Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
муносабати билан пойганинг бошидаёқ ўйиндан чиқиб кетиш алам қилади. Мен ҳаммасига 
тайёрман, сайловолди курашининг ҳамма вариантлари, Олимпга кўтарилиш йўлида рўй бериши 
мумкин бўлган барча мушкулотлар ҳисоб-китоб қилиб қўйилган. Худди ана шу пайтда самовий 
роҳибнинг «Ассалому алайкум» деб қолиши қизиқ бўлди-ку! Нима қилиш керак — «мен сен 
билан» дейманми ёки «сени жин урсин, нари тур» дейманми? Худо ҳаққи, бунақаси тушингга 
ҳам кирмайди. Лекин гўрга борасанми? Шу масала юзасидан сенинг фикрингни билмоқчи эдим, 
шунчаки қизиқсиниб эмас, балки заруратдан. Кутилмаганда овозларни бой бериб қўймасам 
бўлгани. Мана муаммо қаерда. 
– Яхши, Оливер, мен ҳаммасига тушунгандай бўлдим, — жавоб берди Роберт Борк
Ордокнинг ғайрати ва шижоатига қойил қолиб (Сиёсий жиҳатдан омон қолиш учун сиёсатчилар 
билан бел боғлаб курашиш осон эмас!). 
Борк роҳиб Филофейнинг космосдан думли юлдуз янглиғ учиб келиши кишиларнинг онгига 
қандай раҳна солганлиги, дунёда қандай ёвуз иғво-эҳтирослар хуруж қилганлигини бир 
лаҳзада кўз олдига келтиргач, миясига қон қуйилгандай бўлди, қулоғи шанғиллаб кетди. Бу 
яхшиликка олиб келадими ёки ёмонликка? Бевосита қўйилган саволга жавоб бериш керак эди. 
– Агар сен, Оливер, сайловолди пойгасида иштирок этмаганингда ҳам, — деди Борк телефон 
симининг нариги учида суҳбатдоши уни кўриб тургандай беихтиёр бош чайқатар экан, — 
ўшанда ҳам барибир муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар топиларди. Гап менинг 
Филофей мактуби таъсирида бўлганимдагина эмас. Гап шундаки, мен ҳар қанча шубҳа 
қилмайин, Филофейнинг хулосаларини рад этиш учун асос тополмаяпман. Аксинча, ишонч 
пайдо бўлаётир. 
– Ишониш керак демоқчимисан?.. Бу нимага олиб келади, Роберт? 
– Замон нимага олиб келган бўлса, ўшанга. Бундан буён масала шундай қўйилади — биз 
Филофейнинг кашфиётини маълумот учун қабул қиламизми ёки уни қўлимиздаги далиллар 
билан рад этамизми, ё бўлмаса, ҳеч қандай муҳим воқеа рўй бермагандай, пинагимизни бузмай 
тураверамизми, Филофейни хира пашшадай ҳайдаб юборамизми? Биринчиси ҳам, иккинчиси 
ҳам, учинчиси ҳам ҳозирча бизнинг ихтиёримизда. Борди-ю Филофей кўтарган муаммолардан 
ўзимизни четга оладиган бўлсак, ҳаёт доимгидай давом этаверади, Кассандра тамғасидан 
бехабар бўлганимизда, кассандра-эмбрионларнинг генетик фожеаси тўғрисида тасаввурга эга 
бўлмаганимизда бошқа гап эди, лекин биз буни билиб олдик. Энди қандай йўл тутиш керак? 
Ўзимизча ҳеч қандай хавф йўқ деб бепарволик қилиб тураверамизми ёки ҳақиқатдан кўз 
юммай, охир замоннинг муқаррар эканлигини сезиб, кассандра-эмбрионларнинг овозини 
эшитиб тураверамизми? Нима қилиш керак? Кечагина инсоният бу ҳақда ҳеч нарса билмас эди, 
бугун эса бундан хабардор. Бошқача айтганда, ташхис қўйилган. Оқибатда инсон ўз жисмида 
ўзини янгидан кашф этди дейиш мумкин — ўзининг эндигина пайдо бўлиб, униб келаётган 
пуштида у ўзи ким, олдинги авлодларнинг ирсий йўл билан ўтган иллатлари уни қаёқларга, 
қандай генетик зимистонга олиб кетади? Биз ўша мудҳиш кўзгуда ўзимизга яхшилаб разм сола 
оламизми? Ёки кўрмасликка олиб, ўзимизни борган сари бурчакка кўпроқ тиқаверамизми? Мен 
Филофейнинг кашфиётини ана шундай тушунаман.
– Ҳм, ҳм, — кучаниб тўнғиллади Оливер Ордок телефонда ва оғир уф тортиб жимиб қолди. 
– Нима учун жимиб қолганингни тушунаман. Лекин менинг фикримни умуман инобатга 
олмаслигинг ҳам мумкин. Эшитяпсанми?
– Эшитяпман. Ҳар ҳолда сенинг фикринг мен учун муҳим, Роберт. Менинг бошқа йўлим йўқ 
— мен ютишим ёки ютқазишим мумкин, бу менинг йўл танлай олишимга боғлиқ. 
Тушуняпсанми? Ютқазиш эса менга ҳечам ёқмайди. Нега энди мен ютқазишим керак экан? 
Тушуниб турибман, масалан, мен иш ташловчилар томонига ўтсам ёки аксинча, апартеидга 
қарши намойишчиларнинг биринчи сафларига қўшилсам, ё бўлмаса, аксинча, бундай йўлни 
маъқул кўрмасам ва ҳоказо. Ўшанда сен нима учун мағлуб бўлганингни биласан, жин урсин. 
Бирон арзийдиган иш учун! Бунда-чи? Космик станциядаги қандайдир телбанинг хаёлий 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling