Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

 
 
Т ў р т и н ч и б о б 
Бамайлихотир дам олишнинг иложи бўлмади. Кеч соат еттидан ошиши билан телефон 
жиринглади. Аёл киши дадил оҳангда, кеч безовта қилгани учун кечирим сўради-да, мистер 
Борк президентликка номзод мистер Ордок билан гаплаша олармикин деб қолди. Шундан сўнг 
Ордокнинг ўзи гаплашди. Ҳар доим сўзамол, ўта самимий одам бу гал нима учундир ҳаяжонда 
эди. Икки дўст ўртасидаги эркин суҳбат қирқ минутдан кўпроқ давом этди. Роберт Борк иш 
юзасидан кўпгина керак-нокерак гапларни эшитди. Ўзи ҳам кўнглидаги гапларини айтиб олди. 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
31
Суҳбат ҳазил-мутойибадан бошланди: 
– Хелоу, Роберт, қайтиб келганинг рост бўлсин, мен сенга айтиб қўйишим керак: бу сафар 
Америка қитъасида сенинг келишингни ҳеч ким менчалик кутмаган бўлса керак, бундан сенинг 
гўзал рафиқанг мустасно, албатта, сени Рейн соҳилида қандайдир франкфуртлик жононлар 
даврасида учратиб қолсам керак деган умид билан Европага жўнашга ҳам тайёр эдим.
– Раҳмат, Оливер! Франкфуртлик аёллар чиндан ҳам гўзал. Ўйлайманки, сен мени фақат шу 
сабабли ахтариб юрмагандирсан. Бошқа бирон гапинг бўлса керак. Анча вақтдан бери 
кўришганимиз йўқ. 
– Ҳа-да, жуда гап кўп. Ўзинг тушунасан-ку: жин урсин, айтгандай кейинроқ жин ҳақида мен 
сенга тунов куни ўзим гувоҳ бўлган қизиқ бир воқеани сўзлаб бераман, буёғини эшит, сен 
Европа бўйлаб сайр қилиб юрган кезларингда мен сайловолди кампаниясига ўралашиб қолдим.
– Биламан, биламан. Бунга қаттиқ киришгансан. 
– Қаттиқ бўлганда қандоқ. Менга етарлича бели бақувват, энг муҳими, манфаатдор 
пулдорлар шерик бўлишмоқда. Лекин гап бу ҳақда кетмаётир, ақча бир оркестр бўлса, 
ашуласини сенинг ўша манман дўстинг, яъни камина айтишим керак. Бунинг маъноси 
нималигини ўзинг мендан кўра яхшироқ биласан. Фақат бирон натижа чиқармикин? Бу жиддий 
масала. Бироқ мен орқага чекинмоқчи эмасман. Қисқаси эзмалик қилишга ўрин йўқ. Сен буни 
жуда яхши биласан. Омма билан учрашувларда обрўйимга обрў қўшмоқчиман (оломон демоқчи 
эмасман, ҳечам, ҳар қандай ҳолда ҳам, ҳа, албатта, умумзаковат, буни мен барча 
учрашувларда таъкидлаяпман, мен барча даражалардаги умумзаковатнинг ривож топиши 
тарафдориман). Шундай бўлса ҳам сен — сен ўзимизникисан, айтиб қўяй, сенинг иккиёқлама 
муҳитлар ҳақидаги мақолаларингни ўқиганим бор, демакки, популизм дегани портлаш хавфи 
бўлган минтақага кириб қолган билан баравар: одамларнинг кўнглидагидек қадам 
ташламасанг, жавоб бермасанг, фикр билдирмасанг, бировларнинг кўнгли тўлади, 
бошқаларники — йўқ, ва ҳамма сендан нимадир кутади, ва бунга ҳар қандай ҳолатда ҳам тайёр 
бўлиб турмоқ даркор. Энг муҳими, муаммоларни ўз нуқтаи назарингдан халққа тушунарли 
қилиб гапириб беришда. Улар, сайловчилар нималарни кутишади — муаммоларнинг ҳал 
қилинишини. Алло, алло, эшитаяпсанми? Роберт, кечирасан, мен сенга — олимга қаёқдаги 
нарсаларни гапириб ўтирибман, ўзим ҳам хижолатдаман. Лекин ҳозирги пайтда менинг 
қисматим шундай. Кўчада ўтиб кетаётган ҳар бир киши мени тушуниши керак.
– Хавотир бўлма, Оливер. Мен сени эшитяпман, қулоғим сенда.
– Раҳмат. Энг муҳими, дунёдаги ҳозирги кризис ҳолати қаршисида ўз дастуримни — Америка 
истиқболининг стратегик дастурини сайловчиларга тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. 
Дунёда кризис бўлиб турган пайтдаги дастуримни. Таъкидлаб айтаман — кризис ҳолати 
дастурини. Ўз-ўзимга шундай деб қўяман — Ҳаёт ўзи қачон кризис ҳолатида бўлмаган. Кризис 
ҳар доим, ҳамма замонларда бўлган. Ҳар доим кимдир ўзини таҳлика остига қўйиб бошқаларни 
ўз ортидан эргаштирган. Шу маънода кризис одамларни эргаштириш, ишонтиришнинг зарурий 
шартидир. Конститутция ва мавжуд қонунлар бор бўлсин, дунёда осойишталик ҳукмрон бўлса 
биров бировга қулоқ солармиди? Кризис бўлмаса, биров бировнинг гапига кирармиди? Мен 
шундай деб тушунаман. Кўриб турибсанки, менинг дастуримнинг бош ғояси абадий муаммодан 
— Ҳамманинг ва ҳар бир кишининг ҳаётини эртага қандай қайта қуриш кераклиги масаласидан 
келиб чиққан. Албатта, ҳар бир киши ҳаётда ўзи учун яхши ўзгаришлар бўлишини истайди, 
истабгина қолмасдан бунга қандай эришиш кераклигини, эришганда ҳам тезда фаровон 
турмушга эришишни хоҳлайди. Сенга кулгили туюлмасин, лекин одамлар буни била туриб, 
ўзларини ишонтириш ва яна ишонтириш кераклигини тушунмайдилар. 
Ордок ўзининг бу соҳадаги мулоҳазалари ва ташвишларини ҳикоя қилиб бергунча Борк 
президентлик лавозимига даъвогарнинг гапидан сайловолди машаққатларининг маълум ва 
машҳур мавзуларини пайқаб олиш билан бирга номзоднинг ҳозирча яшириниб ётган фикрини, 
асл мақсадини ҳам англаб олди.


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling