Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
ВАТАН АҲЛЛАРИГА ДЕГАНЛАРИМ
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
ВАТАН АҲЛЛАРИГА ДЕГАНЛАРИМ
Тарихнинг айтишича, шу Ватанимиз Ўзбекистон ўлкасини шарқдан, шимолдан чиққан бало селлари қоплаб, неча мартаба ҳароб қилинганлиги маълумдир. Шунинг учун бизнинг илгари порлоқ маданиятимиз вайронликка учраб, наслларимиз ҳам табиий ўсишдан тўхталганлиги кўз олдимизда туради. Чунки бизга чегарадош Хитой халқи сўнгги ҳисоб бўйича етти юз миллионга етган ҳолда биз Туркистон халқи буларга замондош бўлсак ҳам, нега буларнинг юздан бирича бўлиб, шу кунга довур ўн миллионга ета олмадик? Бунинг сабабларини ҳар ёқлама текшириб кўрилганда турлича бўлиб чиқиши кўнгилга келади. Лекин ўтган улуг файласуфларнинг айтишларича ҳамда тарихий тажрибаларнинг кўрсатишича, қайси бир миллат ўз миллий давлатидан ажраб, унинг ҳукумати йўқолар экан, ҳукумат эгаси бўлган келгиндилар ҳисобига йил сайин насллари озайиб бориб, энг сўнггида бутунлай ютилиб кетиши тажрибада кўрилмишдур. Ўз ҳокимиятидан ажради демак инқирозга юз тутди демакдир. Шу сабаблик дунёдаги онглик, маданий миллатлар ўз ҳокимиятларини сақлаш учун неча миллионлаб қурбон беришга тайёрдирлар. Ҳолбуки, ҳар бир миллатга Иймон исломини сақлаш Куръон ҳукмича қандай фарз бўлса, шу ўхшаш ўзлигини ва ўз миллатини сақлаш ундан ҳам фарзроқдир. Чунки пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайси бир киши ўз отасини ташлаб, бошқа бировнинг боласиман деса ёки бир миллат тили, дини, расм одати бошқача иккинчи бир миллатга ютилса, мана шундай ишга норозилик билдириб, уларга лаънат ўқидилар. Миллий ҳиссини йўқотиб, ўз миллатидан ажраш Қуръон ҳукми бўйича ҳаромдир. Ер усти учмоҳи (жаннати) бўлгудек, жаннат каби ноз неъматлик, яйловлари кўп, оқар сувлари мўл, бог бўстонлик гўзал Ватанимиз Ўзбекистон ўлкаси атрофимиздаги очкўз ганимлар томонидан ҳар вақт ҳужум остида бўлиб турганлиги машҳур тарих китобларида ёзилмишдир. Хозирги кунимиздан 780 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling