Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
39 нарсасига, масалалар масаласига йўл топгандай сезди. Ана шу масалани ҳал қилишни эҳтимол у бутун умр орзу қилгандир: шунинг учун ҳам самовий роҳибнинг кашфиётини ўзининг жонажон ишидай ҳимоя қилишга тайёр эканлигини ҳис этди. Бўлажак маърузасининг мавзуси ҳам эсга келиб қолди — «Кассандра-эмбрионларнинг қўрқинч ҳисси нимадан дарак беради». Худди шу заҳоти у ўйлаб кетди — Ҳаётда шундай юксак дақиқалар бўлади: йиллар давомида тўпланиб, кун сайин бойиб борган фикрлар бирдан яшин янглиғ ялт этиб юз беради. Бунга, албатта қўшимча шарт-шароит — оиладаги иноқлик, ўзининг илмий доирасида тан олинганлиги, яъни инсоннинг кундалик ҳолатига, иш қобилятига ҳар куни таъсир этадиган ҳамма нарса ёрдам беради, буни эса жуда оддий қилиб айтганда бахт дейдилар. Буни кундалик турмуш бахти деса ҳам бахтнинг баҳоси тушиб кетмайди. Хуфтон пайти эди; чарчаганлигига қарамасдан Роберт Борк кабинетига кириб олиб, компьютерни ёқди. Энди кўнгилдаги жамики туйғуларни назардан қочирмаслиги керак. Буларнинг ҳаммаси қоғозда, сўзда ўз ифодасини топмоғи лозим. Меҳмонхонада ёниб турган камин печка кабинетнинг очиқ эшигидан кўриниб турар эди. Жесси йил бўйи, ҳар қандай мавсумда ҳам каминга олов ёқиб қўяди. У олов мусиқасини севар эди. Дастлабки қанотли иборалар осонгина пайдо бўлди. Тоза янги экранда сатрлар далада трактор плуги ағдариб кетаётган тупроқ қатламларидай аниқ ва кетма-кет терилган эди. Кабинетнинг ён томонидаги ним ёруғ ойналаридан кўкимтир куз кечаси кўзга ташланар эди. Боғдаги дарахтларнинг таниш шарпалари ғира-шира сезиларди. Ой осмоннинг бир чеккасида сузиб, паға-паға булутларга шўнғиб кетар, яна юз кўрсатар эди. Иш юришиб турган ана шу онда Роберт Боркнинг хаёлий нигоҳида бутун жаҳон компьютер экрани ортида яширинган юксак тоғдан кўриниб тургандай эди. Ана шу кезда Борк одамнинг бошқалар орасида яшашининг, инсон боласининг туғилишдан то ўлишга қадарли умрининг муқаррар суратда муаммодорлиги, ҳаётнинг бош моҳиятига етишишга уриниши ҳақида ёзди — инсон дафъатаноқ ҳиммат-саховатли қилиб яратилган эмас, мутлақо бундай эмас, бунинг учун ҳормай-толмай руҳий куч-қувват сарфлаш талаб қилинади ва ҳар гал, ҳар бир боланинг туғилиши билан — етиб бўлмайдиган идеалга етишиш учун бу ишни яна бошламоқ даркор. Одамнинг бутун борлиғи ана шунга йўналтирилган бўлмоғи лозим. Ана шундагина у — инсондир. Роберт Борк инсон ҳаёти тўғрисида фикр юритар экан, Филофей мактуби таассуротида таҳлил қилмоқчи бўлган масала ҳаётнинг олдиндан кўриб бўлмайдиган даражада мураккаб эканлигини, унинг нақадар зиддиятли, маккор ва кескин эканлигини хаёлига ҳам келтирмаган экан. Жумладан, у президентлик курсиси учун курашган Оливер Ордок билан гаплашганда роҳиб Филофей кашфиётига муносабатини билдирган соатдан бошлаб ўзининг тақдири ҳал қилиб қўйилганлиги ҳақида ўйламаган ҳам эди. Ҳолбуки ана шу соатдан эътиборан унинг тақдири Ордок тақдирига боғлиқ бўлиб қолган эди. Иккинчи томондан эса унинг тақдири бутунлай тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада, бошқа бир кишининг ўша пайтда орбитада, фазовий ҳужрада кун кечираётган ва ўз навбатида Боркни билмайдиган, уни тушида ҳам кўрмаган Филофейнинг тақдири билан боғланиб кетган эди. Лекин нимаики бўлмасин, бўлар иш бўлган, бўёғи синган эди. Ва тақдирлар бир-бирлари билан пайваста бўлиб кетган эди. Буни ўша ойдин кечаси ҳали ҳеч ким билмас эди. Тақдири боғланиб кетганларнинг биронтаси — биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам, учинчиси ҳам билмас эди... Лекин тақдирлар таранг тортиб боғланган эди. Ой эса тун қўйнида ёғду сочар экан, Ер устида белгиланган аниқ соат ва дақиқаларда ўзининг абадийлик йўлида оғишмай олам кезар эди. Ўша кечада бўлган қанча ҳомилаларни ойнинг тортиш кучи олам субстанциясига, абадийликнинг айланма ҳаракатини — туғилиш ва ўлиш жараёнини давом эттиришга жалб қилган эди. Ҳаётнинг абадийлиги оналар қорнидаги янги ҳомилаларда янгиланиб борарди. Ва ўша кечада пайдо бўлган барча ҳомилалар келажак |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling