Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
34 эслаганимда, биласанми, сал нарида йўлбарс тургандай юрагим орқага тортиб кетади. Бирдан космосдан момақалдироқ гумбурлаши етти ухлаб кимнинг тушига кирибди. Олдинда — сайловчилар билан қанча учрашувлар режалаштирилган. Мен нима қилиш кераклигини ҳисоб- китоб қилиб ўтирибман. Ўзинг биласан, биз америкалик сайловчилармиз, ўта синчков халқмиз, жанжалкаш деса ҳам бўлаверади. Буни ҳамма билади, бизни бутун дунё кузатиб турибди, шундай бўлиши мумкинки, бизнинг серхархашалигимиздан ҳамманинг кулгуси қисташи ҳеч гап эмас. Демократия — бирдан-бир мақсад. Худди ана шундай. Худо ҳақи, мени кечир, яна мавзудан четга чиқдим. Шундай қилиб, мен нима демоқчи эдим? ҳа, эртага сайловчиларим менинг ҳамма озиқ тишларим жойидами-йўқми эканлигини билиб олиш, менинг тиш докторимдан сўраб бунга ишонч ҳосил қилиш баробаринда ўша самовий роҳибнинг мактуби юзасидан фикримни албатта билишни хоҳлайдилар. Мен нима дейишим керак? ҳе йўқ, бе йўқ, елкамни қисиб туравераманми? Сиёсатчи учун бу умуман ярашмайди. – Бу ҳақда савол беришларига аминмисан? – Аминман! Ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқ. – Демак, фақат бир йўл бор — Филофейнинг кашфиётини ўз-ўзимизни космос орқали тузатишимиз деб тан олиш лозим. Бу космик зондлаш орқали ботин кўзимизга кўринган янги бир манзарадир. Шундай эмасми? – Эҳтимол шундайдир, лекин билмайман, мен бундай дейишга тайёр эмасман. Сен билан гаплашиш яхши, лекин бундай тузатма, қўшимча, пароксизм, янги нуқтаи назар кераклигини одамларга қандай тушунтириш мумкин? Фарқи нимада? Осмони фалакдаги роҳиб қандайдир кассандра-эмбрионлар, уларнинг дунёга келишдан бош тортиши, умуман олганда тажриба қилиб бўлмайдиган мислсиз нарсалар тўғрисида сўз юритади. Агар бу фақат илмий соҳагагина дахлдор бўлганда ҳам бир гап эди. Ахир Филофейинг Рим папасига, аслида бутун инсониятга мурожаат қилаётир. Бунинг устига Рим папасининг ўзи нима дер экан? У умуман жавоб қайтарармикин? Менинг Рим папасининг аҳволига ҳам, ўзимнинг аҳволимга ҳам ҳавасим келмайди. Папа Ватиканда, роҳиб осмонда, мен эса оломон қаршисидаман! – Тўхта, тўхта, Оливер, биринчидан, сен бир ўзинг эмассан. — вазиятни ойдинлаштирмоқчи бўлиб сўз қотди Борк. — Бунда ҳамма... – Тушунаман, тушунаман, лекин кечирасан, гапимни охирига етказай. Сенинг нима демоқчи эканлигингни билиб турибман. Сен демоқчисанки, бу муаммо соф шахсий муаммо, ҳар бир киши ана шундай пароксизм деган нарсани қабул қилиш-қилмасликни фақат ўзи ҳал қилиши керак. Ҳа, лекин ташқаридан қарагандагина шундай, Роберт. Бизнинг ҳозирги замон – кўча норозиликлари ва оломон талаблари замони, шахсий ташвишларни маъмурий тузумга юклаб қўядиган замон. Ҳатто ОИТС (СПИД) учун ҳам маъмурий системани айбдор деб билишмоқда. Ҳозирги одам шундай махлуқки, сал кўнгилсиз ҳодиса рўй бердими, аввало ўзини эмас, балки тузумни айбдор деб ҳисоблайди. Шу пайтда самовий роҳибдан шундай янгилик келиб қолдики, уни кимга тўнкаш, қаерга ағдариш кераклигини билмайсан. Энди нима қилиш керак? Умуман олганда муаммолар тўлиб ётибди. Лекин кўплар бу сафар ҳам ҳунар кўрсатмоқчи — мен ўз ҳамкасбларимни, сиёсатчиларни назарда тутяпман, — бу ишда улар сайлов олди кампаниясидан фойдаланиб қолишга уринмоқдалар, ҳатто қирғинбарот урушдан ҳам наф кўриб қолиш мумкин. Мен демоқчи бўлганим шу. – Ҳа, дўстим, бугун сенга осон эмас. Мен сени тушунаман, Оливер. Бироқ Филофей мактуби менинг учун муаммо эмас деб ўйлама. Мен ҳам ҳаяжондаман. Лекин шуни айтишим керакки, мухолифлар Филофейнинг даъволарини рад этолмас, фош қила олмас эканлар, буларнинг ҳаммаси чин бўлиб чиқадиган бўлса ва ҳақиқатдан-да нодир кашфиёт қилинган бўлса, кашфиёт деганимиз ҳам руҳ пайдо бўлишининг биопсихологик факторига, эмбриондаги интуицияга, жумладан охирзамон нишонасига (мен уни «Филофей нишонаси» деб атаган бўлур эдим) алоқадор бўлса, эрк ва қўрқинч, туғилиш билан ўлим киши ҳаётида қандай ўрин тутса, бу ҳам бундан буён худди шундай ўрин тутажак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling