Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
Афсуски, биз одамлар, ақлли махлуқлар доимо бузиб айнитиб туриладиган ҳаёт учун 
жавобгарликдан ҳар қандай қилиб бўлса ҳам қочиб қутилиш мақсадида югуриб-еламиз. Бунинг 
учун талай важ топамиз, эзгуликни ёвузликдан фарқ қилмаймиз, ҳеч нарсадан тап тортмаймиз, 
аслида эса барча фалокатлар ана шундан келиб чиқади, буни эса кўпчилик тушунишни ҳам 
хоҳламайди. Фақат шу йўл билангина яшаш мумкин эканлигига ва бошқача яшаб бўлмаслигига 
ўзимизни ишонтирмоқчи бўламиз. Сайловолди митинги шуни кўрсатмадими?! Ахир ерда 
бизларнинг ўзларимиздан, одамлардан бошқа ёвузлик соҳиби йўқ. Бироқ ҳар бир киши ёвузлик 
манбаини бошқа бировларда, ўзидан ташқарида, ўз гуруҳидан, ўз тоифасидан, миллатидан, 
давлатидан ташқарида ва ундан ҳам нарида — ирқидан, динидан, мафкурасидан йироқда деб 
билади... Ҳаётда ёвузликлар давом этмоқда. Эмбрионларнинг ҳаётга қарши чиқишигача етиб 
борилаётир. Тўхта! Бошқа йўл йўқ. Ундан нарида мутация ва наслнинг айниши! Буларнинг 
ҳаммаси ҳалокатга олиб келди ва борган сари авж олади, биз технологик жиҳатдан 
қудратлироқ бўла борган сари бизнинг гумроҳликларимиз ва уятсизлик ҳамда бошқаларга 
нисбатан шавқатсизликларимиз даражаси қўрқинчлироқ тус ола боради. Филофей генетик 
оркестрнинг бузилган торларидан бирига тегиб кетд-ю кўнгилсизлик ва қаҳр-ғазабга сабаб 
бўлди! 
– ҳой, Роберт, бас, — деди Жесси. — Яхшиси, сен бу фикрларингни халқ олдида айт
одамлар эшитсин. 
Иккаласи ҳам жим қолишди. Жесси ҳар қанча ҳаракат қилмасин, кўз ёшлари яна уни бўғиб 
қўйди; 
— Мени кечирасан, Роберт, ўзимга келолмаяпман, спортзалда кўрганларимдан шунақанги 
хўрлигим келяптики, — деди Жесси ҳиқиллаб. — Оломоннинг ана шундай ваҳшийликларидан 
сўнг кўнглим шундай ғашки, гўё иккимиз ёнғиндан ёппасига куйиб кул бўлган ўрмонда 
юргандаймиз. Теварак-атрофдаги барики нарсалар — дарахтларнинг таналари-ю шох-
шаббалари, ўт-ўланлар — Ҳамма-ҳаммаси ёниб кул бўлган-у, азадор аёлдай қора либосга 
ўранган ердан бошқа ҳеч нима кўзга ташланмайдигандай! Нима бўларкин? Нимадир бўлиши 
керак! — ўз-ўзича пичирлади Жесси. 
Борк хотинини юпатиш билан овора бўлди. У Жессининг бундай асабийлашиб жазаваси 
қўзиганини ҳеч эслай олмайди. Ҳар доим сарамжом-саришта, ҳамма ишни ўрнига қўядиган аёл, 
Боркдан ҳам кўра уддабурон. Ордокнинг юзсизлигидан саноқли дақиқаларда адойи тамом 
бўлди у. 
Бироқ тезлик билан ҳаракат қилиш, вақтни бой бермаслик зарурияти Жессини ўзини қўлга 
олишга ундади. 
— Мен сени тушуниб турибман, Роберт, — рози бўлди Жесси. — Ўзингни зўрлаб бўлса ҳам 
кабинетингга кир, ишла. Мақолангни тугат. Кофе тайёрлайман, — ошхонада ичамиз, хоҳласанг 
олиб келиб бераман. Ишласанг бўлди. Ҳаракат қил. Мен меҳмонхонага бораман. Виолончель 
чалгим келяпти. Шостаковични чаламан. Бешинчи симфониясини. Сен ёз. Нималар ҳақида 
ёзишни биласан. Ҳеч қаёққа телефон қила кўрма, илтимос қиламан. Телефонларни ўчириб 
қўйдим. Учаласини ҳам. Бор. Сен пастдан мени эшитмайсан. Эшик-деразаларни ёпиб оламан. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling