Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
19 илмсизликдир. Шунга кўра Аллоҳ таоло Қуръоннинг биринчи сурасини ўқиш, уқиш, билдириш, ёзиш калимаси билан бошламиш эди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эркак аёл, ўгил қиз демай бутун умматларини илм ўқишга буюрдилар. Кераклигича дин илмини ўқиш ҳаммага фарз бўлганидек, ўз ҳукуматини, Ватанини ва миллатини сақлаш учун замонавий фан илмини ўқиб билишлик ҳам фарздир. Бу эса Куръонда худо томонидан «Ва аъидду ва лаҳум ман қувватин мастатаътум» ояти билан очиқ буюрилмишдир. Маъноси: «Душманларга қарши қўлинглардан келгунча қурол кучи тайёр қилинглар», демакдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ало иннал қуввата аррамю», деб уч қайтариб айтдилар. Яъни, «ҳушёр бўлингларким, албатта куч қувват душманга ўқ отмоқдир», дедилар. Бундан 1380 ча йиллар илгари айтган сўзлари қандай тўгри эканлигини ҳозирги фан илми очиқ исботлаб, ўз устимизда тажриба ўтказдилар. Энди ўтмишдаги ишларимиздан ўкиниб ўлтириш ўрнига, улардан ибрат олиб, келажагимиз учун ҳозирлик кўришимиз керакдир. Чунки икки Туркистон болалари икки аждарҳо огзига ютилиш олдида турибдилар. Бундан қутулишнинг бирдан бир чораси эса замонавий илм фан билан тўлиқ қуролланиб, бунинг устига миллий ҳисларидан ажралмай ўз она тилларини жон ўрнида асрашлари лозимдир. Бу ўринда нега «миллий ҳис» дедик, «диний ҳис» демадик? Бунинг сабаби эса даҳрийлар ҳукумати қурилгандан бошлаб бутун диний мактаб ва мадрасалар йўқотилиб, кейинги таълим-тарбия ишлари динсизлик асосига қурилмиш эди. Шундан буёнги мактаб болаларимиз диний тарбия кўрмаганликдан мусулмончилик йўлларини яхши таниёлмай қолдилар. Шунга кўра Ватан болаларига диний тарбият тўсилган бўлса ҳам, энди ўз миллиятларини сақлаш учун тил тарбиятларидан сира ажрамасликлари керакдир. Чунки ҳар қандай бир миллат ўз динидан ажрагани устига ўз тилидан ҳам қуруқ қолар экан, унинг миллияти ютилиб, ҳаёти мунқариз (инқирозга учраган, инқирозли) бўлди демакдир. Бунга қараганда шу кунлардаги Чиқиш (Шарқий) ва Ботиш (Ғарбий) Туркистон болаларининг, айниқса Уйгуристоннинг келажаги шу даҳшат остига тушганлиги шубҳасиз кўз олдимизда кўриниб турибди. Яна ўз сўзимизга келайлик. Мен Кошғарга келган кунларимда совет ҳукуматининг янги бошланғич даври бўлиб, дунё ҳукуматлари олдида танилмаганлигидан ҳали бу ерда элчихонаси очилмаган эди. Лекин бу мамлакатнинг илгаридан бери Чотрол довони, Тибет орқалик Ҳиндистон, Афғонистон билан савдо алоқалари борлиги маълумдир. Ёркент, Хўтан вилоятларида турғун озу кўп инглиз тобунлари ҳам бор эди. Шунинг учун булар баҳонаси билан Кошғарда бу давлатнинг элчихонаси ҳам узун йиллардан бери фаолият кўрсатиб келмишдир. Маълумдирки, инглизлар қайси жойга қадам қўйсалар, «маданиятсиз» ерлик халқ ғамхўрлиги учун келганликларини билдирадилар. Агар бу сўз ҳақиқат бўлганда Шарқий Туркистон халқини большевизм балосидан қутқариш шароити уларга осон топулур эди. Бироқ ҳақиқати билан инсоният ғамхўрлигини қиладиган пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ва ҳам унинг чинакам умматларидан бошқа бировнинг бу каби улуғ шарафга эришмоғи мумкин эмасдир. Шу кунлари Олтишаҳар Уйғуристондаги Хитой ҳукумати эса қоғоз юзи, тил учи билан давлат маркази Пекинга боғланган бўлса ҳам, ўрта аср Хитой хонлиги давридан қолган эсдалик бир ҳайкал кўринишида эди. Демак, ҳар икки Туркистон халқи онгсизлик, илмсизлик касофатидан шу каби қулай шароитлар бўла туриб ҳам, булардан ўз вақтида фойдаланиш йўлларини тополмадилар. Очиқ бир мақсадни ўз олдиларига шарт қилиб қўйиб, ташкилий равишда иш олиб бориш учун ҳаракат қилгудек бирорта одам йўқ эди. Ўзларининг келгуси истиқболлари учун ҳеч ким қайгурмас эди. Чунки, бу бечора халқ хурофот зулмати, жоҳилият ботқогига бутунлай ботган эди. Бунга ўша даврдаги муҳит айбдордир. К,уръоннинг «Қул ҳал яставиллазина яъламуна валлазина ла яъламун», яъни «Билганлар билан билмаганлар ҳар тўгрида тенг келолмайдилар» деган ҳикматлик сўзини, албатта, амалга ошириш керак эди. Нима учун кейинги асрларда Туркистон халқи бундай жоҳилият ботқогига ботди? Бунинг бош сабаби динни асоси билан тушунмаган илм-маданият душманлари ҳокимият тепасида бўлдилар. Ўзларини дин ҳомийлари деб эълон қилиб, халқни маърифат нуридан маҳрум, замонавий фанний илмлардан бутунлай йироқ тутдилар. Чет давлатлар билан алоқа богламадилар, ўқиш ўқитиш ишларига ҳеч қандай аҳамият бермадилар. Шунинг учун Туркистон халқининг ичида уйгониш, фикр очилиш ва бор шароитдан фойдаланиш имкониятлари бўлмади. Давлатнинг инқирози, миллатнинг онгсизлигига шу жоҳиллар сабабчидур. Энди бу умидсизланганим сўштида Афғонистон, Ҳиндистон чегаралари бўшлигидан фойдаланиб, у томонларга ўтишимни ўйлаган бўлсам ҳам, ёлғиз бош қайғусида бола чақалардан ажраб, суюкли Ватанимни душман қўлига ташлаб кетишни ўзимга лойиқ топмадим. Айниқса, йўлдошларим тунгонлар ичида жонфидо шогирдим Довудҳожи мендан ажрамасга шарт қилиб, қолишимга қаттиқ қаршилик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling