвон, ўртоқ Қурбонов. «Отни боқсанг қашиб боқ, сувини ташиб боқ!» Хўш, нима бўпти? Маълум гап-ку! Албатта отга сув беради-да, бўлмаса бензин берармиди? Қуп-қуруқ дидактика! Халқ оғзаки ижоди, ҳа, халқ оғзаки ижоди! Примитив, примитив! Интеллектуаллик йўқ, интеллектуаллик! Интеллектуал проблемалар кўтарилиб, ижобий ҳал қилинмаган! Ижодингизга муваффақият, ўртоқ Қурбонов. Изланинг, кўпроқ классикларни ўқинг. Айтайлик, Бетховен, Чайковский, Ашрафий... Рихсиев қўзғолди. Кетар бўлди. Шунда, Рихсиевлар қўйи эсимга келди. Балки, қўйлари юзхотирини қилар, деган умидда қўйларидан гап очдим. — Мухбир ака, қўйларингиз яхши! — дедим.— Диркиллаб-диркиллаб ўйнаб юрибди! Рихсиевнинг юзлари ёришди. — Аҳа, айтгандай, бизнинг қўйлар яхши юрибдими, ўртоқ Қурбонов? — деди. Кўнглимда умид учқун берди. Қўлимни кўксимга қўйиб, бош ирғадим. — Шукур, мухбир ака, шукур. Яхши юрибди! — дедим. — Ўзлариям... қўймисан қўй-да! — Аҳа, қўй!.. — Ўлманг! — Қўй, қў-ў-ўй! Қўй яхши! — Ўлманг! — О-о-о, қў-ў-ўй! Қўй яхши нарса! — Ўлманг! Айниқса сизнинг қўйларингиз! Минг қилса-да, ҳи-ҳи-ҳи, минг қилса-да, мухбирнинг қўйлари-да. — Аҳа, раҳма-а-ат, раҳма-а-ат! — Анави тўнғич акангизнинг қўйлари бўлмайди! Бари ўзидай калтафаҳм! Сизнинг қўйларингиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling