Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
бош кўтариб чиққан Холхўжа деган қурбоши қуроллик-қуролсиз юз чамали йигитлари билан келиб
Кетмонтепа қишлоғида тинч ётган русларни қамаб қўрқитган экан. Орада бир қўниб, эртаси 
Кетмонтепага етдик. Бу эса орқа Туркистон билан Фарғона тизма тоғлари орасига тушган Ора яйлов 
қаторида машҳур Сусамир яйловининг оёғи бўлиб, обxaci ртача, ери кенг, сувлари мўл, келишган гўзал 
бир ердир. Экинчилик ишлари бек унумли бўлиб, айниқса ҳар турлик дон ўсимликлари бошқа ерларга 
кўра бу ерда тўлиғи билан етишади. Буғдой нонлари жуда ҳам тамлик бўлғанликдан, чет ёқадан 
келувчи йўловчилар бунинг олдида бошқа нарсани кўп қўмсамайдилар. Шунинг учун чор ҳукумати 
замонидаёқ бу жойларга қизиқиш бошланиб ерлик қирғизлар эмас, рус келгиндилари билан кераклик 
бари ўринлар тўлдирилмиш эди. 
Шундай қилиб отушлик савдогарлардан бирининг уйига қўниб, бир кун дам олганимиздан сўнгра, бу 
ердан чиқиб юрганимизча Ичинсой деган узун бир ўзанга тушдик. Бош оёғи кўринмайдиган узун сой 
ичи тўлган писта, бодом, ёнғоқ каби қалин мевали дарахтларни оралаб юрганимизча, Норин дарёси 
бўйига чиқдик. У кунлари бу дарё икки қисиқ тоғ оралиғида оқаётганлигидан, тикка тоғ белидаги ёлғиз 
оёқ тор йўлдан отлиқ юриш анчагина хатарлик эди. Шу кунги қўнолғидан ўтгач орада яна бир қўниб, 
Норин сувидан Хўжа кўприги орқалик ўтиб, Учқўрғон қишлоғига кирдик. Бу эса, йўловчилар шимолий 
тизма тоғлардан ўтиб, Фарғона водийсига тушгач, биринчи навбатда учрайдиган қишлоқдир. Наманган, 
Андижон ва бошқа Фарғона шаҳарларига шу ердан тарқаладилар. 
Бизнинг бу сафаримиз 1921 йили бўлганликдан «босмачи» номидаги халқ қўзғолончиларининг энг 
ку-чаб ётган вақти эди. Бир қишлоқда большевиклар, иккинчисида «босмачи»лар туриб, ораларида 
отиш-ма-чопишмалардан чиққан милтиқ товушлари узулмас эди. Минган отларимизни кўрган кишилар: 
«Ҳай, қандай бўлар экан, бу ўхшаш яхши отларга кўзлари тушгақда, ҳеч қачон қутилолмайсизлар. Ориқ 
отларин бериб, бу отларингизни тортиб олмасалар», деб бизни ваҳимага солдилар. Шундоқ бўлса ҳам, 
Андижон шаҳрига етканимизча бирига бири туташишган қалин дарахтлик қишлоқлар оралаб кетдик. 
Кўча бошларида ўлтиришган одамлар, «Ҳали шу ёққа кетган «босмачи» беклар сизларга қаерда 
йўлиқишди?» деб сўрашар эди. Аллоҳ сақлаган бўлғайким, ҳеч нарса кўрмай, яхшi eomonларга 
йўлиқмай, тўғри йўлимизда кетавердик. 
Урганч қишлоғидан чиқиб, Андижонга яқинлашган сайин уруш аломатлари кўрина бошлади. 
Шундоқки Андижон, Наманган поездлари бутунлай тўхталган, темир йўллари бузилиб, станқиялари 
куйдирилган экан. Шу каби аломатлар ичида юрганимизча омон сон Андижонга етдик. Шаҳар ичига 
киргач қарасак, бутун кўчаларда чувалиб очилиб ётган пахта тойлари ҳисобсиз эди. Сўрасак, биз 
келишдан уч ўрт кун илгари Мадаминбек шаҳарга ҳужум қилиб кирганида, ҳар икки томон аскарлари 
пахта тойларини ўзларига қалқон қилиб отишишган эканлар. Сўнгра буларни шаҳардан чиқариш учун 
қалъага қамалган большевик аскарлари томонидан отилган тўп амбаракларидан шаҳар халқи, хонадон 
уйлар, бозор растадўконлари анчагина зарарланмишдир. 
Шу вақтларда Русия мамлакати бўйлаб бошқа жойларда ҳам большевикларга қарши халқ 
кўтарилмиш эди. Ички Русияда Колчак, Врангел каби ҳарбий кишилар, Ўринбург казакларидан Дутўв, 
Анинковга ўхшаш генераллар бош кўтармиш эдилар. Мамлакат бўйича ҳар жойдаги қуролланган ҳарбий 
кучлар учун керакли бўлган нарсалар, иқтисодий ишлар вайронгарчиликка учраганлигидан, ҳожатга 
етарлик эмас эди. Ёқулғулар эса йўқолишга етиб, темир йўл паровозларига кўмир йўқлигидан ўтин 
ёқишга мажбур эдилар. Яна у кунлари Ўзбекистондаги бутун русларнинг сони ҳозирги сонидан юздан 
бирича ҳам келмас эди. Бунинг устига узун Дашти қипчоқ чўллаp орқали орамиз ажралганлиги 
туфайли, ватанимиз Ўзбекистон Оврупо босқинчилари марказидан йироқ туриши; яна 6у кунга 
қараганда озу ўп диний, миллий ҳиссиётимизнинг борлиғи каби нарсалар у кунлари биз учун керакли 
бўлган бутун ишларимизни қулайлаштиришга йўл очмиш эди. 
Қисқаси, 
Ватанимиз Ўзбекистонни босқинчи қизил аскарлар қўлидан қутқазиб олиш шароити шу 
чогда тугилмиш эди. Улардан фойдаланиш йўлларини нега тополмадилар? Бунинг бирдан бир сабаби у 
кунлари халқимиз ичида сиёсат оламига тушунган, оз бўлса ҳам замонавий илм ўқиб билган 
кишиларимиз йўқ ҳисобида бўлишидир. Бунинг мисоли шулким, қурилиш ва бинокорлик асбоб-
ускуналари агар тўлиги билан топилар экан, унга раҳбарлик қилувчи муҳандислар, тажрибалик уста 
шчилар бўлмаса у бинонинг қурилиши, албатта, мумкин эмасдир. Шунга ўхшаш бир миллат ўз миллий 
давлатини қуриб олиши учун замонасига лойиқ бутун асбоб скуналарни қўлга келтирган тақдирда ҳам, 
шу нарсаларни ўз ўрнида ишлата билгудек, миллий ҳиссиётлик сиёсий арбобларга, албатта, муҳтождир.
Ҳозирги ўқимишлик, тушунган Ватан болаларимиз, агар миллий ҳислик бўлмас эканлар, улардан 
бизга, яъни ўз халқига фойда етиши ҳеч вақт мумкин эмасдир. Балки болта сопини ўзимиздан чиқаргак 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling