Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
67 устида бошқа бир митинг ҳам бўлаётган, у ерда ўзгача эҳтирослар қайнаётган эди. Бу ерда бўлак халқ, жамиятнинг бўлак бир қисми – демократлар, реформистлар, пацифистлар ва қайта курашнинг бошқа авлоди, қўйингки – эркпарварлар ва ҳар хил либераллар митинг қилишаётган эди. Булар ҳам оз эмас эди, одамнинг кўплигидан майдон чайқалиб тургандай эди, уларнинг ҳам ўз комил ишончлари, қатъийликда, зарбдорликда уларникидан асло қолишмайдиган ўз чақириқлари ва шиорлари бор эди. Транспарантлару плакатлар кўзга ташланарди: “ҲКС имтиёзига барҳам берилсин!”, “Биз ҲКС қули бўлиб қолмайлик!”, «ҲКС – милитаризимга қўл келади!», “ҲКС – бюджет эговидир!”, “Сталиннинг очофат деви йўқолсин!” ва ҳоказо ва ҳоказо, ҳатто шундайлари ҳам йўқ эмасди: “ҲКС – ажалнинг уруғи”, “ҲКС – партократларнинг занжирбанд кўппагидир!”, “ҲКС халқни қулликка солажак!”. Бу ерда ҳам Қизил майдондаги манзара ҳукмрон, фақат маъно-мазмуни бутунлай унинг тескариси эди. Бу ерда ҳам намойишчилар ўзларининг пирлари-ю раҳнамоларининг расмларидан куч- қувват топишни унутишмаган. Улар бу расмларни одамлар ва худолари кўрсин деб бошлари узра баланд кўтариб олишган. Қўлларидаги аппаратлари билан бир митингдан иккинчи митингга, Қизил майдондан Манеж майдонига бўзчининг мокисидай қатнаган анвойи мухбирлар билан репортёрлар учун бу воқеалар туганмас кўргазмали материал эди. Ана шундай бўлишига қарамасдан пихи қайрилган репортёрлар бошқаларга ҳеч ҳам ўхшамайдиган икки шиордан кўз узмай қолишди. Иккита навжувон – бир йигит билан бир қиз, кўринишларига қараганда талаба бўлсалар керак, таёққа қоқилган плакатларни даст кўтариб боришаётган эди. Кўрганларнинг кейинчалик ҳикоя қилиб беришларича, иккаласи оломон ичида бўлса ҳам бир- биридан кўз узишмас, узоқлаб кетишмас, гўё ўзи билан ўзи бўлиб хаёлга чўмгандай, бошқалар билан баҳс-мунозарага киришмас эди. Йигитнинг қўлидаги плакатда қора бўёқ билан: “Одам боласи қурол ишлаб чиқариш учун ёруғ дунёга келмаслиги керак” деган сўзлар, қиз ушлаган плакатда бўлса: “Кремль қуролланиш пойгасини яна бошлайдиган бўлса, мен ўзимга ўт қўяман!” деган ғайримантиқий сўзлар қизил ранг билан битиб қўйилган эди. Иккаласи оломон ичра денгизда адашган қайиқчалар янглиғ санғишар, кимлардир қараб қўйса, бошқалар парво ҳам қилмас, кимдир бу хил чақириқларнинг мағзини чақса, бошқасига бу шиорлар маъноси душвор туюлар эди – бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, ахир рангин баёнотлар, шиорлар, эътирозлар, огоҳлантиришлар, қулоқни қоматга келтирадиган жўшқин нутқлар, чиқишлар ҳар икки томонда – Қизил майдонда ҳам, Манеж майдонида ҳам митингчиларнинг бошига ёмғирдай ёғар эди-да! Энди бўлар иш бўлди, бўёғи сингди. Одатда шундай бўладики, одамлар ақл-ҳушини йиғиб олишгунча кеч бўлади. Ҳар гал жумбушга кирган оломон бошлаб берган воқеа-ҳодисалар кўпинча тасодифийлиги ва таҳликаси билан ҳайратга солади. Қуёш Кремль деворлари ортига яширинди, бақириб-чақирган оломон узра маъсум ғира-шира чўка бошлади, қорли майдонлардаги митинглар ҳамон наъра тортар ва қутурар, репродукторлардан жаранглаган оташнафас ва таҳликали нутқлар йиғилганларнинг бутун вужудини алангалатиб, энг юқори нуқтага чиқа бошлади. Иккала майдондаги оломон ўзича адолатга даъват этар, ҳукуматга ва халққа мурожаат қилар, фақат ўзининг ҳақлигини, фақат ўз нуқтаи назарини исботлар, бутун жаҳонга фақат ўзининг далиллари ва хулосаларини ошкор этар, куйиб-ёнар, зудлик билан ҳаракатга келишга иштиёқ сезиб ўзидаги куч-қувватни ишга солиш учун жунбушга кирган эди. Ҳар икки томон бир вақтда эҳтиросга минган эди; томонлар радио карнайлари орқали бир-бирларига айб қўйишар, бир томон ўзи ёмон кўрган иккинчи томонни ватан душманларининг жирканч йиғини деб атар эди. Ана дастлабки муштлашиш ҳам бошланиб кетди. “Милитаристлар” ва “антимилитаристлар” омончилар қаторларини ёриб ўтиб бир-бирларини шиорлар ва расмлар қоқилган таёқлар билан ура бошлашди. Хотин-қизлар дод солиб чийиллашса, эркаклар бўкириб сўкина кетишди. Одамлар бир-бирларини муштлаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling