Microsoft Word kr sirli nur ziyouz com doc


Сирли нур (фантастик ҳикоялар). Ҳожиакбар Шайхов  www.ziyouz.com


Download 327.5 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/29
Sana22.04.2023
Hajmi327.5 Kb.
#1381558
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
kr sirli nur ziyouz com

 


Сирли нур (фантастик ҳикоялар). Ҳожиакбар Шайхов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
БИРИНЧИ СИНОВ 
Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган бу воқеа узоқ келажакда содир бўлган. Ие, келажакда бўлса, ҳали 
содир бўлмабди-да, деб сўрарсиз. йўқ, биз чиндан ҳам келажакда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида 
ҳикоя қилмоқчимиз. Негаки кўпчилик илмий-фантастик асарларда келажакдаги воқеалар худди 
ўтмишда содир бўлиб ўтгандек тасвирланаверади. 
Шундай қилиб, 2279 йилнинг эрта баҳор кунларидан бирида Ердан Қора Кит буржига 
“Камалак” космик кемаси йўл олди. Кема экипажи бор-йўғи икки ки-ши — у пайтда ҳали дунёга 
келмаган ҳикоямиз қаҳрамони жажжи Шаҳнозанинг отаси ва онасидан иборат ва уларнинг ҳар 
иккови энди ўттиз ёшга қадам қў-йишганди. Улар кўзлаган манзил олис, бинобарин сафар ҳам 
узоққа чўзилиши мўлжалланган. Бу даврда фазогирлар йўлда фарзандлар кўришлари, уларни 
ўқитиб тарбия қилишлари ва кейинчалик кемани бошқаришни уларга топширишлари лозим 
эди. 
Ҳали қуёш системасидан чиқмай турибоқ, фазогирлар фарзанд кўришди. Қизчага Шаҳноза деб 
ном қўйишди. Бутун болалик ва ёшлиги фазода ўтиши аниқ бўлган бу қизалоқ жуда тез ўса 
бошлади. У ярим ёшдаёқ юришни, бир ёшида бемалол гаплашишни ўрганди. Икки ёшида эса, 
ҳатто майда-чуйда ишларда ота-онасига ёрдам берадиган ҳам бўлди. 
Бирга ўйнайдиган ўртоқлари бўлмаса ҳам, у зерикмасди. Эрталаб туриб дадаси ва онаси билан 
бирга бадантарбия қилар, нонуштадан сўнг залга қўйилган зангори аквариумдаги тилла рангли 
балиқларни қотган нон ушоқлари билан боқар, туваклардаги раъногул, наъматак, тизимгул, 
себарга, лолақизғалдоқ ка-би ранг-баранг. гулларга ўзининг идишидан сув қуярди. Бу ишлари 
битгач, онаси билан бирга алифбени ўрганишга киришарди. Отаси ёрдамида ҳисоб илмини 
ўрганишга киришганида эса бутунлай жонланиб кетар, жажжи бармоқларини галма-гал букиб, 
отасининг ғалати саволлари устида роса бош қотирарди. 
Дам олиш пайтларида онаси унга олисда қолган зангори сайёра — Она-Ер ҳақида ҳикоя 
бошлар, у ерда жуда кўп одамлар худди улардек оила-оила бўлиб яшашлари, Шаҳнозага 
ўхшаган жуда кўп қизчалар ва ўғил болалар борлиги ҳақида гапириб берарди. Шаҳнозани 
дунёдаги ҳамма нарса қизиқтирар, у ҳадеб савол ёғдираверарди. Кейин отаси унга Ердаги 
ҳаётни кўрсатувчи кинофильмларни қўйиб берарди. 
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Бир куни қиз отасидан: 
— Ерда одамлар жуда кўп экан, нима учун биз жуда озчиликмиз? — деб сўраб қолди. 
— Биласанми, қизим,— пича ўйланиб туриб жавоб берди отаси,— бизнинг мақсадимиз Қора 
Кит буржига етиб бориб, инсон яшай олиши мумкин бўлган бирор сайёрани излаб топиш. Бу 
эса анча хатарли вазифа. Уни бажаришга шу мақсад учун ўз ҳаётларини ҳам қурбон қилишга 
тайёр фидойи инсонларгина қо-дир. Бундайларни қадимги замонда биринчилар деб аташган. 
Биринчилар тарихда ҳеч қачон кўпчиликни ташкил қилмаган. Масалан, фазога илк марта 
Гагарин, Титов сингари дастлабки фазогирлар битта-битта бўлиб учишган. Қуёш буржи 
сайёралари ўзлаштирилаётганда ҳам бу ишга икки-учдан ортиқ фазогир жалб этилмаган. 
Сабаби — илгари сира кўрилмаган, иисон-га ҳали тилсимот бўлиб туюлган нарсалар аксари ана 
шу билмаслик туфайли одамни ҳалокатга дучор қилиши мумкин. Ана шу ҳалокатга учраш 
эҳтимоли бўл-ган одамлар сони иложи борича кам бўлиши учун биринчилар доимо озчиликни 
ташкил қилишади. 
— Тушундим, дада. Демак, биз илгари ҳеч ким бормаган сайёрага ктяпмиз, шундайми? 
— Тўппа-тўғри, қизим. Ақлингга балли. 
— Ўша сайёрага етиб борганда, мен катта қиз бўламанми? 
— Бўлмасам-чи! 
Қизчанинг чеҳрасига табассум ёйилиб, кўзлари чарақлаб кетди. 
— Эҳ, тезроқ етиб борсак қанийди! Шаҳноза олти ёшга тўлганида, отаси уни биринчи марта 
Бош Пульт жойлашган хонага олиб кирди. Бу — тепаси гумбаз шаклида махсус қалин шиша 


Сирли нур (фантастик ҳикоялар). Ҳожиакбар Шайхов 

Download 327.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling