Microsoft Word kr oxirzamon ziyouz com doc
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
chingiz aytmatov. oxirzamon nishonala
www.ziyouz.com кутубхонаси
51 худбинлик ва таъмагирлик инсон табиатининг азалий ва деярли биологик хусусиятлари экан, бундай амаллар, албатта юз кўрсатишига шубҳаланмаса ҳам бўларди. Ўзларининг буюк пайғамбари учун ўта ҳақоратланган мусулмон муфтилари томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган шўрпешона Салмон Рушдининг қисмати ҳам (бошқа динлар бундай ҳолатга бефарқ қарайдиган бир пайтда) ҳолва бўлиб қоларди: ҳар ҳолда Салмон Рушди ўзига бошпана ола олди, шундай бўлиши ҳам эҳтимолки, хилма-хил дин-мазҳабларни қўшиш учун жонбозлик қилган кишида бундай имконият бўлмаслиги ҳам мумкин, ҳамма жойда таҳқирланган ва ғазабга минган барча динлар томонидан ҳамма ердан ҳайдалган бидъатчига шўрлик бошини тиқиш учун ер куррасида жой топилмай қолса керак, унга ҳеч ерда ва ҳеч қачон паноҳ бўлмаса керак? “Ана шундай вазиятда сенинг космосга, Филофейнинг ёнига кетишдан бошқа иложинг қолмаган бўлурди, — ўйлади Борк ўз устидан киноя билан кулар экан ва бирдан миясига фикр қуйилди: — ростдан ҳам етиб бўлмас юксакликдан туриб Ердаги одамларга ҳақиқатни айтиб бериш учун тақдир Филофейни космик орбитага қувган бўлса-чи?” Ёпирилиб келаётган фикрлар оғушига ғарқ бўлган Борк сайловолди учрашуви трансляциясининг бошланишини унутиб қўяёзди. Соатга қаради — соат олти бўлиб қопти. У ўзини телевизор турган меҳмонхонага урди. Нақ устидан чиқди! Кўрсатувни олиб борувчи телетомошабинларни экранга, сайловчиларнинг президентликка мустақил номзод Оливер Ордок билан учрашуви ҳақида “Альфа-Бейсбол” спортзалидан олиб бориладиган телекўрсатувга таклиф қилар эди. Спортзалнинг гумбазлари ости лиқ тўла одам. Одам шу қадар кўпки, кўзинг тиниб кетади. Ҳаво мавжларида асалари уясидан келаётгандай ғовуллаган товуш эшитилар эди. Сон-саноқсиз одамларнинг юз-кўзлари, ранг-баранг башаралари Боркнинг кўз олдидан ўтди. Зал ичининг безаклари номзоднинг қўмондаси ёмон ишламаганлигини кўрсатар эди. Спортзал гумбази тагида кулиб турган Ордокнинг сурати солинган катта ҳаво шари осиғлик турибди. У ер-бу ерда ҳар хил шиорлар кўзга ташланади: “У қуйи ижтимоий табақаларни яхши билади”, “Ордок — бўлажак президент”, “Ордок янги экологик дастурни олға сурмоқда”, “Ишсизлар Ордокка ишонишади!”, “Феминисткалар биринчиликни хоҳлайдилар!”, “Ўзимизнинг Ордок учун овоз берайлик!” ва ҳоказо. Операторлар усталик билан шиорларни йирик қилиб кўрсатишар эди. Воқеалар ривожи ана шундай катта учрашувларга мос эди. Шовқин-сурон, эстрада мусиқаси, шарҳловчиларнинг дадил овозлари, тартиб-интизомни миқ этмай кузатиб турган полициячилар. Оливернинг ўзи ҳам тантанага ярашиб турар эди. У шахдам ҳаракат қилар, бўйи ўртадан пастроқ бўлганидан томирлари бўртиб чиққан бўйнини чўзиб калласини баланд кўтариб турар эди. Кулганда қуруқшаган лаблари жонланиб кетар, ўша кулги ортидаги сергаклиги ва ҳозиржавоблигини кўзидан билиб бўлмас эди. У ўзининг паканалигини тетиклик, ҳаракатчанлик, овозининг жарангдорлиги билан хаспўшлайдиган конферансьега жуда-жуда ўхшар эди. Ордок минбарга ўтаётганда залда гулдурос қарсаклар янгради, уни икки томондан маслаҳатчилари ва ёрдамчилари кузатиб борди. Президентликка номзод пайдо бўлиши билан гурра-гурра фоторепортёрлар кўз очиб юмгунча нишонга олишди. Бир дақиқа чамаси ана шу эфир вақтида халқ билан учрашув муҳити митинг бошланишидан олдин худди ана шундай бўлмоғи керак эди, бу эса америкача демократиянинг амалда эканлигини, сайловолди кампанияси учун масъулларнинг ишчанлигини яна бир марта намойиш қилар эди. Нима учундир кун бўйи ташвиш тортган ва кутавериб чарчаган Борк намойишнинг оддийлигини кўриб енгил тортди ва ўзининг керак-нокерак асабийлашганидан ўксинди. Чиндан ҳам фақат бир шахсга — Оливер Ордокка тикилиб қолган оломонда меъёр доирасидан чиқадиган бирон ҳаракатни топиш қийин эди. Ордокнинг овозини кучайтириш учун микрофонлар ўрнатилган, луқма ва хитобларга кўмилиб кетган номзоднинг нутқидан улкан зал гумбирлар эди. Ордок усталик билан сўзлади, долзарб масалаларга урғу берди. Номзоднинг сўзи нишонга текканда, энг муҳим масалаларни кўтарганда бир неча бор олқишлар янгради. Президентликка номзод ўзига сиёсий ишонч жамғариш, оломонни ўзига қаратиш, ром қилиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling