Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/68
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1645961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
қилиб бўладими? Бўлмайди! Авваламбор, тўрт оёқли жониворни от қилмоқ лозим! 
Тўрт оёқли жониворни от қилишнинг ўзи бўлмайди. Думли ҳайвонни одамга эл қилиш 
барчанинг-да қўлидан келмайди! 
Тўрт оёқли жониворни от қилиш учун, авваламбор, кўнгилда бўлмоғи лозим! Авваламбор, 
баданда бўлмоғи лозим! 
Баракалла! Бор-да, баданда бор-да! Кўнгилда бор-да! Шу боисдан от олдим-да! Аҳай-аҳай! 
Достончи достон айтади. Хато айтса, шартта бас қилади. Бошқатдан, тузатиб айтади. 
Шоир китоб битади. Китобида бир жойи ёқимсиз бўлса, шоир қалам билан шартта-шартта 
ўчиради, ёқимли қилади. 
Расмчи сурат чизади. Суратда одам қоши қошдай бўлмади. От ёли ёлдай бўлмади. Қиёмига 
келмади. Расмчи дарҳол одам қошини қошдай қилади, от ёлини ёлдай қилади. 
Чавандоз бўлса, отни тузатолмайди! 
Тўрт оёқли жонивор от бўлаётиб... ҳа-ҳа, от бўлаётиб... нима феъл-атвор топса, шу феъл-
атворида қолади. Нима қилиқ топса, шу қилиғида қолади. Нима кўрса, нима билса, нима 
ўрганса, барча-барчаси танасида қолади, миясида қолади. 
Ана шундан кейин чавандоз отни тузатаман деса, ўзига жавр қилади. Отни тузатиб бўлмайди! 
Биродарлар, сара от, чавандоз ақл-заковатидан бино бўлади! Сара от, чавандоз қалб қўридан 
бино бўлади! 
Шу боис, бўзни тарбиялай бердим, кеча-ю кундуз тарбияладим. Зўр бериб тарбияладим. 
Қандай қилиб тарбияладим? Айтмайман, бировлар билиб қолади, айтмайман... 
7 
Биродарлар, бўз от қандай бўлади? Сурпдай оппоқ бўлади! Борди-ю, аждодида бўлса, тўққизга 
тўлганда тарлон бўлади. Тўққиз ёшида бўзнинг баданида холдай-холдай қора доналар пайдо 
бўлади. Шундан бошлаб у бўз эмас, Тарлон от бўлади. Тарлон — хол-хол от! Тарлон — отлар 
сараси! 
Биродарлар тўриқ отнинг юздан бири яхши бўлади, тарлон отнинг юздан бири ёмон бўлади! 
Биродарлар, от танимасанг, Тарлон ол! 
Бизнинг бўз тўққизга тўлди, тўққизда бўлди. Шунда... шунда, бир орзум, ўн орзу бўлиб болала-
ди. Бир қувончим ўн қувонч бўлди! 
Биродарлар, бўз отим — Тарлон бўлди! Мен Тарлон отли бўлдим! 
Отнинг сараси менда, қулинг ўргилсини менда! 
8 
Тарлонни қора ишларга солмадим. Адирларда ўйноқлатиб миндим. Ўйноқлатиб-ўйноқлатиб қўй 
боқдим. 
Шундай бир кунда колхоз раиси шофёри от чоптириб келди. Уни раис юборибди. Бориб, 
Зиёдулла кални олиб кел, дебди. Радиодан одам келибди. Энг яхши подачини айтинг, радиода 
чиқараман, дебди. Шунда, раис мени айтибди. 
Аввал-аввал ишонқирамадим. Шофёрга синчиклаб қарадим. Чин гапга ўхшади. Шундан кейин 
қўйларни шу яқиндаги Асад чўпонга тайинлаб келдим. 
Ўзимда йўқ хушвақт бўлдим. Э, яшанг-е, раис ака-е, дедим. Бизга ўхшаган калларнинг ялтироқ 
бошига-да офтоб чиқсин дебсиз-да, дедим. Э, шоп мўйловингиздан-е, дедим. 
Йўлда уйимизга тушдим. 
Ҳали тутилмаган беқасам чопонимни кийдим. Телпагимни кийдим... 
Бинойидай ораста бўлдим. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling