Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/68
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1645961
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
Бошқаларнинг оти бўлса, ҳамиша эл оғзида бўлди. Айтайлик, ҳамсоясининг ўғли мактабга 
боради. Муаллим йўқлама қилади. Муродов, дейди. Ҳамсоясининг ўғли сапчиб туради, мен, 
дейди. Синфга бир кунда олтита муаллим киради. Демак, ҳамсояси Муроднинг оти олти бор 
жаранглайди. Ҳамсоясининг саккиз боласи бор. Бари мактабга боради. Ҳар бирови отасининг 
отини кунига олти марта жаранглатади! Демак, ҳамсояси бир кунда қирқ саккиз бор эл оғзига 
тушади! 
Яна тағин, кўчаларда неча марталаб оти айтилади. Бу кимнинг ўғли? Муроднинг ўғли? Бу 
кимнинг қизи? Муроднинг қизи!.. 
Жўра бобо жонига тўйди. Бир тушда қорадори еди. Устидан совуқ сув ичди. Ёрилиб ўлмоқчи 
бўлди!
Бир чинни коса сувни оғзига олиб борди. Лабларига теккизди. Шунда, бирдан айниди. 
Мардона-мардона, аччиқма-аччиқ иш қилиш феъли тутди! Сувни зарда билан отиб юборди. 
Коса чил-чил бўлди... 
Мол-қўйларини сотди. Пулига қаймоқранг «Жигули» олди. Рулни ҳамсоясининг тўнғич ўғлига 
берди. 
— Айтган еримга миндириб бориб келсанг бўлди, — деди. Асл мақсади бошқа бўлди. Асл 
мақсади — машинаси кўчани чангитиб юрсин, одамлар бу Жўра бобонинг машинаси, десин. 
Жўра бобонинг машинаси қаймоқранг, десин. Йўлда ГАИлар ушлаб ужжат кўрсин, Жўра бобо, 
деган номни ўқисин... 
Жўра бобонинг бундан-да кўнгли тўлмади. Машинасини пуллади. Пулига ана шу Тўриқни олди. 
Фарзандлар насибасини-да, фарзандлар ризқи рўзини-да ана шу Тўриққа едирди... 
Қариди, ўзи улоқ чопмади. Шундай бўлса-да, тўриқни кўпкариларга боқди, кўпкариларга 
шайлади. Чавандозлар билан олислардаги кўпкариларга борди. Бировнинг оти толиб қолса, ё 
ярамай қолса, ана-шу чавандозга Тўриғини берди. 
Жўра бобонинг дарди ёлғиз бўлди, дарди эзгу бўлди: тўриғи улоқни айирсин. Баковул улоқни 
Жўра бобонинг оти айирди, дея жар солсин. Жўра бобонинг оти, кел, ҳақингни ол, десин. 
Кўпкари аҳли Жўра бобо деган номни эшитсин. Қулоғи оғирлар улоқни ким олди, дея қайта 
сўрасин. Шунда баковул, улоқни Жўра бобонинг оти олди, дея қайта-қайта жар солсин. Жўра 
бобо деган номни олам-жаҳон одам эшитсин... 
Баковуллар-у чавандозлар Жўра бобо дилидагини дарров илғаб олди. 
Кўпкариларда Жўра бобо тўриғини марҳамат этса, чавандозлар йўқ демади. Кўнглига қаради. 
Жўра бобо тўриғини берса берди, бермаса, атайин сўраб олди. 
Баковуллар Жўра бобо кўнглидан борди. 
29 
Жўра бобонинг тўриғига қораликни кўрсатиб келдим, қораликни искатиб келдим. 
Хиёл ўтди, тўда гувиллаб қўзғолди. Улоқни бир Чил от олиб чиқди. 
Биродарлар, Чил отнинг бир ери кўк, бир ери оқ, яна бир ери қора бўлади. Шу боисдан чил-да! 
Чил йўлини чап солиб-чап солиб чопди. Чағир чеккагир Чилга яқин-да боролмади. Чеккагир 
армонда қолди. 
Баковул қамчисини боши узра силкиди. 
— Бекор, Чилники бекор! Қораликка тушмади!— деди. 
Чин, улоқ чуқур лабида илашиб олди. Улоқ чуқур ичига тушсагина ҳалол бўлади. 
Баковул улоқни қораликдан холисга олиб бориб ташлади. 
— Чавандозлар, қўйилган зотлар жойида қолди! Ол-ҳа, ол! — деди. 
Боянаги чил от улоқни тағин олиб чиқаман деди. Бир ҳавасим келди, бир ҳайратим келди. 
Нимага энди фақат шу чил от олаяпти? Ҳатто чеккагирларни-да доғда қолдираяпти? 
Фаросат билан қарадим. Бир талай узанги йўлдошлари Чил от теварагини ўради. Чил 
чавандози улоқни хотиржам узалиб олди. Тўдадан суғурила бошлади. Узанги йўлдошлари ўзга 


От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling