Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
125
эди. 
Иш юзасидан бош айбдор жувоннинг укаси Игорь Лопатин эди. У “штатдаги” кинооператор 
бўла туриб, давлат аппаратлари ва воситаларидан жиноий жазога лойиқ фаолият йўлида 
фойдаланган, совет воқелигини бузиб кўрсатадиган, совет ижтимоий ва давлат тузумини 
бадном қиладиган, бошдан-оёқ туҳматдан иборат ҳужжатли ленталарни суратга олган ва шу 
йўл билан ғарб жамоатчилигини ёлғон маълумотлар билан чалғитмоқчи бўлган”. Яна шу нарса 
қайд қилинганки, “судланувчи мазкур жиноий иш билан беғараз шуғулланиш у ёқда турсин, 
аксинча, совет давлатини бадном қиладиган киноматериалларни Ғарбга валюта ҳисобига сотиб 
юрган. Худди ўша ерда, чет элларда материаллар кинозалларда ва телевидение каналлари 
орқали намойиш қилинаётганда бизнинг махсус хизмат ташкилотларимиз бу киноленталар-
нинг қаердан келганини аниқлаган”. 
Бундай ҳолларда қандай таниш қўшиқлар, қандай таниш қилмишлар дейишганидек, аслида 
шундай бўлганми-йўқми – ким билади дейсиз, ҳар қалай Руна ана шу гаплар билан айбланган. 
Руна укаси билан бевосита ҳамкорлик қилганда айбланган – укаси опасига “рухсатсиз суратга 
олинган ленталарни берган, опаси бу ленталарни яқин дугонасиникида сақлаган”. Бу ишлар 
текширувда аниқланган. Кимдир изига тушган. Игорь қамоққа олингач, Руна огоҳлантириш 
учун шошилиб дугонасиникига келса, бу ерда тегишли хизмат ходимлари уни кутиб туришган 
экан. Шундай қилиб, Руна жиноят устида ушланган. Шундан сўнг кутилмаган воқеа содир 
бўлади – процесс жараёнида Руна укасининг қисматини қандай қилиб бўлса ҳам 
енгиллаштириш учун бор кучи билан уриниб кўради. У совет кишиларининг ҳаёти ва турмуш 
саҳналарини кинога олиш мендан чиққан ғоя эди, нималарни ва қандай қилиб кинога олиш 
кераклиги тўғрисида укамга мен кўрсатма берган эдим, суратга олинган ленталарни хорижий 
мухбирларга валюта ҳисобига шахсан мен берган эдим, укам мендан чиққан ғояларни ижро 
этган холос, деб, асосий айбни ўз гарданига олган эди. 
Мана шундай гаплар. Бу ўринда яна бир тафсилотни айтиб ўтишга тўғри келади: судда 
Рунани америкалик журналист билан ошиқ-маъшуқаликда айблашади – журналист Америкасига 
қайтиб келгандан кейин мақола ёзган эмиш. “Бу мақолада ўйнаши ҳақида мақтовли фикр 
айтган, совет жамиятига эса, аксинча, ўта душманлик муносабатда бўлган” эмиш, бу эса 
қамоққа тушиб қолган жиноятчи жувон учун ўч олиш усули эмиш. Руна бўлса америкалик 
журналист ўйнаши бўлганини тан олмаган, меҳмонга рус тилини ўргатиб юрганман, холос деб 
кўрсатма берган. Хуллас, калаванинг учини тополмайсан. Уларнинг нима ишлар қилганини ким 
билади дейсиз, нима бўлганда ҳам, буларнинг ҳаммаси Рунанинг бошига бало бўлди. 
Ўша куни ишдан кеч қайтдим. Бошқа юмушларим бор эди, шу билан бирга Руна 
Лопатинанинг ўтмиши билан яхшироқ танишишга бўлган иштиёқ ҳам мени анча ушлаб қолди. 
Одатдагидай дарвоза олдида соқчига ишора қилиб қўйиб, хиёбон бўйлаб Успенский кўчасига 
кирганимда ғира-шира бўлиб қолган эди. Москвага ошиқаётган машиналар оқимига қўшилдим. 
Бу ерларда ўрмонлар ва тепаликлар оппоқ қорга бурканган қиш пайтида ҳам тушдагидай 
кўркам, яшиллик олами гулга безанган ёз фаслида ҳам тенгсиз гўзал, ана шу пайтда ўрмондан 
ўтгандан сўнг бирдан Москва дарёсининг нурафшон муюлиши бир неча лаҳза кишини мафтун 
қилиб қўяди. Бу сув, осмон, ўрмон мўъжизасидир, мен ҳар доим шу ерга келганда ойна орқали 
боқиб, машинада олға қараб елиб борар эканман, ортда қолган манзарани мумкин қадар 
кўпроқ хотирада сақлашга одатланганман. 
Бу тафсилотларга тўхталиб ўтиришим бежиз эмас. Бу ерларда ҳар икки томонга қараб неча 
марталаб машинада ғизиллаб ўтганман, лекин ҳаётимнинг ана шу йўл ёқасидаги гўшалар 
билан чамбарчас боғланиб кетиши етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. Вақти келиб бу ерлардан 
ўтишга юрагим дов бермай, айланма йўлдан юра бошлар эканман... 
Бу гал Москвага яқинлашар эканман, ўша инкубаликка номзод қайсар жувон Руна 
Лопатинани кейинги куни яна клиникага келтириш керакми деб ўйладим. Ҳа, келтириш 
тўғрисида кўрсатма бердим. Нега бундай қилдим? Унга нималар дейман? У инкубаликка 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling