Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
22 Кўкламни бағримга босдим, тўйиб-тўйиб искадим. Бир гап эшитиб, кўклам кайфиятим қиш бўлди. Кўклам рангим синди. — Жамики отлар гўштга топширилар эмиш. Колхоз радиоузели шундай деди. Бригадир уйма-уй юриб айтди. Важини сўрадим. Бригадир елка қисди. Кўрсаткич бармоғи билан шипни кўрсатди. — Бари юқоридан, бизда гап йўқ, — деди. Бригадир айтган юқоридан одам келди. Идора олдида кўрдим. Ёнида иккита милитсионери-да бор. Катталар уйма-уй юриб, от олди. Eл от бермайин деса — катталар! Эл ёқалашайин деса — ёнида шапкалар! Eл остонагача отларига эргашиб борди. Eл қонқора қақшади. Eл дарди ичида бўлди. 32 Ҳа-е, дедим, пешонада борини кўрамизда-е, дедим. Ҳофиз қассобдан икки кило қўй гўшт олдим. Белбоққинамга тугиб, уйга келдим. Супада чордана қуриб, гўшт нимталадим. Лаҳимни бир ёқли, суякни бир ёқли қилдим. Уккағар Ҳофиз қассоб серсуяк қилиб берибди. Хийла овора бўлдим. Шу вақт, Тарлон пишқирди. Кўзимни гўштдан олиб қарадим. Тарлон жойида телбаларча ирғишлади. Ўзини уёққа урди, буёққа урди. Тасир-тусур ер тепди. Олд оёқлари орасига тумшуқ тиқди. Қорнига тумшуқ чўзди. Сағринига тумшуқ чўзди. Тумшуғи сағринларига етиб-етмади. Думлари билан сағринларини урди, қоринларини урди. Орқа оёқларини кетига силтаб-силтаб пишқирди. Гўё бир нимани тепган бўлди. Мен аввал-аввал, Тарлон шўхлашиб ўйнаяпти, деб ўйладим. Йўқ, Тарлон шўхлашиб ўйнамади. Тарлон дингиллади! Динг-динг этди! Шу Тарлон ё яъжуж-маъжуж кўрди, ё олабўжи кўрди, дея ўйладим. Ҳадаҳалаб бордим. Теварак-бошни қарадим. Яъжуж-маъжуж-да кўрмадим, олабўжи-да кўрма- дим. Ҳайрон бўлдим. От арқонини ушладим. — Так-так, так дейман! — дедим. Тарлон шунда-да дингиллади. Дингиллаб, арқонини юлқиди. Дингиллаб, арқонини силкиди. Кетимга чалқайиб оёқ тирадим. Арқонни қўшқўллаб тортдим. Шунда-да бўлмади. Далбанглаб- далбанглаб кетдим. Бор-е, дея арқонни қўйиб юбордим. Бор эътиборим билан қарадим. Бор фаросатим билан ўйладим. Қараб-қараб топдим, ўйлаб- ўйлаб топдим. Бизнинг Тарлонга гўбалак дориди! Гўбалакда бингак пишидай заҳар ниш бўлади. Шу нишини от баданига суқиб-суқиб ола беради. Гўбалак осмондан тушмайди, ердан чиқмайди. Четдан-да учиб келмайди. Унда, гўбалак қаердан келади? Гўбалак отнинг ўзида бўлади! От деб аталмиш ҳар бир жо- ниворнинг ўз гўбалаги бўлади! Гўбалак отнинг қаерида бино бўлади? Гўбалак отнинг думи остида бино бўлади! Шу боис, гўбалак отпашша дейилади! Бир қўлим билан от арқонидан маҳкам ушладим. Бир қўлим билан калламдан телпагимни олдим. Телпагимни шайлаб турдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling