Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод www.ziyouz.com
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
9
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод www.ziyouz.com кутубхонаси 6 Тарлонни идора олдига боғладим. Дўмбира, тушлик солинган хуржунни елкамга ташладим. Аста-аста ичкариладим. — Ассалому алайкум! — дедим. — Аҳа, келинг ука, келинг. Гиламдан авайлабгина юрдим. Тўрдаги нимкатда ялпайиб ўтирган одам билан қўшқўллаб кўришдим. Дарров танидим, бу ўзимизнинг қишлоқлик Рихсиев бўлди. Мен қаерга ўтиришимни билмай каловландим. Рихсиев бармоғини ниш қилиб жой кўрсатди. Хуржунимни деразага қўйдим. Омонатгина ўтирдим. Сўрашайин деган мақсадда Рихсиевга қарадим. — Аҳа, фамилиянгиз нима эди, ука? — сўради Рихсиев. — Зиёдулла кал! — дедим. — Аҳа, ҳа-ҳа-ҳа! Йўқ, фамилиянгиз? Қурбонов? Аҳа, яхши, яхши! Соғлиқ қалай, ўртоқ Қурбонов? Отдай бўлиб юрибсизми? — Шукур мухбир ака, шукур. Отдай бўлмасакда, юрибмиз. Ишқилиб, бирнави. Ўзингиз қандай, бардамгинамисиз? Болалар чопқиллаб юрибдими? Қачон бўлса, сизни мақтайман. Мана, биздан-да ёзадиганлар чиқди дейман. — Раҳма-а-ат, раҳма-а-ат. Гап бундай, ўртоқ Қурбонов, мен, сиз ҳақингизда радиоочерк ёзаман! — Эб-ей, у нима деганингиз, мухбир ака? — А? Ҳа-ҳа-ҳа! Ҳа, ўртоқ Қурбонов, ўртоқ Қурбонов! Шунақа жанр бор! Аҳа, публитсистик жанр! Бунда қаҳрамонлар мадҳ этилади! — Ҳа-а, хайрият-е. Мен ёмон гапмикин дебман. Энди, мен сизга айтсам, биз унга арзимаймиз- да, мухбир ака. — Аҳа, йўлини қилиб арзиттирамиз-да, ўртоқ Қурбонов. Ўзимизнинг қўлимизда-ю. Мана қоғоз, ёзинг. Ручка йўқ? э, чатоқ-ку. — Бизда таёқдан бошқа нимаям бор, мухбир ака. — Хўп, мана, ручкаям бердим. Қани, бўлинг. Унгача репортёрни тайёрлаб тураман. — Шу, мухбир ака, хатимиз бундайроқ. Бешинчи синф калламизга яраша. Сиз сўранг, мен айтайин. — Йўқ, ёзинг. Оғзингизга келганини пала-партиш гапирасиз, уни бориб, монтаж қилишни айтсангизчи! Ёзинг: «Қуёш заррин кокилларини ёйиб, уфқдан бош кўтарди...» Йўқ, ўчиринг. Бадиий қисмини ўзим ёзаман, сизга оғирлик қилади. Аҳа, бошладик: «Болалигимдан чўпон бўлиш орзум бор эди. Шу орзу мени чўпонликка чорлади. Мактабни битириб, қалб амри билан колхозда қолдим. Мана, ҳозир жавлон уриб меҳнат қилмоқдаман...» Аҳа, энди план, мажбури- ятларни ёзинг. Ким билан сотсиалистик мусобақа ўйнагансиз? Ана шуни ёзинг. Кейин, ҳар бир совлиқдан қўшимча қанчадан қўзи олмоқчисиз? Ана буни ёзинг! — Мухбир ака, мен эл қўйини боқаман, чакана чўпонман. — Аҳа, шундайми? Оббо-о, раис дўппи олиб кел деса, бошни олиб келадиганлардан экан-да. Хўп, ёзаверинг-чи. Меҳнатларингиз тақдирланганми? — Эса-чи, мухбир ака, эса-чи. Раисимиз ҳар кўрганда тўхтаб, кўришиб-сўрашади. Раҳмат, ука, раҳмат, дейди. Элнинг хизматини қиляпсан, дейди. Елкамга қоқиб-қоқиб қўяди. — Ҳа-ҳа-ҳа! Бори шуми? Ҳа, ўртоқ Қурбонов, ўртоқ Қурбонов! Булар абстракт гаплар! Радио- очеркка конкрет фактлар керак! Орденлар! Медаллар! Ёрлиқлар!... Ҳмм, бўпти, ўртоқ Қур- бонов, сизга рухсат. Қаламни Рихсиевга узатдим. Қулоғимнинг кетини қашидим. Магнитофонга қарадим. — Мухбир ака, хабарингиз борми-йўқми, унча-мунча достон айтиб тураман. — Аҳа, шундайми? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling