Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/134
Sana17.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1551543
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   134
Bog'liq
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
қилгандай хизмат қилишга тайёр. 
Лекин афв этасиз, мистер Оливер! Бу яккама-якка суҳбатдаги гаплар-ку! — Ордокнинг 
сўзларига чидай олмай, микрофон олдига чопиб келди Энтони Юнгер. Унинг афти қизариб-
бўзариб ўзгариб кетган эди. — Ораларингизда бўлган суҳбатни ҳаммага ошкор қилиш 
инсофданми?! 
– Мен Борк билан бўлган суҳбатимизни сир сақламоқчи эмасман, — пинагини бузмай гап 
қайтарди Ордок. — Агар яккама-якка суҳбат бутун инсоният тақдирига дахлдор бўлса, агар 
Роберт Боркка ўхшаган одамлар Филофейнинг қўлтиғига сув пуркаб қилмишларини 
маъқуллашаётган, манзур кўришаётган бўлса ва одамлар онгида унинг назарияларига кенг йўл 
очиб беришаётган бўлса, унинг бутун дунё устидан назорат қила олиши учун шароит 
ҳозирлашаётган бўлса, нега энди мен у билан ади-бади айтиб ўтиришим керак экан? 
Гулдурос қарсаклар “Альфа-Бейсбол” томини тешгудай бўлди. Телеоператорлар залда у 
ёқдан бу ёққа йўрғалаб, Оливер Ордокнинг яна бир улкан ютуғи саҳнасини намойиш қилиш 
учун одамларнинг башараларини йирик қилиб кўрсатиб турди. 
Энтони Юнгер оғиз жуфтлади: 
– Мистер Ордок, бундай қилишга сизнинг ҳақингиз йўқ... 
Лекин зал Энтонининг оғзини очирмади. Ҳамма унинг овозини ўчириш, турган жойида ер 
билан яксон қилиш учун гумбурлатиб қарсак чалаверди.
Юнгер бўлса нималарнидир гапирар, одамлардан баланд келиш учун овози борича бақириб-
чақирар, қўлларини пахса қилиб алланарсалар деб оёғи куйган товуқдай у ёқдан бу ёққа чопар 
эди, лекин бу ёниб турган оловга ёғ сепгандай бўлди ва Юнгерни мағлуб қилиш учун ҳамма 
бир овоздан “Ор-док! Ор-док! Ор-док! Ор-док!” деб салмоқ билан қичқира бошлади. 
Сўнгра худди буйруқ берилгандай одамлар ёппасига ўринларидан қўзғалишди ва тик турган 
ҳолда кафтларини кафтларига уриб “Ор-док! Ор-док! Ор-док!” деб жон-жаҳди билан такрорлай 
бошлади. 
Мана Ордокнинг зафар тантанаси. Унинг рақибларидан биронтаси ҳам сиёсий жабҳада 
бундай муваффақият тўғрисида ўйлаган ҳам эмас. Кўримсиз, сўлғин, Геббельсга ўхшаб 
кетадиган Ордок ўзини кўкка кўтариб улуғлаган шов-шувдан, сеҳрли муваффақиятдан юраги 
ёрилгудай бўлиб, боши гангиб қолдики, шу пайтда тап этиб йиқилиб тушиши ҳеч гап эмасди. 
Шунга қарамасдан ўзини ушлаб олди. Йиғилиш муваффақиятли тугади. Энди уни охирига 
етказиш, ғалабани мустаҳкамлаш керак эди. Залда ҳамон “Ор-док, Ор-док” деган овозлар 
янграрди. У ҳар ҳолда ўзини қўлга олди, имо-ишоралар ва овозларни босди-да, жимлик чўккан 
заҳоти сўз бошлади: 
— Бу ерда кимдир Роберт Боркка ачинаётир, нега энди? Аслини олганда ҳеч ким унинг 
кўкрагидан итараётгани йўқ. Борк бу ерга келсин, халқни ўз фикрига ишонтирсин, яъни ўша 
осмондаги Филофей иккаласи элу элатни, одамларни, миллатни, бўлажак авлодларни деб 
жонларини фидо қилаётганларини айтсин. Менга қақшатқич зарба берсин! Ким йўқ дейди?! 
Шукроналар бўлсин, биз дунёдаги энг демократик давлатнинг фуқароларимиз. Ўйлайманки, 
Борк бир чеккада қўл қовуштириб қолавермайди, балки сўзга чиқар. Борди-ю у эс-ҳушини 
йиғиб олиб, Филофейдан юз ўгирса, очиғини айтсин ва ўйлайманки, қилмишлари учун тавба-
тазарру қилади. Хулласи калом, хоҳлаганидай гапирсин. Американинг барча газеталари ва 
журналлари (фақат Американикигина эмас) унинг хизматида эмасми, радио-чи, телевидение-
чи? Куйиб-пишиб гапираверсин. Бироқ мен ҳам четда қололмайман, сизларни ишонтириб 
айтаманки, ҳурматли сайловчилар, оммавий ахборот воситаларидан менга ҳам жиндаккина 
ўрин беришса, бундан мақсадим замондошларни ўзимнинг футурологик назарияларим билан 
заҳарлаш эмас, асло, мен ҳар бир инсон ўт билан, яъни Филофей таълимоти билан ўйнашиш 
номақбул эканини, Борк Филофей билан биргаликда бутун дунёда ёнғин чиқариш пайида 
эканликларини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Боркнинг ўй-фикрларининг мағзини чаққан 
пайтимдан эътиборан тинчимни йўқотдим – унинг ғоялари шубҳали ва қўрқинчли, у қаерда 


Охирзамон нишоналари (роман). Чингиз Айтматов 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling