Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Режа


Макроиқтисодий кўрсаткичлар


Download 39.59 Kb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi39.59 Kb.
#1149064
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИКТИСОДИЁТ

Макроиқтисодий кўрсаткичлар миллий (ёки жаҳон) иқтисодиётнинг ҳолатини, фаолият қилиши ва унинг натижаларини ифодалайди.
Миллий иқтисодиёт меъёрида фаолият қилиш ва барқарор ўсиши учун барча тармоқ ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги ва мувозанатли ривожланиши талаб қилинади.
Миллий иқтисодиётда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва уларнинг ўсиши бир қатор кўрсаткичлар тизими орқали, микро ва макроиқтисодий даражада аниқланиб, таҳлил қилинади. Кўпгина микро кўрсаткичлар ёрдамида корхоналар фаолиятига баҳо берилиб ва улар иқтисодиётининг ривожланиш тамойиллари аниқланса, макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали бутун иқтисодиётнинг ҳолати унинг ўсиши ёки орқага кетишитаҳлилқилиниб,хулосачиқарилади.Уларёрдамидадавлатўз иқтисодий сиёсатини белгилайди. Бу тизимга кирувчи турли хил кўрсаткичлар, биринчидан, бизга маълум вақт оралигидаги ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисоблаш ва миллий иқтисодиётнинг фаолият юритишига бевосита таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Иккинчидан, макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими, ЯММ ни унинг ҳаракатининг барча босқичларида, яъни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, қайта тақсимлаш вапировард натижаларидан фойдаланиш босқичларида кўргазмали шаклда акс эттиришга имкон беради.
Ниҳоят мазкур кўрсаткичлар тизими мавжуд ресурслар ва улардан фойдаланишнинг мос келиши (тенглиги) кузатилганда, мамлакатдаги умумий иқтисодий мувозанатлик ҳолатини акс эттиради.
Бутун миллий иқтисодиётининг умумий ҳолатини тавсифловчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар - ялпи миллий маҳсулот (ЯММ), ички миллий маҳсулот (ИММ), соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), ишчи кучи бандлиги, ишсизлик, инфляция ва бошқа шу кабилар ҳисобланади.
Бу кўрсаткичлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги барча хўжаликлар иқтисодий фаолиятининг умумий ва пировард натижаларини қамраб олади.
Шу сабабли макроиқтисодий кўрсаткичларни миллий иқтисодиёт ҳолатига боғлиқ равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. Миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариш имкониятини тавсифловчи кўрсаткичлар. Булар мамлакатнинг иқтисодий ресурс салоҳиятини, ер ости ва ер усти бойликлари зҳиралари ҳамда табиий ресурслари ҳажмини тавсифловчи кўрсаткичлар.


  2. Download 39.59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling