Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
12 саноқлари, қурол-жабдуқ ва аскари интизомлари, энг бўлмаганда, душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан, душманга қарши қуролга қўл сунуш албатта, фарз бўлур. Бундай имконият бўлмаган такдирда, ўзини ўринсиз ўтга урушдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир. Биз ҳозир шундай шароитсиз, оғир аҳвол устида турибмиз. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда йўл бўйлаб, талан-булан қолдиқлари, чочилиб ётган нарсалар, куйдириб-ёндирилган иморатлар ичида вайрон-талқони чиқиб, йиқилиб ётган томлари кўзга ташланмоқда эди. Буларни кўргач, кўз ёшимиз қуримасдан, шу юрганимизча мазлумлар қонлари билан бўёлган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганимиз учун, мусулмонлар отилган-чопилган кўча қонлари тозаланган бўлса ҳам, қирғиннинг бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизнинг бошқа ёкдан келганимизни кўриб, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Ўлганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча кийим-бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра, йўл хатларимизни текшириб, бизга рухсат қилган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина сўз ўтмиш эди. Маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ тиллар ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан тўнғиз қурти тушган қуроллик, шаҳдам тиллар олдида нима дея оладилар? Шу билан ғолиб душман олдидан, қандайдир қутулиб чиққанимиздан сўнгра, ёрдамга келтурган оздир кўпдир нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан қироат ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада маним ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқроқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Булардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди. Шундай қилиб, бу жойда икки-уч кун турганимиздан кейин яна Тўқмоққа қайтиб келдик. Қиш ўтиши яқинлашиб, ердан кўкатлар янгигина бош кўтармиш эди. Бир куни эрталаб кўча эшигимиздан киши чақирган товуш эшитилди. Қарасам, ўз маҳалламиздаги Мирзабой деган киши экан. У мени кўргач, кўзига ёш олиб: «Сизга яхшиликдан бошқани тиламаймиз. Ҳозирги ҳукумат олдида, эшитишим бўйича, устингиздан ҳар турли хабарлар борга ўхшайди. Эндиги маслаҳат шулки, манаву ишлар юз бости бўлгунча, ўрин ўзгартиб, бошқароқ ерда туришингиз яхшироқ кўринади», деди. Унинг бу сўзидан ўйланиб, қандайдир эҳтиёт юзасидан, ёт бир ҳукумат тупроғига ўтмоқчи бўлиб, сафар жамолғосига киришдим. Лекин бошқа чегаралар биздан йироқ бўлганликдан, Кошғар томонига ўтишни маъқулроқ кўрдим. Жонфидо шогирдларимдан тунгон Довудҳожи сафар йўлдошим бўлиб, йўлга тушдик. Болосоғун Тўқмоқ билан Кошғар оралиғи отлиқ ўртача юришда ўн-ўн бир кунлик йўлдир. Болосоғун шаҳрининг эски туркча номи Моқул болиғ бўлиб, моқул яхши, болиғ шаҳар демакдир. Исломдан кўп йиллар илгари Иссиқкўл бўйларидаги Бешболиғ билан Болосоғун шаҳарларида уйғурларга ўхшаш ўтроқ маданий туркларидан ўғуз турклари яшаган эди. Рум подшоҳларининг лақаби Қайсар, эронийларники Хисров бўлганидек, Бешболиғ, Болосоғунга ким подшоҳ бўлар экан, унга Эдиқут лақаби қўюлур эди. Аслида, Туркистон бешиги ва пойтаҳти Бешболиғ-Болосоғун шаҳридир. Ҳозир ҳам Иссиқкўлнинг кунгай (жануб), терскай (шимол) томонларига сув ичида қайиқ билан юрган кишиларга Бешболиғ ҳаробалари кўриниб туради. Биз бола вақтимизда кўлнинг саёзроқ еридан бир ҳаммом биноси топилмиш эди ундан чиққан пишиқ ғиштлардан қирғизлар олишиб, улкан манаплар (аслзода, оқ суяклар) қабрлари устига бир неча гумбазлар ясатганлари ҳали эсимизда бордир. Кўлнинг тўлқинлари билан чет ёқага сурилиб чиқиб қолган ўша замоннинг уй асбоблари, деҳқончилик саймонларини (иш қуроллари, асбоб- ускуналари) шу кунгача ҳам топиб оладилар. Бу Бешболиғ шаҳрининг ҳароб бўлишига келсак, биз кўрган тарихларнинг ҳеч бировида бунинг баёни кўзимизга тушмади. Ўтмишдаги табиат ўзгаришлари орқали, ер тебраниши билан шаҳар ўринлари кўлга айланиб, сув остида қолган бўлиши ҳам мумкиндир. Қандай бўлса ҳам, Бешболиғ обидаларидан топилган асарлар эскидан бери ўтроқ туркларида илм, маданият бор бўлганлигини билдиради. Болосоғун милоддан икки минг йиллар илгари ўтган Эрондаги Қиёний подшоҳларидан Кайковуз, Кайхисровлар замондоши эронча Афросиёб, туркча Дўкухон аталган турк ҳоқонининг учинчи пойтахти бўлган экан. Унинг биринчи пойтахти Самарқанд бўлишини эски тарихчилар шубҳа қилишадилар. Бироқ шаҳар четидаги кенг майдон ҳаробаси, ерлик халқ оғзида, Афросиёб аталиши ва бу яқинларда у ердан милоддан эски давр асарлари топилиши, турк ҳоқони пойтахти Афросиёб бўлганлигини қувватлайди. Бунга кўра Самарқанд шаҳри жаҳонгир Искандар Македоний томонидан қурилган деган, баъзи тарихларда ёзилган сўз асоссиз бўлиб қолади, чунки Искандар Афросиёб давридан кўп кейин келганлиги ҳаммага маълумдир. Тарих ҳижратнинг 536 йили қорахитой хони Гурхон билан султон Санжар Биноканд (Сирдарёнинг ўнг қирғоғида Оҳангарон сувининг қуйилиш жойида бўлган ўрта аср шаҳри. Кейинги номи Шоҳруҳия |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling