Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
КОШҒАРГА ЎТИШИМ Ҳаёт тарихи инсонларнинг синфий курашларидангина иборат деган хато фикр Карл Маркс томонидан ўртага етишган кунидан бошлабоқ, халқаро ёпирилиб ётган ҳасад ўти қўзғалиб, инсон Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний www.ziyouz.com кутубхонаси 11 оламига фитна-фасодлар эшиги очилмиш эди. Бу фикрни кўрларча қабул қилгувчи одамлар қўлига ҳукумат ўтгандан сўнгра, халқ ўртасида синфий айирмачиликни ва ҳам хусусий мулкни йўқотиш учун, ишчилар ҳокимияти отидан даҳшатли қонунлар чиқардилар. Унинг натижасида қора ишчи, нодон деҳқонлардан бошқа халқ ичида ҳақлик, ҳақсиз деган фитна ғавғоси бошланди. Диндорларча Аллоҳ одати, даҳрийларча табиат қонунига қарши туришиб, ҳаёт оламида бир текис ҳақли яратилган инсонлар ичидан бир қисмини, ўзлари чиқазган хаёлий қонунларига асосланиб, ҳаёт ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум қилдилар. Бу орқали отилган-чопилган гуноҳсиз кишилар ҳисоби йўқ эди. Улардан ошиб қолган ҳақсизлар ва ҳам қочибписиб юриб қўлга тушмаган кишилар ҳақида ҳар турли жазо белгиладилар. Баъзиларнинг борлиқ нарсалари ёрғу (мусодара қилиш) қилиниб, бола-чақалари кўчаларга ҳайдалиб, ўзлари узоқ ерларга сургун қилинди; кўплари эса, узун муддатли қамоққа олиниб, оғир хизматларга солинди. Халқ ўртасидаги баъзи бир одамларни қўрқитиш ва алдаш йўллари билан ёширин хизматларга боғладилар. Уруш-сўкиш ва қийнашлар даҳшатидан имонлик-имонсиз, виждонлик-виждонсиз кишилар, бу мансабпараст жаллодлар олдида бир текис туришга мажбур эдилар. Чунки топшириқлари тўлиқ равишда бажарилмас экан, улар учун белгиланган оғир жазолар дарҳол амалга ошмоғи шубҳасиз эди. Ҳеч қандай гуноҳсиз, ўзларига қарши деб билган кишиларни товуш чиқмас ер ости уйларига киргизиб, қийнов остида ўлдириш каби ваҳшийликлари одатдаги ишларидан эди. Бу жаллодлар қўлига тушган бахтсиз мазлумлар, қийновнинг қаттиқлиғидан кўнгилларидаги сўзлари, кўмилган молларини ёшириб қолиш буён турсин, умрларида эшитмаган, киши хаёлига ҳам келмайдиган сиёсий туҳмат сўзларини иқрор қилишга мажбур бўлганликларидан, кўплари фожиали ҳалок бўлдилар. Инқилоб бошланиш даврида кўзга кўринарли кишилар ўз уйларига сиғмаганлигидан, мен ҳам ўз Ватаним Тўқмоқ (Қирғизистондаги Чуй вилояти маркази) шаҳрида туролмай, биздан юз чақирим йироқдаги Сўқулуқ деган жойда, тунгонлар ичида кун кечиришга мажбур бўлдим; чунки Бухоро ўқишини шу замон одатича битириб қайтганим сўнггида, диний илм ўқувчилари оз бўлса ҳам шулар ичидан топилур эди. Бунинг устига улар бошқаларга қараганда, ҳар тўғрилиқ бизга ёрдамчи эдилар. Тунгон халқининг келиб чиқиши, тарихини ўрни келганда албатта ёзишимиз бизнинг вазифамиздир. 1919 йил охирларида Пишпекга (Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри) қарашли Қора-болта, Оқсув каби 18 рус қишлоқлари бирлашган ҳолда большевикларга қарши қўзғолон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишпек, Сўқулуқ тунгонлари ҳам тушунмаслиқдан бу ишга қўшилиб қолдилар Натижада тортқулуқ (тортқилиқ, кўргулик, зулм) бутунлай улар устиларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар булар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Сўқулуқ тунгонларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Улар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб, жони чиқмай турганларни қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлтирди. Қўзғолончилар маркази бўлган беш минг чамали Оқсувлик руслардан илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрганлари ўттиздан ошмаган эди. Аллоҳ сақласа бало йўқ дегандай, шу йили Сўқулуқга боришдан мени сақлаб, бу каби натижасиз қонлик қўзғолон офатларидан ўзи асрамишдир. Шу воқеа бўлишида мен Тўқмоқдан саккиз чақирим шимол тарафидаги тунгон қишлоғи Қорақўнғиз масжидида эдим. Пишпек, Сўқулуқ қочоқлари қилич, милтиқ каби борлиқ қуролларини осинган ҳолда таниган, танимаган аралаш мени қора тортиб устима тушдилар. Буни кўришган масжид қавмлари ўз бошларидан қўрқишиб ва яна мени аяшганликларидан, уларни бу ерда қўндирмаслик учун маслаҳат кўрсатган бўлсалар ҳам, мен бунга розилик билдирмадим. Бу каби улуғ офатлардан мени неча мартабалар асраб ўтган меҳрибон Тангрим илтифотига ишонганлигимдан, бу мазлумларни эрларча очиқ юз билан қарши олиб, синиқ кўнгилларини кўтардим. Бу ерда ёшириниб олиш имконияти йўқлигидан, бош-оёғи икки-уч кун туришганидан сўнг, Олмота, Ёркент чегаралари орқали Ғулжага ўтмоқчи бўлиб кетдилар. Сўқулуқ тунгонларининг тузларини татиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим, уларнинг ичида ишонимлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай уч-тўрт шогирдим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ томонга йўл тортдик. Пишпекга келгач, тунгон қалъаси йўл устида бўлганликдан уни оралаб ўтишга тўғри келмиш эди яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган кўнгилсиз нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди. Интизомлик аскарларга, қуроллик кучга, тили бўлак, дини бўлак бир қанча йиғинди қўли қуруқ, қора куч кишилар қандай қарши тура олсинлар? Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам, шу табиат қонунларига бўйинсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йўқдир. Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарларнинг сон- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling