Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
бўлмасин ер юзидаги барча хотинларни бирма-бир зондаж-нур билан нурлантириш ғоясини 
ўтказишга, одам боласининг ҳаммасини ўз гуноҳлари учун бирма-бир тавба-тазарру 
қилдиришни талаб этишга шай турибди. Буларнинг ҳаммаси анъанавий динларни суриб 
чиқариш, одамларнинг диллари устидан якка ҳукмронлик ўрнатиш учун янги дин – Филофей 
динини яратади. Жаҳон динлари ҳам ўз келажаклари ҳақида ўйлаб кўришсин! Энди мана 
шулар ҳақида бош қотиришимиз керак, мен ҳам мана шулар ҳақида ёзаман ва гапираман. Биз 
ана шу олимларни – орбитадаги Филофейни ва ердаги Боркни ўз вақтида тийиб қўйиш ҳақида 
ўйлашимиз керак. Мен бу ҳақда шу ерда ҳозир бўлган барча журналистлар учун 
гапираётирман. Тийиб қўйганда ҳам қонуний йўл билан, албатта қонун асосида иш кўриш 
лозим. Одамлар устида қилинадиган ана шундай экспериментларни дунё бўйича ман этиш йўли 
билан. Бу борада сизларнинг мададларингизга ва ишончларингизга умид қиламан! 
Яна олқишлар, қарсаклар янграб кетди, ҳамма ўрнидан турди, яна жазаваси қўзиб кетганлар 
“Ор-док, Ор-док” деб қичқиришди. Ордок қандайдир қониқиш ҳамда хижолат билан халқдан 
ҳозирча қарсакларни тўхтатишни сўради: 
— Мен яна бир неча дақиқа вақтингизни оламан ва яна қўшимча қилмоқчи эдим... 
Шу он спортзалдан олиб борилаётган кўрсатув бирдан узилиб қолди. Экран ўчди. Кимдир 
асабийлашиб қўли билан телевизорни ўчирди. Бу Жесси эди. Унинг қачон қайтиб келганини, 
уйга қандай кирганини, шу пайтгача қаерда турганини, қаердадир ён томондан ўтириб 
ҳаммасини кўрдими, кўрганларидан руҳи чўкиб қимир этмай ўтириб қолдими ёки ҳозиргина 
кириб келдими — Борк билмас эди. У кўз олдида бўлиб ўтган воқелардан тушкунликка тушиб 
курсида ўтирар экан, теварак-атрофга бефарқ боқар эди. 
— Қачонгача буни кўриш мумкин?! Қандай чидаб ўтирибсан? — эрига кескин гапирди Жесси. 
— Етар! Бўлди! 
У индамади. 
— Кабинетдаги телевизорни ҳам қўйма! — деди жаҳл билан. — Ҳозир ҳамма телефонларни 
узиб қўяман! Худо олсин уларни, ҳеч кимнинг қўнғироғи керак эмас! Оливер Ордокнинг 
найрангларини кўрганларнинг ҳаммаси телефон қилаверади! Қандай бемаънилик! Шу қадар 
ҳам разиллик бўладими! 
Борк индамади. 
– Нега сен оғзингга талқон олиб ўтирибсан?! — деди Жесси чорасизликдан. — Бунақасини 
умримда кўрган эмасман.
– Секинроқ, мумкин бўлса, — илтимос қилди Роберт Борк, — сен бақирган билан ҳеч нарса 
ўзгармайди.
– Сен жим ўтирганинг билан ҳам ҳеч нарса ўзгармайди! 
ҳар иккаласи ҳам дили хуфтон бўлиб жим қолишди. Ташқарида қоронғи туша бошлади. 
Кузнинг ажойиб гўзал кунларидан бири ҳам тун қўйнида ғойиб бўлди, ундан дарду алам, ғаму 
ташвиш қолди, холос. Эртанги кун қандай бўлишини Худо билади. 
— Кўзимга, ўзимга ишонмайман, — қалтираган овоз билан жимликни бузди Жесси. — Ана шу 
улкан муаммо теварагида мунозаралар бўлишини билардим. Лекин сенга шундай разиллик ва 
пасткашлик билан муносабатда бўлишади деб ўйламаган эдим... Ғаразгўйлик билан бир одамни 
бутун дунёга шармандаю шаримсор қилса бўлаверар экан-да?! Ўша аблаҳни ўзимгина ўлдириб 
қўя қолсам! Шу одам Америкага президент бўлармишми? Худо бордир, охир! — Жесси ҳўнграб 
йиғлаб юборди. 
Борк ўрнидан турди-да сув қуйиб хотинига тутди. Жесси сув ичар экан, сувни юзига сепди ва 
талвасадан стакан чеккасини ғарч-ғарч тишлади.
— Тинчлан, Жесси, энди менга қулоқ сол, — деди-да, хотинининг бошини силамоқчи бўлди. 
Жесси ўзини нари олди. 
– ҳеч кимга қулоқ солмайман, ҳеч кимга, ва менга ҳам ҳеч нарса дема, Худо ҳақи! — у 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling