Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
9
мустабид тузумга қарши етарлича курашмаган деган нотўғри фикр туғилмайдими? 
Ахир, бу тузумдан норози бўлиб, унга қарши ҳаракат қилган бошқа шахслар ҳам бўлган. Масалан, 
миллий энқиклопедияда номлари келтирилиб, фаолияти бошқа китоб ва журналларда ҳам кенг 
ёритилган, асарлари олий ўқув юртларида дарслик қаторида ўрганилаётган, мактаб, маҳалла ва 
кўчаларга номлари қўйилган Алихонтўра Соғуний ва унинг сингари кўплаб алломаларнинг ҳар 
томонлама чуқур асосланган Ватан озодлиги, миллий мустақиллик учун кураш ғояларини тарих 
китобларида келтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ўзбек тили ва адабиёти дарсликларига Алихонтўра 
Соғунийнинг Ватанни, илмни, ўзлигимизни улуғлайдиган шеър ва достонларидан парчалар ҳам 
киритилса фарзандларимиз тарбияси учун фойдали 6ўларди. 
Ўзбек миллатига мансуб эканмиз, унинг келажаги учун ҳаммамиз масъулмиз. Шу сабабли 
миллатимизнинг истиқбол томон ҳаракатида йўл кўрсаткич шамчироқларидан бўлган Алихонтўра 
Соғуний ҳақида жамиятимиз, биринчи навбатда, унинг онгли қисми зиёлиларимиз умумий, асосли бир 
фикрни билдирганларида нур устига аъло нур бўлур эди. 
Асарда ёзилишича, отамлар бобомларни жаллодлар қўлидан тун қоронғусида қочирган эканлар ва 
ул зотнинг васиятига биноан тарих китобининг давомини ёзишга муяссар бўлдилар. Бизга бундай улуғ 
шарафли ишлар насиб қилмаган бўлса ҳам, бу китобни нашрга тайёрладим ва уни тўлалигача 
компьютерга киритдим. Ўз хотираларим, муаллиф ва асар тўғрисидаги айрим таассуротларим ҳақида 
ожиз фикримни бу ерда билдирдим. 
Яна шуни айтишим керакки, муаллифнинг ўзи мазкур асарини қисм ёки бобларга бўлмаган. Асарни 
синчиклаб ўрганиш ва нашрга тайёрлаш жараёнида унинг мундарижасини бериш лозим деб, уни 
тахминан 13 қисмга бўлиб номладим. Асарда кўрсатилган курсив ажратмалар, тушунилиши қийин 
сўзлар, айрим шахс ва жой номлари учун изоҳлар ҳам биз томондан берилган. Китоб муқовасидаги 
манзара ҳам муаллифнинг асосий ғоясини ифодалайди. Ҳаётбахш Туронзаминда улуғ Туркистон эли 
қадим чинорининг кейинги бўғин миллатлари каллаклангани кўрсатилган. Бу заминга тахдид солиб 
булутли осмон тагида икки буюк давлат манфаатлари қоя бўлиб турибди. Уфқда озодлик қуёши тонг 
отмоқда. Унинг нурларида кесилган бўғинлар, албатта, кўкариб ўсишига улуғ ишонч рамзий 
билдирилган. 
Бу китобни босмага тайёрлаш ва чиқаришда менга ёрдам берган, кўмаклашган кишиларга 
миннатдорчилик изҳор этишни ўзимнинг муқаддас бурчим деб биламан. Биринчидан, 6у китобдан 
парчалар тайёрлаб олдинроқ халқимизни у билан таништирган ва бобомиз илмий меросларини дунёга 
тинимсиз тарғибот қилувчи амакимиз Қутлуғхонтўранинг хизматлари каттадир. У кишига чуқур 
миннатдорчилик билдираман. Ҳозирги кунда бу китобнинг туркча таржимаси Туркияда у кишининг 
бошчилигида амалга оширилмокда. Иккинчидан, қариб қолган чоғларида ғайрат қилиб, бу асарни араб 
имлосидан кириллга ўтказган ва уни укамиз Абдуллахон, жиянимиз Маъруфхонлар билан биргаликда 
хатоларини тўғрилаб қайта босган акамиз Аҳадхонтўрага катта миннатдорчилик билдираман. У 
кишининг бу ташаббуси китобнинг тезроқ босилишига туртки бўлди. Ўғиллари қишлоқ хўжалик 
фанлари доктори Фурқатхон бобомизнинг бош эвараси бу китобнинг босилишига биринчи 
фидойилардан бўлди. Китобни чиқариш учун зарур бўлган барча молиявий масалаларда жонкуярлик 
билдириб, ёрдамини аямади. Жиянимнинг бу ҳиммати ва ғайрати учун унга кўп ташаккурлар айтаман. 
Барча амакиларим, укаларим, жиянларим, ўғлим ва ўртоғи Саидумар отамиз бошлиқ бу ишнинг ҳар хил 
жараёнида ўз маслаҳат ва ёрдамларини кўрсатдилар. Уларга ва бу ерда номлари айтилмай қолган 
бошқа биродарларимизга ўз ташаккурларимни айтурман. 
Алоҳида миннатдорчилигимни қўлёзмани кўриб чиқиб, тақриз ёзиб ўзларининг қимматли 
маслаҳатларини билдирган Ўзбекистон ФА Тарих институти директори, профессор Д.Алимовага, тарих 
фанлари доктори С.Аъзамхўжаевга, архитектура фанлари доктори П.Зоҳидовга ва Тарих институтининг 
етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди Қ.Ражабовга билдираман. 
Тарихимизнинг қоронғу йилларида Ватанимиз озодлиги, миллатимиз ҳақ-қуқуқи учун курашган бу 
улуғ зотнинг келажак авлод учун васият қилиб айтган ёлқинли сўзлари халқимизнинг ўзлигини 
англаши, Ватан туйғусининг шаклланиши, ғуруримизнинг тикланишига хизмат қилар деган умидда бу 
китобни чоп қилдирдим. Шу кичик бир хизматимиз халқимизга хушнуд тушса бобомиз васиятларини ва 
фарзандлик бурчимизни қисман бўлса ҳам бажардик ва у кишининг руҳларини шод этдик, деб умид 
қилган бўлур эдик. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling