Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
биринчиси машҳур Ҳолид ибн Валиддан сўнгра биринчи даражали атоқлик фотиҳ Хуросон, Бухоро, 
Самарқанд, Фарғона, Кошғар, Хўтан, Гансу, то Чин марказигача ислом футухотини етказган шундайин 
қаҳрамон қўмондон Қутайба, иттифоқсизлик шумлигидан шу каби фожиага учради. Мусо ибн Наср
Ториқ ибн Зиёд (Милодий 710 йилда бу буюк ислом қўмондонлари ўз аскарлари билан Гибралтар бўғози 
орқали ўтиб Испания, Португалия ва Жанубий Францияни забт этадилар. Кейинчалик бу икки қўмондон 
ўзаро ҳасадлашиб қолиб иттифоқлари бузилиши натижасида ғарбдаги ислом футухоти тўхтаб қолади) 
6у қўмондонларнинг ҳасаддан чиққан ихтилофлари, ғарбдаги ислом футухотларига қандай тўсиқлик 
қилган бўлса, буларнинг ҳам ўзаро ҳасадлик ёғий бўлишлари шарқда ислом дини тарқалишига ундан 
ҳам ортиқроқ зарба етказган эди. Унинг натижасида марказий шаҳарларда янгидан тарқалмоқда бўлган 
ислом дини тўсқинликка учраб, бир икки аср орқага чекинди. 
Бу орада Мовароуннаҳр ўлкасида адолатли Сомонийлар давлати қурилиб, бу муборак даврда илм 
маданият, исломия янгидан ривожга киришиб, бунинг соясида Форобий, Беруний, Ибн Сино каби 
асарлари бутун дунёга тарқалган олимлар вужудга чиқдилар. Ана шу даврда Эрондаги исломдан 
илгариги Қиёний подшоҳларидан Кайковуз, Хисровлар замондоши Дўкухон наслидан Сотуқ Бўғрохон 
Кошғар, Болосоғун ва умумий Туркистонга хон бўлмиш эди. Сомонийларга, яъни улардан Наср Сомоний 
давлатига чегарадош бўлганликдан, у отасидан ёширинча ислом динига киради. Сўнгра Хўтан ўлкаси 
атрофи билан бутун Уйғуристон халқи, бу хоннинг ҳиммати орқалик ислом динини қайтадан қабул 
қиладилар. Биринчи ислом очган Қутайба ибн Муслим бўлса ҳам, иккинчи ислом очиб, уни ўрнатувчи 
Сотуқ Бўғрохон бўлди. Тарих ҳижриянинг тахминан 380 йилларида вафот топиб Остинортишда 
кўмилмишдир. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Остинортишда йўлдошимиз Қўшмоқ ҳожим уйида икки 
кун дам олгандан кейин Кошғар шаҳрига тушмоқчи бўлиб йўлга чиқдик. Кун иссиғи устига чанг тупроқ 
ичида қирқ беш чақиримча йўл юриб, шаҳар ичига кириб бордик. Бу ерлик кишилардан Тўқмоқка 
қатнаб турган савдогарлар кўп бўлганлигидан таниш билишларимиз кўп бўлса ҳам, улар уйига 
тушмасдан Ёрбоғ дарвозаси саройида бизни кутишиб турган Тўқмоқлик йўлдошларимиз устиларига 
тушдик. 
Шу кунларда, яъни 1920 милодий йили, ички, ташқи даҳрийлар бирлашиб, чириган амир давлатинй 
ағдариб, Бухорони босиб олмиш эдилар. Фарғона шаҳарларининг ҳар бирида бутун қишлоқ халқлари 
қўзғалиб, «босмачи»лар номидаги қўзғолончилар бош кўтардилар. Натижада бегуноҳ халқ бошига 
қиёмат қўпмиш эди. Булардан ватанпарвар, онгли ва илғор фикрлик бойлар отилиб, чопилиб, ўликлари 
оҳак сувига ташланди. Қолганларнинг кўп қисми ўлимдан ортиқ қийнов турмаларида узоқ 
ётқизилгандан сўнгра, йироқ ерларга сургунга юборилиб, энг оғир ишларда ушланмиш эдилар. 
Уларнинг олди йигирма беш, энг кейини ўн йилга сургун бўлганликдан, юздан бири қайтиб келган 
бўлсалар ҳам, у ерда саломатликлари бузулганлиги сабабли, келган сўнггида яшовчилар сони жуда оз 
кўринмиш эди. 
Русия тупроғидан кўтарилган фитна вулқонлари бутун мамлакат бўйлаб аланга олиб, унинг 
учқунлари чегара ташқарисига ҳам тушган эди. Мен шундайин оғир аҳвол, қийин кунларда чуқур фикр, 
катта умидлар билан Кошғарга келмиш эдим. Қарасам, бу ердаги онгсизлик, илмсизлик балоси биздан 
юз даража ортиқ экан. Буни кўргач, ўйлаган режам бузилиб, ўзим ҳайронликда қолдим. Бўлмаса шу 
кунлари, Кошғарда оят ҳадис тафсири, ҳар турли диний илм ўқитувчилари юзлаб, ўқувчилар эса неча 
минглаб топилур 
эди. Бутун Ўзбекистон, Қирғизистон шаҳарларини қоплаган уйғур савдогарлари бу ерларда бўлиб 
ўтган, бўлаётган халқ устидаги даҳшатли ишларни кўзлари кўриб, ўзлари ҳам тортмиш эдилар. Минглаб 
эшитгандан, бир марта кўрганнинг таъсири ортиқ бўлиши керак эди. 
Энди шуниси қизиқ, энг ҳайрон қолурлик ишдурки, уйғурлар қон қариндошлари ўзбеклар бошига 
келган шундайин улуғ офат балоларни кўра-била туриб онгсизлик, илмсизлик касофати сабабли бундан 
таъсирланиб қилчалик ибрат олмаган эдилар. Чунки, 
бу шум маслак ривожланишига икки нарса, яъни 
камбагаллик ва онгсизлик бўлиши, албатта, шартдур. Булар эса Русия тупрогида, айниқса Шарқий 
Туркистпон ва Хитойда тўлши билан топилганликдан, даҳрийлар бундан фойдаланиб, шу бузуқ 
маслакларини бу жойларда ривожлантира олдилар. Натижада қурол кучи билан мажбурият орқали халқ 
бўйнига юкланиб, шу кунгача тушуролмас огир юк бўлиб ортилиб қолди. Энди бу ерда қанча турган 
бўлсам, менга ҳамкор бўлгудек, келажак учун қайгурган бир кишини бўлса ҳам кўролмадим.
Онгги очилмаган, билимсиз бир миллат ўз душманлари олдида қушхонага ҳайдалаётган бир тўп 
ҳайвондан ҳеч қандай айирмаси йўқдир. Инсоннинг ўзига энг яқин ҳалокатлик душмани онгсизлик, 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling