Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
12 Саман улоқни ерга ташлади. Баковулга қараб юрди. Чавандозлар ерга тушган улоққа қараб юрди. Яна улоққа ёпирилди. Улоқ бу гал майдагина бир тўриқда кетди. Биродарлар, тўриқ от малла бўлади. Бўйни худди кўзойнакли илон мисол гажак-гажак бўлади! 16 Янаги улоқ менга насиб этди. Мен улоқдан умид қилмадим, тўда четида турдим. Улоқни Яратганнинг ўзи етказди. Бир қизилкўк улоқни ердан судраб чиқди. Қизилкўк шундайгина ёнимизга келди. Шунда чавандози улоқни от тиззаси бўйи кўтарди. Мен энкайиб, улоққа ёпишдим. Қаддимни кўтардим, Тарлон биқинига тиззамни нуқиб айқирдим. — Ҳа-а! Тарлон бир юлқиниб, тўдадан узиб чиқди. Кетимдан чавандозлар от солди. Кўплари менга етиб келди, улоққа узалди. Шунда Тарлонга қамчи босдим. Аммо Тарлон жадалламади, аксинча, тобора секинлаб чопди. Ҳайрон бўлиб, олға қарадим. Ана шунда нима гаплигини билдим. олдинда бир одам бўйи сой бўлди... Нима қилишимни билмадим. Жиловни бураман дегунимча сой лабига келиб қолдим. Тарлон сой ёқалаб чопди. Улоқ сой тарафда бўлди. Шу сабабли-да улоққа биров келолмади. Шундай бўлса-да, қўли узун чавандозлар Тарлон сағриси, Тарлон бўйни оша улоққа узалди. Мен улоқни бермадим. Айниқса, Тарлон улоқни бергиси келмади. Сой ёқалаб чопдим. Шунда-да баковул овозидан дарак бўлмади. Энди жиловни қўйиб юбордим. Тақимимдаги улоқни қўшқўллаб ушладим. Тарлон энди ўз билганича чопди. Сойда эса, адоғ бўлмади... Чавандозлар кетимдан қолмай таъқиб этди. Шунда Тарлон бирдан... сойга қараб зинкийди. Олд оёқларини кўтарди, ўзини сойга ташлади. Eтларим жимир-жимир этди. Кўзларим отилиб чиқиб кетаётгандай бўлди. Оёғим ердан узилганини туйдим. Ўзимни муаллақ сездим. Кўнглимдан, ўлган шундай ўлар экан-да, деган гап ўтди. Кўзларимни чирт юмдим, улоқни қўйиб юбордим... Зўр бир зарбдан қалқиб кетдим. Юрагим товонимга тушиб кетгандай бўлди. Ҳушим бошимдан учди. Жонҳолатда Тарлон бўйнига ёпишдим. Маҳкам қучоқлаб олдим... 17 Кўзларимни очдим. Ё, тавба, Тарлон ҳамон чопиб бораяпти. Энди сойда чопиб бораяпти. Тарлон бир-бир босиб, оёқ илди. Бошини эгди. Пишиллаб нафас олди. Мен қаддимни ростладим. Ўзимга келдим. Мен тағин кўзимни юмдим. Юқоридан баковул овоз берди. — Зот жойида! Зот жойида қолди! Юқорига ўгирилдим. Отлиқлар сой лабида қатор бўлиб қаради. Узалиб, жиловни олдим. Юқорига чиқадиган йўл қидириб, сой ёқаладим. Юқорида чавандозлар салмоқлаб-салмоқлаб гапиришди. — Одамнинг боши айланиб кетади-я! — Шу Тарлонда иккита юрак бор! — Борди-ю, битта бўлса, ўзининг калласидай! — Тарлон диловар от экан! Баковул тайинлади: — Тарлон-ов, улоқниям олиб чиқ! — деди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling