Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
8 шундай доно, шундай ўқимишли... Ҳай-ҳай-ҳай, садағаси кетсанг, мухбирнинг қўйларининг!! — Аҳа, раҳма-а-ат, раҳма-а-ат! — Бир куни денг, ҳайт-ҳайт, дея қўйларни сойга ҳайдадим. Қўйлар ўзини қирга урди. Фақат сизнинг қўйларингиз сойга қараб юрди. Мен, ҳа, омон бўлгурлар-е, минг қилса-да, мухбирнинг қўйларисан-да, дедим. — Аҳа, раҳма-а-ат, раҳма-а-ат! Қўйларни тарбияланг, ўртоқ Қурбонов, қўйларни тарбияланг! — Бай-бай-бай, қўйларингиз мухбирнинг қўйлари эканлиги шундайгина билиниб туради-я! Мол эгасига ўхшайди, деганлари шуда... — Аҳа, раҳ-ма-а-ат, раҳма-а-ат! Рихсиев ташқарилади. Хуржуними елкалаб, изидан юрдим. Тарлонни миниб, адирга йўл олдим. Биродарлар, кўнглим оғрияпти... 10 Тарлонни бойловга ташладим. Отхонадаги баланд охурга боғладим. Гўнг чиқариладиган тешикни жанда билан кечалари ёпиб қўйдим, кундузлари очиб қўйдим. Тарлонга арпа ем бериб бошладим. Азонда тўрт кило арпа ем бердим. Тушда олти кило арпа ем бердим. Оқшомда беш кило арпа ем бердим. Кафтимда туз бердим. Тарлон тузни капалаб-капалаб еди. Кафтимда оқ қанд тутдим. Тарлон қандни лаблари билан олди. Қарс-қарс еди. Eнди сўйилган қўй қуйруғини тузлаб-тузлаб бердим... Биродарлар, от усти беҳишт, оғзи дўзах! 11 Роса қирқ кеча-ю қирқ кундуз бўлди. Ана шунда Тарлонни отхонадан олиб чиқдим. Тарлонни совута бошладим. Ҳовли этагида арқонини узун ташлаб боғладим. Тарлон бўйнини кўзойнакли илон мисол гажак- гажак қилди. Қозиқни айланиб чопди. Олд оёқларини кўтариб кишнади. Арқонини селкиллатди. Дирк-дирк ўйнаб кишнади. Тарлон маст бўлди! Арқон етадиган ерларга оз-оздан хашак ёйдим. Тарлон гоҳ у уюмдан, гоҳ бу уюмдан хашак еди. Кунига биттадан хом тарвуз бердим. Тарлон тарвузни қарсиллатиб-қарсиллатиб еди. Файзи саҳар вақти Тарлонни жабдуқлаб миндим. Катта кўчада оҳиста-оҳиста қадамлатиб юрдим. Тонг оқарди. Хўрозлар қичқирди. Итлар ҳурди. Кўча юзидаги радиокарнай нағма чалди. Ариқларда жилдираб-жилдираб сувлар оқди. Саҳар еллари хур-хур эсди. Бизларни силаб-сийпади... Тарлон вазмин-вазмин қадам ташлади. Туёқ товушлари бир мақомда тикиллади: тик-тик-тик... Олдимиздан ариқ келди. Оёқ илдим. Тарлонни ариқдан сапчитмадим. Сапчитсам, ичидаги мойи узилиб тушади. Кейин, бир йилча кўпкарида чополмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling