Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
11 Баковул шундай деди-да, ўзи тўдадан четга чопиб чиқди. Тўдани айланиб чопиб, жар солди: — Биринчи зотига бир рўмол, ўн сўм пули бор! Эшитмадим деманглар! Чавандозлар тўдага от солди. Отларини қимти-ди, отларини тиззалари билан ниқтади, отларини қамчилади, отларини улоққа ҳайдади. Улоқ сонсиз от туёқлари орасида қолди. Қўллар улоққа талпинди, аммо ололмади. — Ҳа-ҳа-ҳа! — Чу-чу-чу! — Бос-бос-бос! Талпинишлар самара бермади. Улоқ ердан қўзғолмади. Ўзини улоққа ураётганлар ўзи-да, отлари-да ғарқ терга ботди. Чавандозлар дастлабки шаштидан қайтди, отлар шаштидан қайтди. Айрим чавандозлар тўда четига чиқди, пешоналарини артди, томошагўй бўлди. Eнди, тўда теварагида юрган чавандозлар ўзини улоққа урди. Мен Тарлон боши узра қамчи ҳаволатдим. Тарлонни қимтиб-қимтиб, тўдага ҳайдадим. Тарлон отлар сиқувида туртиниб-буртиниб улоққа етиб келди. Улоқни бир айланиб тўхтади. Мен қамчини сопидан тишлаб олдим. Ўзим улоққа узалдим. Энди кўтариб эдим, бир от туёғи босиб қолиб, улоқ қўлимдан тушиб кетди. Тарлонни отлар тўдаси сурди. Тарлон қалқиб-қалқиб, улоқ нарёғига гандираклаб ўтди. Четга чиқиб қолди. Тарлон шашти қайтмасин, руҳи тушмасин, дея бир чақиримча ерга чопиб бориб, чопиб келдим. Гўё улоқни олиб чиқдим! 15 Улоқ ердан қимирламади. Шунда баковул зотни оширди. — Чавандозлар-ов, эшитмадим деманглар, устига яна бир гўсам серка қўйилди! Чавандозлар чуҳ-чуҳ, дея отларини улоққа чорлади. Сағриларига тарс-тарс қамчилар урди. Отлар пишқирди, отлар кишнади. Ниҳоят, улоқ ердан кўтарилди. Тўда аста-аста жонланди. Отлар қулоғи лик-лик этди. Тўда пастга силжиди. Баковул жар солди. — Улоқ кўтарилди, улоқ кўтарилди! Тўда бирдан жонланди. Отлар ёппасига чопди. дупур-дупур-дупур... отлар улоқ теварагида чопди. Бор эътиборлари улоқда бўлди. — Улоқ кетди! Улоқ Бурноч билан Саманда бораяпти! Нимага бурноч от деймиз! Боиси, бурноч от пешонасида қашқаси, бурни учида оласи бўлади. Бутлари-да ола бўлади. Бурноч отнинг хили кўп бўлади. Кўк бурноч, қора бурноч, тўриқ бурноч, жийрон бурноч! Саман от бўлса, сариқ, ёллари, думлари қора бўлади. Ёл-қуйруғи оқлари-да бўлади. Бурноч билан Саман қулоқларини қуён қулоқлари мисол чимириб чопди, зинкийиб чопди. Улоқ ораларида шалвираб борди. Улоқнинг бир бути Бурночда, бир бути Саманда бўлди. Чавандозлар ўз тарафларига чалғайиб, тортишиб борди. Теварагида ўнлаб қўллар улоққа узалди, аммо етолмади. Етганлари улоқни юлиб ололмади. Отлар Бурноч билан Саманни ўраб чопди, дупур-дупур-дупур... — Улоқ Бурноч билан Саманда бораяпти! Улоқ Саманга ўтди, улоқ Саманда! Бос! Дарҳақиқат, Саман чавандози эпчиллик билан улоқни тақимига босди. Ўнг тарафига қийшайди. Жиловни ўнгга бурди. Саман йўлини ўнгдан солди. Чавандозлар талашиш фойдасизлигини билди. Бирин-бирин орқада қолди. — Ҳало-о-ол! Саманники ҳалол! Ташла, Саман, ташла! Э баракалла-е! Саман, кел, ҳақингни ол! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling