Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
сўзлар, иккинчиси эса бунга жавобан менинг борадиган жойим йўқ, ўлганингдан кейин 
тўкилган хазондай гапсан, шамол учирган томонга кетаверасан дерди. Оллоҳ таолонинг 
иродасига кўра, ана шу бир-бири билан чиқиша олмайдиган, тиниб-тинчимас шарпаларнинг 
нариги дунёдаги омонат ҳаётини фақат бойқушгина кўра ва эшита оларди... Бойқуш узоқ 
йиллар давомида уларга ўрганиб қолган, улар бўлмаса зерикиб қолар, ўзини бирор нарса 
етишмаётгандай ҳис қилар эди. Лекин бойқуш уларнинг борадиган бошқа жойи йўқ эканини, 
эртами, кечми қадам ранжида қилишларини билар эди. Мана, яқинда майдонда катта парад ва 
намойиш бўлиши керак, шуларнинг кетидан кечаси ҳаяжонга тушиб, кўрган-билганларидан 
кўзларини маст одамларникидай бақрайтириб шарпалар албатта келишади. Барабанларнинг 
гумбирлаган овози, ҳарбий саф музикаси, солдатларнинг майдон узра юракка қадаладиган 
қадам ташлашлари уларни ўта ҳаяжонга солади. Ҳарбий техниканинг шовқин-сурони-чи! 
Намойишлар, намойишлар шундай ҳаяжонга соладики — одамлар дарёдай оқади, бор овози 
билан қичқиришади, мақбара устида турганларнинг расмларини, шиорларни кўтаришиб шоду 
хуррам ўтишади. Ва оломон “ура-аа” деб қичқириб, уруғ қўйиш учун сузаётган балиқлардай 
калласи калласига теккундай бир томонга оқади. 
Лекин шарпаларнинг кундуз куни, ёруғда пайдо бўлиши жоиз эмас, бўлмаса улар вақтнинг 
кечиш жараёни билан ҳисоблашмасдан, фанодан оний ҳаётга қайтиб келган, ишга киришиб 
кетган, ҳаяжонга тушган одамлар дарёси тепасидаги юксак мақбаранинг устки минбарида 
турган бўлур эди. Шундан сўнг буларнинг ҳаммаси бирдан стоп-кадрдагидай тўхтаган, 
ҳаракатсиз серрайиб қолган, овозсиз саҳнада тарихнинг тушуниксиз лаззатли завқ-шавқи ила 
абадийликка, мангуликка қотиб қолган бўлур эди. Кремль устидан гувиллаб учиб ўтаётган 
самолётлар ҳам, ҳаракатсиз тўхтаб қолган, ҳуркак кабутарлар ҳам осмонда туриб қолган ва 
порлоқ кўзлар ҳам, бақироқ овозлар ва ҳатто ҳаракатга келган пок фикрлар ҳам мия 
қатларида туриб қолган бўлур эди... Қуёш ҳам бир жойда абадийликка қотиб қолган бўлур 
эди... 
Бегим кунлари, хусусан ҳаво айниган кезларда, сурункали ёмғир пайтларида, ер бағирлаб 
изғирин турган онларда — мақбара ёнидаги соқчилар оёқларига пийма этик, калиш, бошларига 
қулоқчин, қўлларига қўлқоп кийиб олган ва оғизларидан чиққан ҳовур кийим ёқаларига, 
елкаларидаги милтиқ-автоматларнинг оғизларига оппоқ қиров бўлиб қотиб қоладиган 
фурсатларда, хумкалла-пакана арвоҳлар, балки ҳаво айниганидан бўлса керак, вайсақи бўлиб 
бир-бири билан чиқиша олмай қолишади, кўпроқ бурчак-бурчакларга тиқилиб, ойга кўз қирини 
солар эканлар, бир-бирига гап қайтаришади, ана шундай маҳалларда бойқушнинг қулоғига 
асабийлашган овозлар тез-тез эшитилар эди: “Тушунтириб бўлмайдиган нарсаларни менга 
ишонтиришга уринма! Ўлимга даво йўқ, даво бўлиши мумкин ҳам эмас, ўлим ҳақдир. Мен ўлган 
эканман, абадий яшаб қолмоқчи эмасман, сохта ҳаётнинг менга кераги йўқ! Бу қачонгача 
давом этади?! Охири борми ўзи, тинчим ҳам йўқ, ҳаммаси жонимга тегди! Илгарилари 
ўйламаган эканман, энди бўлса нега туғилдим, мени онам нима учунгина туғди экан деган фикр 
калламдан чиқмайди. Мен туғилишни хоҳламаган эдимку! Энди бўлса мақбарага қамалиб 
қолганман. Буларнинг ҳаммаси сенинг ишинг! Бу сенинг иблисона, маккорона ғоянг! Бунга ҳеч 
қачон рози бўлмайман, ҳеч қачон, эсингда бўлсин”. Бунга шериги ўзининг бутунлай ўчиб 
қолган трубкасини осойишта тортар экан хириллаган овози билан жавоб берар эди: “Қулоқ 
сол, мен сенга кўп марта тушунтирганман. Бу партиянинг хоҳиши эди. Мен сенга айтганман: 
сен партияга бутун борлиғинг билан, кўргазмали қурол шаклида керак эдинг, тушуняпсанми, 
жаҳон инқилоби учун синфий қасам ичишлар учун керак эдинг, сен партияга ўлганингга 
қарамасдан ва ўлганингдан кейин ҳам керак эдинг. Сен инқилоб фиръавнисан, сени асрашади, 
авайлашади, сенга тош тобутингда таъзим қилишади!” — “Мен бўлсам буни мутлақо 
хоҳламайман! Мен қатъий норозилик билдираман! ҳеч кимнинг, мутлақо ҳеч кимнинг ўлим 
билан ҳисоблашмасликка ҳақи йўқ. Бу — бемаънилик”. 
Бойқуш уларнинг тепасидан учиб ўтар экан, ҳанг-манг қолар эди – улар турфа олам ҳақида 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling