Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
65 бошланди. Журналистлар ёзганларидек, қайта қуриш мудофаа саноатининг томоғига туриб қолган суяк бўлди. ҲСКни тиклаш билан давлатимизнинг олдинги қудратини сақлаб қолиш мумкин, деган зорланиш айрим доираларда аллақачондан бери қулоққа чалинарди. Дарҳақиқат, бундай фикрлар эндигина тугай бошлаган ўрмон ёнғинининг ҳиди каби ҳавода анқиб юрар эди. Мана, ёнғин яна ловуллаб аланга олди, миллий ҳушёр тортиш ҳиссини уйғотганлар – афкор оммани қурол билан савдо қилишни яна ўрнига қўйишга чорловчи кучлар ва ҳарбийлаштирилган давлатчиликнинг асоси ҳисобланган ва қайта қуриш деб аталмиш сиёсат оқибатида ҳамда маккорлик билан иш кўрган Ғарбнинг манфаатларини кўзлаган радикал-демократлар дастидан вайрон бўлган ҳСКни тиклашга чақирувчи кучлар бунга талай ёрдам берди. Қизил майдонда ҳар томондан келган одамлар йиғилди. Митингга тўпланганларнинг кўпчилиги четдан – олдинлари “почта яшиклари” деб аталган ва номерлаб қўйилган “ёпиқ” шаҳарлардан келган кишилар эди. Конверсия жараёнида махфий бўлмай қолган “яшик”дан Москванинг барча вокзалларига поездларда гурра-гурра одамлар келишди ва автомагистралларни тўлдириб колонна-колонна бўлиб шаҳар марказига томон йўл олишди. Уларга Москва “мудофаачилари”, миллий ватанпарварлар, Сталинни қўмсаб қолган пенсионерлар ва бошқалар ҳам қўшилишди. Намойишчилар оғир контузиядан эндигина соғайган, ўтмишдан қолган ғалати нусхаларга ўхшашар эди; улар қонхўр диктаторларнинг суратларини баланд кўтариб боришар эди; ҳолбуки ўша ҳокимларни яқин-яқинларда ҳам худди мана шу кўчаларда ғазаб билан ҳақорат қилишган ва лаънатлашган эдилар. Намойишчилар сони кўпайгандан кўпайиб борди, ҳСКнинг сирли қаърида олдинлари қанча ишга яроқли кишилар банд бўлганлигини шундан ҳам билса бўларди. Дунёнинг ярмисини қуроллантиришди. Ишнинг пачаваси чиққанини бирдан сезиб қолишди – ишлаб чиқариш қайта қурилмаса конверсия ҳСКда ишлаб келганларни ишсизликка маҳкум этгусидир. Шунинг учун улар ғимирлаб қолишди... Бу намойиш ҳамманинг кўз ўнгида харсангларни ҳам, тўнкаларни ҳам, томдан тушган тунука-ёғочларни ҳам оқизиб кетаётган тошқин селга ўхшар ва бунга ҳеч ким бас келолмас эди. Ўша кезларда ваҳимадор чақириқ ва шиорлар ҳам шаҳар кўчаларида ўз “харсанглари, тўнкалари, тўнка-ёғочлари”ни ағдар-тўнтар қилиб олиб кетаётган эди. Мана улар – “Конверсия тўхтатилсин!”, “ҲКСни барбод қилишга йўл қўймаймиз!”, “Яшасин шонли ҲКС”, “Энг муҳими – давлат!” “Давлатга қарши ислоҳотлар йўқолсин!”, “Танк – барқарорлик гаровидир!”, “Қурол-яроғ сотиб валюта ишлаймиз!”, “Қурол савдосида рақобат қилишимизга халақит берманг!”, “Қуролланиш пойгаси ҳақидаги сафсатага чек қўйилсин!”. Тушунмаганларга бемаънидай туюладиган шиорлар “Почта яшиклари қайта тиклансин!”, “Почта яшикларида яшайверамиз ва ишлайверамиз!”, ҳатто бундайлари ҳам бор: “Пацифистлар, бас қилинг, вақт кетмасин!”, “Бизни маҳв этиш учун совуқ урушлар муносабатидан маҳрум қилишди!”, “Танкдан тоғора ясашларига йўл қўймаймиз!” ва, ниҳоят, “Куч ва миллий бойлик манбаи – қурол-яроғ ишлаб чиқариш яшасин!”, “Ишсизликка йўл қўймаймиз, донишмандларнинг кетиб қолишига йўл бермаймиз!”, “Техникавий тараққиётнинг негизи – совуқ муносабатлар уруши яшасин!”, “Сотқин инсонпарварлар йўқолсин!” ва бунга ўхшаш яна талай чақириқ ва шиорлар. Яхшиямки, ҳар нарсалар ёзилгани билан бир парча қаттиқ қоғоз барибир қоғозлигича қолаверади, лекин бу шундай куч эдики, гангиб қоласан киши. Давлатнинг ҳарбий жиҳатдан устун бўлиши зарурлиги ҳақида жон куйдирган, ўзларини давлатпарастлар деб атаган сиёсатдонлар хоҳлашадими ёки йўқми, халқаро қурол-яроғ ярмаркаларини ташкил этишда иштирок этганлар хоҳлашдими ёки йўқми, қурол-яроғимизнинг тарихда ҳечам сўнмаган шон-шуҳратини мадҳ этиш борасида қизғин кампания бошлаганлар хоҳлашдими ёки йўқми, булардан биронтаси уйғонган ва жунбушга келган кучларни тўхтатишга қодир эмас эди – Ҳамма-ҳаммаси энди селда оқиб кетаётган пайрахаларни эслатарди; ахир халқаро қурол-яроғ ярмаркалари савдосида биринчиликни олиш миллат манфаати йўлида қилинган савоб иш ҳисобланар эди-да, энг муҳими, миллиард-миллиард |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling