Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
61 йиғидан гапиролмай қолди. – Бўпти, мени кечир. Бирпас ёнингда турай. Кечир. Хотини курсида ўтирганча бутун вужуди тўлқинланиб, ўзини тўхтатолмай йиғлайверди. Борк хотинининг сочлари оқариб кексайиб қолганини энди пайқади, бунга илгарилари аҳамият бермаган экан. Буни ҳозир, мана шу машъум дақиқада кўриб турибди. Борк бўлса ўзини уйида эмас, бошқа жойда тургандай ҳис қилиб хонада дуч келган томонга бориб келар эди. Кўзи ҳеч нарсани кўрмас, жарликка қулаб тушадигандай — унинг учун тўхтаб туриш ҳам, юриш ҳам қўрқинчли эди, — зимдан бўлган зарбанинг кучи ана шундай даҳшатли эди. Борк баъзида рингдаги боксёрларнинг жангларини телевизорда кузатар экан, енгилиб қолган йигитга раҳми келиб, битта зарб билан нокаут бўлган боксчи теварак-атрофга бошқа сайёрадан келиб қолгандай олазарак бўлиб нигоҳ ташлаб турганда унинг хаёлидан нималар кечиши ҳақида ўйлаб кетар эди. Бунинг қандай бўлишини билиб олди. Энди у тушунди: атроф олам ўз ўрнида тураркан-у, одамнинг ўзида, унинг ички дунёсида — каллада, кўчадаги тошқин ёмғир сувидай ғувиллаб оқиб юрган қонларда, тафаккурнинг ана шу қутурган сел сувлари ювиб кетадиган қоронғи жарлигида бебош фикрлар туғёнида барбод бўларкан. У анча вақтгача у ёқ-бу ёққа юриб турди, узоқ ва машаққатли йўл босгандай бўлди, балою офат исканжасига тушган тафаккур ўша қоронғи жарликда, ўтмиш вайроналарида безовталанар эди, у бундан бир соат олдин ҳам ўз ихтиёри ўзида эди. Шахсияти ҳақорат қилинмаган эди. Энди эса ҳаммаси Оливер Ордок томонидан, у йўлдан оздирган оломон томонидан оёқости қилинган, куйдириб-ёндирилган эди. У ўзининг шахсияти поймол қилинганлигини ҳатто жисмонан сезди. Баданини олов қоплади. Борк одамлар кўз ўнгида биринчи бор ҳалокатга учраган эди. Энди буёғи нима бўлади? – деган савол туғилди. Ҳамманинг кўз ўнгида иззат-нафсини оёқ ости қилган кучга таслим бўлиб, ўзини пешонасидан отиб ташласинми ёки куч тўплаб беллашувга тайёрлансинми — учинчи йўл йўқ эди; ҳамма замонларда одамлар айниқса мағлубиятга учраган пайтларида бор куч-қувватини ишга солиб ғаним билан беллашганда адолатнинг, ҳақиқатнинг албатта тантана қилишига ишонишган. У бир кун келиб ўзим ўзимга “ё ҳаёт – ё мамот” деб қасам ичаман деб ҳечам хаёлига келтирмаган эди. Ўша дақиқаларда ўзича яна бир аянчли кашфиёт қилди: унинг фожеаси — Жесси учун шахсий фожеасидан ҳам даҳшатли эди. Шу боисдан унинг кўнгли янада ғаш бўла борди, Жессининг дарду аламини енгиллата оладиган биронта усул, биронта сўз топилмас эди. У бўлиб ўтган воқеаларнинг нималарга олиб келишини жуда яхши тасаввур қилган эди. — Роберт, — деди Жесси хўрсиниб йиғлар экан. – Ҳа, Жесси, бир нарса демоқчимисан? – Роберт, мен ҳозир бир нарса ҳақида ўйлаб кетдим, — деб сўз бошлади-да, жим қолди. Роберт кутиб турди. — Ваннадан сочиқ олиб келиб бер. Борк сочиқ олиб келди. Жесси юзини артар экан, ёшини тийишга ҳаракат қилди. – Бир нарса демоқчимидинг, Жесси? – Менга бир фикр келди, Роберт, бугун сенинг бошингга ҳам космосдаги Филофейнинг бошига тушган фалокат тушди, бу идеализм фожеаларидан. Мен сенинг севикли Суқротинг ҳақида ўйлаб кетибман. Худди ўша замонларда бўлгани каби, кўп вақтлар ўтгандан сўнг идеалистик утопияга (хаёлпарастликка) оломон қарши чиқди. Кимдир бировнинг калласига қоп кийдиради ва ҳамма шунга ташланади. – Эҳтимол шундайдир, — деди Роберт босиқ оҳангда. – Шундайми-йўқми, ёки тахминан шундайми. Лекин нима бўлганини сен ўзинг кўрдинг-ку, Роберт. Мен Ордок ҳақида гапирмаяпман, биз уни яхши билмас эканмиз, сен у билан суҳбат қилмаслигинг керак эди. У шундай разил нусха эканки, президентлик курсиси деб ҳар нарса қилишга — Ҳар қандай ёлғонга, ҳар қандай туҳматга ва уйдирмага тайёр экан. Мен у ҳақда гапирмоқчи эмасман, минг лаънат унга. Лекин катта спортзални тўлдириб ўтирганларнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling