Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
44 қўйди: — Роберт, сенга кофе тайёрлаб кейин кетаман. – Кофени ўзим тайёрлашим мумкин, сен жўнайвер. – Йўқ. Айтганча, бошқалар қатори Ордок номидан Энтони Юнгер дегани телефон қилди. – Юнгер? ҳа, эсладим. Хўш, у нима деди. – ҳозир келиб айтиб бераман. Хотини ошхонада буғ билан ишлайдиган ва шунинг учун паровоз деб аталадиган эски кофеқайнатгичда кофе тайёрлагунча Роберт Борк курсида ўтириб дам олар экан, шалвираган қўлларини ёнига ташлаб, гўё ўз уйида ётсираб қолди. У ҳатто гир-атрофга назар ташлади. Гўё биринчи бор кўраётган каби зилдай мебель тўла катта меҳмонхонага разм солди: Венециядан қачонлардир Жесси сотиб олган чилчироқ ва камин-печка устида катта ойна турипти. Рояль, виолончель. Ойнавон шкафда зарҳал муқовали китоблар (китобларнинг кўпчилиги иккинчи қаватда, кабинет ёнидаги кутубхонада сақланади). Ва бутун уй, ҳатто ўзи ҳам қандайдир бегонадай туюлди ўзига. Эски Венеция кўзгусига қарар экан, ўзининг кексайиб қолган полвон оқ ёл отдай суяклари туртиб чиққанини сезди, у ўзининг ўтмиш ҳаётини, ўз ҳаёти билан боғлиқ нарсаларни, ўзини, ўзининг ҳар доим ғайриоддий фикрлар билан банд эканлигини кўз олдига келтирди. У ўйланиб қолди: «Наҳотки менга кўп нарса керак бўлса, нега мен чиндан ҳам замон охир бўлгандай бунчалик куйиб пишаман? Эҳтимол, энди мен номаълумликка шўнғиб кетишим учун менинг бутун ўтмиш ҳаётим шунчаки дебоча бўлгандир. Махфий эшикни ахтарган кўрдай тимирскилашим керакми? Футурологияга ёпишиб олиб ҳар ҳолда иши юришган олим сифатида тинч-тотув яшаб нимага эришдим? Ниҳоят самодаги Филофей сиймосининг менинг тақдиримга таъсирини олайлик. Бу нима? ҳақиқат ғалаба қилган лаҳзами? Интиқомми? Шундаймикин? Филофей мен учун ким? Ўйлаб кўрса, ҳеч ким эмас. Нега бўлмаса мен тиниб-тинчимайман? Демак, унинг менга дахлдор жойи бор экан-да? Баъзан китлар тушимга киради, энди бўлса...» Бу фикрлар, шубҳалар уни тарк этмас эди. Нима тўғрисида ўйламасин самовий роҳиб кашфиётлари эсига келаверар эди. Ҳамма-ҳаммасини — бундан олдин бўлган воқеа- ҳодисаларни ҳам, ундан кейин рўй берган нарсаларни ҳам қиёслашга тўғри келди. Жесси кофе олиб кирди. Гап яна олдинги мавзу атрофида айланди. Роберт Борк асарларининг шайдоси Энтони Юнгер президентликка номзод қилиб кўрсатилган Ордокнинг қўмондаси номидан дорилфунунга, Боркка телефон қилмоқчи бўлган экан, лекин уни топиша олмабди. Шундан сўнг куннинг иккинчи яримида яна қўнғироқ қиламан дебди. Жесси унга Боркнинг ўзи телефон қилса бўлмайдими деб сўраганда, Юнгер: “Мени топиш қийин, югуриб- елиб юрибман, бугун бизларнинг беҳаловат кунимиз, Ордокнинг сайловчилар билан учрашуви тайёрланяпти, шундан сўнг катта матбуот конференцияси бўлади, умуман ташвиш кўп, Борк билан гаплашишни жуда-жуда хоҳлар эдим” депти. Яна: “кўпдан бери гаплашмоқчи эдим, энди бунинг учун баҳона топилди. Илтимос, айтиб қўйинг, менда кўп маълумотлар ва саволлар бор. Албатта қўнғироқ қилмоқчиман”. Жесси репетицияга жўнаб кетгандан кейин кўп ўтмасдан телефон жиринглади. Бу ўша Энтони Юнгер эди. – Мистер Борк, биз билан сизнинг Филофей исмли умумий дўстимиз бор, шундай эмасми, биз ҳозирча бахтга қарши телефон орқали танишдик, бу танишиш умуман олганда Филофейнинг маслаҳати билан бўлди. – Тўғри. Ўша самовий роҳиб энди бизнинг ҳаётимизда катта роль ўйнайди. – Гап ана шу ҳақда кетаётир-да, мистер, Борк. Бу бошқалардан кўра сизга кўпроқ маълум бўлса керак деб ўйлайман. Энди воқеалар жараёнининг қандай кечишига, русча қанотли ибора билан айтганда, тарих ғилдирагининг қандай айланишига боғлиқдир. Мақтаниб қўйишим мумкин, ахборотингиз учун русчани ёмон билмайман. Борди-ю шу жиҳатларим билан сизга фойда келтира олсам, мамнун бўлар эдим. – Ҳа, буниси яхши, — деди Роберт Борк ҳайратомуз жавоб қайтариб ва Энтони Юнгернинг ўзига бўлган ишончига ва овозининг жарангдорлигига қойил қолиб. “Анча ғайратли йигит |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling