Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

 
Е т т и н ч и б о б 
Мусиқанинг овози меҳмонхонадан иккинчи қаватга элас-элас эшитилиб турарди. 
Виолончелнинг ноласи ўша кечаси Боркка бир умр ўз тақдирини унинг тақдири билан қўшган 
аёл борлигини эслатиб турди. Кейинчалик уларнинг руҳлари ҳам бир-бирини таниб, шу 
кечадаги тинимсиз мусиқани беадад масофалардан эшитиб туришса не ажаб... 
У ўша кечаси ҳам компьютер олдида ўтириб, эртанги газета матнининг монитордаги 
электрон сатрларини кўздан кечирар экан, яна уммондаги китларнинг ташвишли оҳларини 
эшитди. Улар яна қаён йўл олишган? Ер куррасининг қайси бир гўшасида қандайдир бир 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
64
ҳодиса юз берганмикин? Яна одамлар ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилишдимикин? Тўлқинлар бир-
бирларини устига тоғ қулагандай ёпирилиб, сув қутуриб, океаннинг куч-қудратини ямлаб ютар, 
яна кучига куч қўшар эди, китлар эса сузишда давом этар эди. Орадан кўп вақт ўтмасдан унинг 
ўзи ҳам китларга қўшилиб кетди. Уммон суви юзаси компьютер экранида тун қаърида милт-
милт этиб ўчиб турар эди; компьютер экрани эса шу онда узоқ коинотни ҳам, оналар қорнидаги 
ҳомилаларни ҳам абадийликнинг Борк сўзида ўз ифодасини топган бир бутун узлуксиз 
силсиласида қамраб олгандай; у океанда сузар экан абадийликни Дунёвий руҳ сиймосида 
изоҳлашга ҳаракат қилди, ахир Дунёвий руҳ ҳамма учун битта ва ҳар бир киши учун алоҳида 
бўлиб, ердаги борлиқнинг бир бутунлигида ва узуқ-юлуқлигида намоён-ку... Экранда сатрлар 
бирин-кетин пайдо бўлар экан, бир бутун матнга қовушди: “Кассандра тамғаси ўзларининг 
сиёсий мақсадлари йўлида куйиб-пишиб юрган қай бир нотиқлар айтганчалик шармандалик ва 
ҳақорат нишонаси эмас, балки бу — балойи офат белгиси, кутилмаганда юз кўрсатган, 
олдинлари одамларнинг тушига ҳам кирмаган, дунё миқёсида кўзга ташланмайдиган ва 
инсоният учун машъум ижтимоий-биологик ҳодиса ўлароқ фавқулодда тадбирлар кўришни 
тақозо қиладиган балойи кабирамизнинг жимитдек хабаридир. Филофейнинг кашфиёти 
шундан дарак берадики, бизнинг ўз-ўзимизни англашимизга генетик босқичдаёқ шикаст етган 
— авлоддан авлодга дунёвий руҳ идеалларига зид яшаб келган одам айби билан шикаст етган. 
Фожиа шундаки, биз кассандра-эмбрионларнинг яшаш учун курашдан бош тортишга олиб 
келган сабабларини тан олмаётирмиз, ўзимизни четга оламиз, чунончи, сайловолди мажлисида 
ана шундай бўлди. Яшашга бўлган хоҳишнинг сўниши жаҳон цивилизациясининг сўнишидир. 
Ана шу охирзамон демакдир. Бошқача айтганда, охирзамон ўзимизда воқедир. Инстинктив 
сезиш қобилиятига эга бўлган кассандра-эмбрионлар ана шуни илғаб олади ва дунёни қамраб 
оладиган компьютер экранига ўхшаб, ҳомиладор аёллар манглайида нишон берадиган 
Кассандра тамғаси орқали ҳаётдан қўрқаётгани ҳақида хабар қилади. Кассандра тамғасининг 
ўзидан эмас, балки генетика қаърида ана шу охир замон ўпирилишига олиб келадиган 
сабаблардан қўрқмоқ керак. Биз мислсиз хатога йўл қўяётирмиз... Филофей иғвогар эмас, у – 
самовий пайғамбар...” 
Борк шу онда худди китларнинг шовқин кўтариб океанда сузаётганини, йўлини тўсган 
тўлқинларни бор вужуди билан ёриб ўтаётганини эшитди ва китлар йўлида океан суви 
ёнгандай ёғдуланаётганини компьютер экранидан кўриб турди... 
* * * 
Қизил майдонда эса тун ярмидан оғган шу кезда машҳур Спас минорасидаги соат миллари 
бойқуш вақтига — кечаси соат учга яқинлашмоқда эди. Бойқуш Кремль курантлари дунёнинг 
тўрт томонига ғулғула солиб уч марта бонг урадиган ардоқли пайтини кутар эди, шундан сўнг у 
ўрнидан қўзғалиб минора тепасидан пастга тик учиб тушади-ю, чорқирра тошлар терилган 
майдон юзасидан ғиз этиб кўтарилади-да, Кремль девори бўйлаб учиб нарироққа ўтади ва ҳар 
галгидай Қизил майдон устида шовқинсиз чарх уради ва мақбара устидан ўтгач теварак-
атрофга назар ташлаб, ёруғ дунёда нималар бўлаётганига сер солади. Бу сафар ҳам бойқуш 
икки пакана-хумкалла шарпа билан учрашиб, уларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ тутишга умид 
боғлар эди. Уларнинг суҳбатлашишлари учун эса баҳона кўп эди, кўп бўлганда қандай? Боиси 
шундан сал олдин Қизил майдонда қўрқинчли воқеа рўй берган эди. Бойқуш шунча йил яшаб 
бунақасини кўрган эмас. 
Иккинчи томондан, соғлом фикрли одамларнинг ақли етмаётган нарсага арвоҳлар билан ош-
қатиқ бўлиб юрган қуш бўлиб қушмас, инс-жинс сиёқли бу парранданинг – Спас минорасининг 
туғди-битди бойқушининг ақли қандай етсин. 
Бунинг ҳаммаси куз куни пешин пайтида ҳСКни – Ҳарбий-саноат комплексини ҳимоя 
қилишга бағишланган митинг ўтказиш учун Қизил майдонга халқ оқиб келаётган кезда 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling