Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
52 учун бор кучини сарфлади. Бунинг учун у кетаётган президентнинг пўстагини қоқди, конгрессни, оммавий ахборот воситаларини, сенаторларни қаттиқ танқид қилди, қандайдир корпорациялар ва компанияларни, молия тузилмаларини ҳар бири айрим ҳолда ва биргаликда нималарнидир қилолмаган, нималарнидир бера олмаган, даромадларини яширган, кишиларнинг фаровонлигига путур етказган деб танқид остига олди, буларни ўрнига қўйишга ва ундан бир неча бор яхшилашга ваъда берди. Нутқининг ана шу қисми жуда кўнгилдагидай чиқди, бутун зал ҳаяжонга тушди, шунда у ўз назарида ва йиғилганлар кўз ўнгида семиргандай бўлди. Буни муваффақият дейдилар. Роберт Борк кеча телефон орқали қилган суҳбатлари ҳақида Ордок нима дер экан деб уни диққат билан кузатиб турди: самовий роҳибнинг мактуби ҳақида Ордок ҳозирча оғиз очгани йўқ. Бу, эҳтимол, яхшидир, эҳтимол, ана шундай сиёсий йиғинда ҳалигидай нарсани тилга олишнинг ҳожати йўқдир? Балки оломонни авраш, чалғитиш ва кундалик ҳаётнинг чакалакзорига бошлаб бориш билан ажратилган вақтини тугатишни мақсад қилиб қўйгандир. Лекин нима бўлганда ҳам Ордок оломонни чалғитишнинг, Филофей феноменига чап беришнинг уддасидан чиқмади. Залда микрофондан берилган биринчи саволоқ ана шу ҳақда эди: – Мистер Ордок, — жаранглади бир аёлнинг овози, — Мен Анна Смитман, мактаб ўқитувчисиман, — космосдаги роҳиб Филофейнинг “Трибюн” газетасида босилган мактуби ҳақида нима дея олардингиз? — деди йўлакдаги микрофон олдида қаққайиб турган аёл ҳаяжон билан. Залдаги оломон бирдан қайсар тўлқинга урилган кема саҳнида тургандай чайқалиб тушди. Гувиллаган овозлар ёйилиб, жавоб кутиб жимиб қолди. Буни бурилиш лаҳзаси деса бўларди. – Ҳа, ҳурматли Анна Смит, — бир оз жим тургандан сўнг сўз бошлади Оливер Ордок, жунжиккандай юзи ўзгариб, — бу ҳужжатни ўқидим ва у ҳақда жуда кўп ўйладим. Яширмайман, учрашувимизда ҳам шу ҳақда савол беришса керак деб ўйлаган эдим, гарчи бунинг аслини олганда сайловолди кампаниясига бевосита алоқаси бўлмаса ҳам. Лекин сизни қизиқтирадиган нарса, ҳурматли сайловчилар, мени ҳам қизиқтиради. Шу муносабат билан мен нима демоқчи эдим, — давом этди Ордок. — Албатта, сиёсатдан узоқ бундай муаммоларга менинг фикр билдиришим амри маҳол. Лекин ўйлайманки, роҳибнинг тўғрироғи замонавий катта олим Филофейнинг кашфиёти шуни кўрсатадики, инсоният учун интиқом пайти яқинлашиб келаётир. Афсус, бизлар ўзларимизга юқори баҳо берган эканмиз. Ҳаммангиз газетани ўқигансиз, гап нима ҳақда боришини яхши биласиз. Филофейнинг сигналларини яқинлашиб келаётган фалокатдан огоҳлантириш деб тушунмоқ керак. Шундай бўлиб чиқяпти! Шу пайтда телеобъективлар залда ўрмалашар экан, кўзларида безовта умид ёлқини ўйнаган одамларни бошқалардан йироқроқ қилиб кўрсатар эди. Роберт Борк экран олдида қотиб турар экан, шу пайтда залда эмаслигидан жуда ўкинди. Ордок бошқаларни ўз гапига ишонтира олармикин? – Нима қилиш керак? — чўккан жимликни бузиб қайта сўради ўқитувчи аёл. Аёлнинг нажотсизликдан самимий савол бераётгани билиниб турар эди. – Менинг фикримча, — бунга жавобан деди Оливер Ордок, — нима қилишни ҳар бир киши ўзи ўйласин. — Залда хитоблар гувиллади. — Лекин жиддий талаб нуқтаи назаридан қараганда, — фикр юргиза бошлади у залдаги ола-ғовурни босиш учун, — албатта, яқинлашиб келаётган ҳалокатнинг, яъни Филофей айтгандай ижтимоий ҳалокатнинг, ё бўлмаса биологик ҳалокатнинг олдини олишнинг тегишлича дастурини ишлаб чиқмоқ, кассандра-эмбрионларнинг охирзамонни сезиш хусусиятига, яъни ҳаётдан воз кечиш учун интилишига сабаб бўладиган ҳодисаларга қарши кураш чораларини кўрмоқ зарур! – Менга сўз беринг! — яна бир аёлнинг овози эшитилди. У мулаткаларга ўхшаш қорачадан келган, ялтироқ металл сирғалар тақиб, ёқаси очиқ сариқ блузка кийиб олган эди. Аёл қаторлар орасидаги йўлаклардан биридаги микрофон олдида пайдо бўлиб қолди. — Мен жим |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling