Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
АНДИЖОН САФАРИ Юқорида ёзилмиш эдики, Миллат мажлиси аъзоларидан бири акамиз Олимхонтўра бўлган Ҳўқанд (Туркистон) мухторият ҳукумати сайланмиш эди. Бу иш бошланиб 2 ой ўтар ўтмас, очиқ вагонларга тўпзамбараклар қурган ҳолда келишган большевиклар аскарлари Ҳўқандни тўпга тутишиб, кўп ҳароб қилганликларини ҳам ёзган эдик. Албатта бундай кунлари энг оғир қўрқинчли ишлар ҳукумат аъзолари устида бўлиши ҳаммага маълумдир. Шунинг учун акамиздан очиқ бир хабар келмагач, жигарчилик экан, Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний www.ziyouz.com кутубхонаси 25 чидаб туролмай, жонфидо дўстларимиздан марҳум тунгон Ибилохунни йўлдош олиб, Андижон сафарига чиқдим. У кунлари эса инқилобнинг бошланғич даври бўлғанликдан, сафар йўлларимиз ҳам анчагина қўрқинчлик эди. Шундай бўлишига қарамай сафар тоати бўлғоч Тангрига таваккал айлаб йўлга тушдик. Пишпек, Сўқулуқ, Оқсув, Қораболта, Ошмородан ўтиб, тўртинчи қўноққа Меркига етдик. Бу, Болосоғун шаҳри каби исломдан илгарикейин Туркистон тупроғида яшаган маданий ўтроқ ўғуз туркларининг шаҳри эканлиги атрофдаги ҳаробалардан очиқ билиниб турарди. Энди эса илгари отa боболаримиз ўғуз турклари яшаган она Ватанимиз ерларига боши Иссиқкўл, оёғи Ўтрордан ўтиб, Сирдарё бўйларигача ерлик халқдан кўпроқ руслар эга бўлиб ўтирибдилар. Шу билан Меркида бир қўниб, эртаси тоғ йўли билан юрмоқчи бўлиб кун юриш томондаги Тян-Шан тоғлари ичидаги Жарғард довонига қараб жўнадик. Бу ошув эса орқа Туркистон билан Фарғона водийси оралиғидаги Олатоу тоғлари ичида энг эгиз довонлардан ҳисобланади. Буни ошиб ўтгач, икки томони баланд тоғлар билан қуршалган қалин тўқайлик Сочқансой деган тор ўзанга тушдик. Бу тоғли яйлов ерларида турк улусларидан Саяқ, Жетиган қирғизлари яшар эканлар. Эл яйловдан кўчиб қишловга тушган кунларига тўғри келганимиздан, кўч оралаб юргунча хуфтон вақтида сой ўртасига етдик. Бу ўртада йўловчилар учун белгиланган қўнолғу ўринлари йўқ экан. Кеч кириб гугум (ғира-шира, қоронғи) тушиб қош қорайгач йўлдан чеккароққа чиқиб, атрофи очиқ бир тоғ бетида ётдик. Чунки кечқурун йўл келаётқанимизда кўришган кўчманчилар кўзлари бизга тушиб, шу яқин орада қўниб қолишимизни пайқаган эдилар. Ҳар икки томони олислашган узун тизма тоғлар орасида келаётган яхши отлиқ қуролсиз икки йўлдошга бу тоғ қашқирларининг кўзлари тушгач, қизиқиб қолмасинлар деб шу кечани уйғоқлик билан ўтказмоқчи бўлдик. Тонг оширадиган отларимизни қалмоқчасига олиштира (алмаштириб, содда-мустаҳкам) боғлаб, оёқларига чийдар (от тушови) солинган ҳолда кўз олдимизга келтириб қўйдик. Шу кеча тун қоровуллиғини ўзим олмоқчи эдим, бироқ йўлдошим Ибилохун мени қўймасдан бу хизматни ёлғиз ўзи бажармоқчи бўлди. Шундай бўлса ҳам, мен унга кўп ишонолмай, тун ярми ўтгач мени ўйғатиб ўзи ухлаши шарти билан ётдим. От устида ўн соатлаб узун йўл юриб чарчаганимдан шундай бош қўйишим билан қаттиқ уйқуга кетибман. Бир вақт уйғаниб қарасам Ибилохун данг қотиб ухлаб ётибди. Отлар иккови ҳам йўқ. «Ҳай, сенга нима бўлди?» деб қаттиқ қичқиришим билан у ҳам уйғонди. Нима қилишимизни билолмай иккаламиз ҳам бек шошқинлиққа тушдик, чунки бу ернинг ҳар икки томони ҳам яёв юришга уч-тўрт кундан кам бўлмаган, хатарлик йўл эди. Хуржун-халашларимизни кўтаришиб, озиқ овқатсиз бир неча кунлаб йўл юришга тўғри келар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам сафар хатарларидан сақланиш учун уйдан чиқар олдида икки ракат сафар номозини ўтаб, «Ал-ҳамду» сураси сўнггида «Оятал курсий» ёки икки марта «Қулъаузу» сурасини ўқиб, номоздан сўнгра шу дуони қилишни буюрдилар: «Аллоҳумма инни аувзу бика мин ва асоиссафари ва каобатил мунқолаби ва сувил манзари фил моли вал аҳли вал валд». Маъноси: «Эй бор худоё, сафар хатарларидан сақла! Қайтиб келишда мол, жон ёки оила ичида кўнгилсиз, ёмон ишлар устига чиқишдан асра» демакдир. Қарасак, вақт ярим кечадан оғмиш эди. Бизларга кўзлари тушган кўчманчилар атайлаб келиб ўғирладиларми, ёки очиққан, чанқаган отлар қандайдир бўшаниб олган бўлсалар, сув товушига эргашиб, тўқай ичига тушдилармикин, деб чидаб туролмай, кўзга санчиса кўринмас қоп қора тун ичида тимирскилашиб, ҳар икковимиз от қарамоқчи бўлиб икки ёқдаги тўқай ичига кирдик. Бундай жойларда бўри, айиқ каби йиртқич ҳайвонларнинг бўлиши белгиликдур. Соқлиқ юзасидан пичоғимни қўлимга олиб, тўқай ичида туртиниб якин икки соат қидирганим сўнггида, от шарпаси билинмагач қайтиб чиқишга мажбур бўлдим. Ҳай, шу кечанинг узунлиги жонга ботди! Ҳар икковимиз зориқа ориқа телмурганимизча ўлтириб, аранг тонг отқиздик. Йўлдошим Ибилохун ўз қилмишидан хижолатга қолиб, бош кўтара олмаган бўлса ҳам, уйғурлар «Муллам, дуога зўрланг» дегандай, мен ўз одатимча дуога киришиб «Солотан тунажжийно»ни ўқиш билан тонг оттирдим. Тонг отиши билан номозимизни ўқиб олгач, яна излашга киришдик. Кун кўтарилган чоғи эди. Чуқур сой бўйидаги тўқай ичида «Ҳай, от буёқда экан!» деб йироқдан қичқирган йўлдошимнинг уни эшитилди. Шу билан бир зумда бошимиздан ғам тоғи кўтарилиб, бу каби қўрқинчлик ерларда сафар хатарларининг қайғулик, қоронғи туни қоплаган тутиқ кўнглимиз бир дамда очилди. Яхши, худо ўнглаб бошқа ҳаром қўл тегмаган экан, тездан отларимизни келтирдик, емўп егизиб қондирганимиздан сўнгра, яна йўлимизга тушдик. Бироз вақт юрганимиздан кейин Кетмонтепа томонидан қочиб келаётган бола ақалик руслар, манзилга етгунимизча узулмай олдимиздан ўткани турдилар. Нима бўлди экан десак, Ўш атрофидан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling