Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 отларни Чилга йўлатмади, йўл бермади. Гўё улоққа талашаётган бўлиб, Чил отни ўраб-ўраб чопди. Чил сағрисига қамчилаб-қамчилаб, мадад бериб-мадад бериб чопди. — Дарбанд! ҳайда, Дарбанд! Ғайрат қил, Дарбанд! — дейишиб чопди. — Бос, бўш келма, Дарбанд! — дейишиб чопди. Демак, булар дарбандлик чавандозлар бўлди. Дарбандлик чавандоз улоқни тақимига босиб олди. Айқириб-айқириб от қўйди: — Оҳо-ҳай, оҳо-ҳай, оҳо-ҳай! Ҳай отам, ҳай отам-а, ҳай отагинам-а! Ҳайда-я!.. Биродарлар, Дарбандлик чавандоз отни отам деяпти, отам! Аҳай-аҳай! Чил от бу сафар улоқни дангал ташлади. — Ҳало-о-ол! Чил, чил дейман-ов! Улоқни олган ерингга олиб бориб ташла! Чавандозлар, эндиги зотга катта бир ҳўкиз қўйилди. Сўйсанг бир тўйни тўйдиради! Ол, армонда қолма! Тўда яна қораликка қараб от қўйди. Улоқ бу гал «8-Март» колхозилик Саманда бўлди. «8-март»ликлар ҳайбаракалла қилди: — Қўйма, «8-Март», қўйма! «8-Март», эҳтиёт бўл, кетингдан Чағир бораяпти! — Бос, жонинг борича бос! — «8-Март», отни қамчила! Ҳўкиз «8-март»ликларда кетди. 30 Eндиги улоқни мен олиб чиқдим. Отлар олдимни олди. Йўлимни ёпиб чопди, ёнларимни ёпиб чопди. Отлар мени қораликка йўлатмади. Биродарлар, ёлғиз отнинг чанги чиқмайди, чанги чиқса-да, донғи чиқмайди! Аламимдан хуноб бўлдим. Ўзимизнинг чавандозларга бақирдим: — Жонларинг борми?! Келинглар-да энди! Шундагина бизнинг чавандозлар ўзига келди. Гапни бир ерга қўйди. Мен яна улоққа кирдим. Узалиб, улоқни ердан уздим. Жўра бобонинг тўриғи олға юрди. Баковул жар солди: — Улоқни жўра бобонинг оти кўтараяпти, Жўра бобонинг! Беш-олти қўл улоққа узалди. Аммо мен куч бермадим. Улоқни бор кучим билан ушлаб олдим. Тўдадан суғурилиб чиқдим. — Улоқ Жўра бобонинг отида! Эшитмадим деманглар, Жўра бобонинг отида! Узанги йўлдошларим теварагимни олиб чопди. Ўзга отларга йўл бермади. Жўра бобонинг Тўриғини қамчиладим, ҳайбаракалла қилдим. — Ҳа, бос, Жўра бобонинг оти! — Ҳа, селкиллаган ёлингдан айланайин! Ҳайда-я, Жўра бобонинг оти! — Ий-ий-ий, ий-ий-ий!.. Дупур-дупур-дупур... Отлар пишқирди, отлар кишнади. Ёллар селкиллади. Думлар товус пати мисол ёйилди. Туёқлар остидан чанг ўрлади. Дупур-дупур-дупур... Жўра бобонинг оти қораликка забт билан келди. Чуқурдан сапчиб ўтди. Шунда улоқни қўйиб юбордим. — Ҳал-о-ол! Жўра бобонинг тўриғиники ҳалол! Жўра бобонинг тўриғи, кел, ҳақингни ол! Ҳақни олиб, Жўра бобонинг олдига бордим. Жўра бобо жилмайиб, бош ирғади. Теваракка ғолибона ҳам хушвақт қаради. Кўрдиларингми, улоқни бизнинг отимиз олди, деган бўлди. 31 Қиш қариди. Ҳавода кўклам иси анқиди. Бойчечаклар кетидан қорақошлар очилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling