Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
орқаворотдан эшитиб эмас, балки шахсан билар эди, чунки улар Оливер Ордок билан бир 
дорилфунунни битиришган, лекин турли йилларда ўқишган — Борк сал олдин, у эса кейинроқ 
ўқиган, Борк тарих факультетини, Ордок бўлса юридик факультетни тугатган. Ўшандан буён 
кўп вақт — бир неча ўн йил ўтди, лекин дорилфунунда ўтказилган романтик йиллар уларни 
яқинлаштирган эди. Ордокнинг энг ноёб қобиляти шунда эдики, у телефонда қачон, ким билан, 
нима ҳақда гаплашганларини умр бўйи ёдида сақлаб қолар эди! ҳа, у телефон орқали қилган 
ҳамма суҳбатларини ёддан билар эди. Айтайлик, бирон арзимас масала юзасидан бўлса ҳам, 
бундан ўн-ўн беш йил олдин қайси куни, соат нечада, ким билан қанча вақт гаплашганини 
айтиб бера олар эди, масалан, унинг бир вақтлар аэропортнинг маълумотхонасига қўнғироқ 
қилгани ёки бир минг тўққиз юз етмиш биринчи йил 12 август чоршанба куни соат учда бирдан 
бензоколонкадан телефон қилишгани дегандек. Хотиранинг ана шундай хусусиятини, каллада 
шу қадар бемаза маълумотларнинг тўпланиши мумкин эканлигини ҳеч ким тушунтириб бера 
олмади. Роберт Борк Ордокнинг ана шу ғалати фазилатига баъзан ҳаваси келса, баъзида эса 
ундан даҳшатга тушар эди. Бу ҳақда гоҳида мутлақо жиддий, айрим ҳолларда эса кулгили ва 
қўрқинч билан ўйлар эди, рост-да, бундай бемаъни қобилиятнинг одамга нима кераги бор? Бу 
Тангрининг мукофотими ёки аксинча, жаҳаннамдан юборилган жазоми? Ким билади?
Роберт Борк бирга ўқиган ўртоғининг телефондаги эзмалигига қулоқ осган пайтида ҳам 
Ордокнинг ўша фазилатини эсга олди. Бирдан ўйлаб кетди: «Саломат бўлсак, балки ўн 
йиллардан сўнг ҳозирги суҳбатимизни ҳам гапириб берар, мен бўлсам ҳаммасини унутган 
бўламан, ажаб эмас, бирдан менинг ҳам эсимга тушиб қолса... Бунинг нима кераги бор?». 
Шу аснода у гап мавзусини ўзгартириб муддаога ўтди: 
– Энди, Роберт, дардимни эшит. Узр, гапни узоқдан бошлашга тўғри келади; шундай бир 
воқеа рўй бердики, уни даб-дурустдан тушунтириб беролмайман. Сен буни яхши биласан, 
албатта, бу ҳақда бутун Америка шанғиллаяпти. Ўша самовий роҳиб, отинг қурғур — 
Филовеймиди, Филовей-а? 
– Филофей, — тўғрилади Борк. — Исми Филофей. Мен унинг мактубини бир соат олдин 
ўқидим.
– Ўзим ҳам шундай бўлса керак деб ўйлаган эдим, Роберт. Биласанми, кассандра-
эмбрионлар муаммоси шахсан менинг бошимга тош бўлиб тушгандай бўлди. Бундан кўра 
даҳшатли зилзила бўлгани яхшироқ эди. Мени кечирасан, тушкунлик руҳимни эзиб ташлади. 
Умримда ҳеч қачон бундай аҳволга тушмаганман. Шу вақтга қадарли жаҳаннам нима эканини 
тасаввур ҳам қила олмас эдим, ҳозир эса жаҳаннам ёқасида турибман. Мен рақибимни қидириб 
топишга ва ҳамманинг кўз ўнгида у билан беллашишга одатланганман, бу ерда эса ўзингни 
қандай тутишингни, ким билан иш қилишингни, қўй-чи, ким билан солишиш кераклигини 
билмайсан. Айтмоқчиманки, бу қандайдир мавҳум нарса. Шу билан бир вақтда, аслини олганда 
бу ҳаммага ва ҳар бир кишига дахлдордир, ҳаммамиз гангиб қолдик, балки фақат сен ва сенга 
ўхшаган алломамисан алломаларнинг эътиқодигина ўзгармагандир. 
– Кечирасан, Оливер, — унинг сўзини бўлди Борк, — мен ҳам бу борада ҳамма қаториман. 
Очиғини айт, нега энди бу масала юзасидан бошқа одам қуриб қолгандай менга мурожаат 
қилаётирсан. Иккаламиз ҳам бир дорилфунундан чиққанмиз, мен хоҳлаганингча сенга қулоқ 
солишим мумкин, шундай бўлганда ҳам...
– Очиғини айтаман. Бу фикр менда пайдо бўлгани йўқ. Бу масала юзасидан шарҳ ва 
маслаҳат сўраб сенга мурожаат қилиш ғоясини менинг ёрдамчим Энтони Юнгер айтди. У ёш 
йигит, ишчанлигидан ташқари ўта саводли, фалсафа билан ҳам қизиқади. Мен уни ҳурмат 
қиламан. Шу десанг, гангиб қолган менинг барча маслаҳатчиларим ва ёрдамчиларим 
кўзларини ола-кула қилиб, қўлларида «Трибюн» газетаси билан чопиб келишса ғалати бўлиб 
кетибман. Эртага мен округда одамлар билан, халқ билан катта учрашув ўтказишим керак. 
Ўзинг биласан-ку, демократия билан халқ бир нарса. Мен ҳамма нарсага тайёрман, ҳар қандай 
саволларга шайман, лекин мен ўша кассандра-эмбрионлар тўғрисида сўраб қолишларини 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling