Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Режа


Download 39.59 Kb.
bet1/6
Sana03.02.2023
Hajmi39.59 Kb.
#1149064
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИКТИСОДИЁТ


Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари.


РЕЖА:



  1. Миллий иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари




  1. Ялпи миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.




  1. Номинал ва реал ЯИМ кўрсаткичлари.

Миллий иқтисодиёт тушунчасининг мазмуни ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ҳаммага маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ совет иттифоқи иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта якка ҳокимлигига, хом-ашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал - хом-ашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш ресурслари ҳамда истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев қайд қилиб ўтганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, из-
1 эди. дан чиққан иқтисодиётга эга бўлган» мамлакат
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал – хом ашё бойликларидан мамлакатимиздаги бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик2.
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сариқилинган ҳаракат натижаларидир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шаклланиб бормоқда.
Миллий иқтисодиёт,алоҳида мамлакат миқиёсида барча тармоқлар ва соҳаларни, микро ва макро иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир.
Макроиқтисодиёт – бу мамлакат миқёсида, унинг алоҳида секторлари ва жаҳон хўжалиги даражасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган иқтисодий тузилмасидир.
Миллий хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти ривожининг натижаси ҳисобланади.
Макроиқтисодиёт ўз ичига миллий иқтисодиёт, унинг мулкий секторлари ва жаҳон хўжалиги даражасидаги ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини олади.

  • Миллий иқтисо- Алоҳида мамлакат миқёсида мулкчиликдиёт нинг турли шаклларига асосланган ҳамда

меҳнат тақсимоти орқали ўзаро боғланган тармоқлар, соҳалар ва инфратузилма муассасаларидан иборат иқтисодий тузилмалар.  Иқтисодиёт сектор- Иқтисодиётнинг мулкий тавсифига кўра лари алоҳи-далашган ҳусусий, кооператив, дав-
лат ва аралаш секторлардан иборат бўғинларидир.

айланган алоҳида миллий давлатлар иқтисодиётлари мажмуасидир.
Миллий иқтисодиётнинг иқтисодий ўлчамлари макроиқтисодийкўрсаткичларда ўз ифодасини топади.

Download 39.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling