Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
23 дастлаб кирганлигимдан, 6у жойда кўп ётмаган бўлсам ҳам, бу зулм зарбасидан кўнглимнинг ички ташқи ҳиссиёти яхшигина яраланмиш эди. Юқориги Ленин томонидан айтилиб, газетада ёзилган сўзлар бари ёлғон бўлиб, алдов тузоғи эканлиги кейин билинди. Илгари ўтган пайғамбарлардан Юсуф алайҳиссалом Фиръавн вазирининг хотини Зулайҳо бошлиқ қилинган фитналар остида бир ривоятда 7 йил, иккинчи ривоятда 12 йил зиндонда қолмиш эдилар. Сўнгра Миср подшоҳи Фиръавн кўрган тушининг таъбирини ҳеч ким чиқаролмай турганида уни Юсуф алайҳиссалом йўйиб: 7 йил тўқчилик, 7 йил очарчилик бўлишидан хабар бериб, агар вазирлик хизмати ўзига топширилар экан, бунга яхши чоралар кўриб, халқни бу балодан сақлай олишини билдирмишдир. Шу баҳона зиндондан қутулиб чиқар чоғида эшиги устига уч оғиз сўз ёзиб қолдирмиш эди. «Бу жой тирикларнинг қабридур, душманларни суюндирур, дўстлар синалғусидур». Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу имконият борича мусулмонларни қамоқ қилмасга буюрмиш эди. Шунинг учун Ислом шариатида бу жазонинг уч йилдан ортиқ бўлишига кўпинча йўл қўйилмайдир. Чунки бундан узайиб кетар экан, инсонлар ҳар то-монлама зарарланиши, айниқса оилавий турмушлари вайронликка учраб, ҳароб бўлиши шубҳасиздир. Агар бир киши мен бу дунёда турмайман деб қасам ичган бўлиб зиндонбанд бўлса, шариат бўйича унинг қасами бузилмайди. Бу эса, зиндон ичи шариат олдида дунё еридан эмаслигини кўрсатади. Ислом қонуни ҳукмида бутун дунё давлати ноҳақ тўкилган бир кишининг қонига арзимайди. Ҳозирги динсизлар ҳокимияти олдида эса киши ўлими эшак ўлимича ҳам қадри қолмаганлигини кўриб турамиз. Ўзларича сиёсий жиноят ҳисоблаган бир оғиз сўзни амалга ошириш бу ёкда турсин, оғзидан чиқар чиқмас жавобга тортилиб, жаллодлар қўлида йўқотилган кишилар ҳисобсиздирлар. Шундай қилиб мени қамашдан буларнинг мақсадлари қўрқитиб бошқалар каби мажбурий хизмат топшириш эди, чунки у даврда халқ кўзига кўринарли обрўйлик кишилар ҳақида шундай сиёсат қўллаб икки ёқлама фойдаланмоқчи бўлишарди. Улар деганларини қилдириб, қилмаганлар учун белгиланган оғир жазоларни амалга оширар эдилар. Шундай бўлса ҳам меҳрибон Тангри ёрдами билан бир ой тўлмай туриб, турмадан бўшаниб чиқишим билан улар ўйлаганлари-дек ўз ишимни юмшатиб, орқага чекиниш ўрнига яна ҳам қаттиқроқ киришдим. Шунга кўра дунёни босаётган бало селига тўқнашиб, 30 йилларгача динсизликка қарши ҳар вақт ташвиқот юргизиб келдим. Тажрибасизлик натижаси бўлса керак, ўз кўнглимда «ҳеч бир мусулмон дунёлик шахсий фойдаси учун охиратини бузиб ўз динига хиёнат қилмайди», деб ўйлар эканман. Кейин маълум бўлдики, бундай одамлар миллат ичида қўл билан саналғудек топилишига ҳам ишонолмай қолдим. Ҳозирги маданият оламида миллатнинг ўз хуқуқини сақлаш шарафи унинг қурол кучигагина богланмишдир. Шунинг учун тўлиқ мудофаа кучига эга бўлмаган миллатлар инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажраб, ҳайвонлар қаторида хўрлик билан яшамоққа мажбурдирлар. Айниқса динсизлик оламининг маркази ҳисобланган бир давлатга чегарадош бўлган миллат, ўз ҳуқуқига эга бўлиши учун ҳам моддий, ҳам маънавий куч қувватини, яъни замонавий қурол, замонавий илмни қўлга келтиришидан бошқа чораси йўқдир. Энди бу ўринда шу кунги Оврупо маданияти устида тўхталиб, Ватан болаларига бу ҳақда энг муҳим тушунчалар бериб ўтамиз. Шуни билишлари керакки, маданият демак нимадан иборат бўлиб, қандай бўлиши керак. Мана бу сўзнинг ҳақиқати билан жавобига ким тушунар экан, асл тузук маданиятни зиёндош, бузуқ маданиятдан ажрата олади. Агар маданият деб кўринишда ободон, ҳақиқатда ҳароб, шу динсизлар, одоб-ахлоқсизлар маданиятини айтадиган бўлсак, улуг хато қилган бўламиз. Чунки дунёдаги борлиқ нарсалар инсон турмушига ёрдам етказиш учун яратилмишдир. Бузуқ маданиятда эса, аксинча, инсонлар ул нарсалар учун қурбон қилинади. Маданият тараққиётининг илгари-кейин чиқара-ётган бутун янгиликлари инсон ҳаётини яхшилаш учун хизмат қилиши лозимдир. Хаёт оламида энг улуг, олий даражалик яратилган нарса шубҳасиз шу инсондир. Шунинг учун инсон ҳуқуқларини энг юқори даражада сақлаш ҳақиқий маданиятнинг айрилмас бир тармогидир. Маълумдирки, дунёда яшаган ҳар бир кишининг энг аямлик, қизганиб сақлайдиган беш нарсаси бордир. Биринчи жони, кейингилари дини, моли, оиласи, она Ватанидир. Мана бу беш нарсани сақлаш учун онглик инсонлар қандай жонбозлик қиладилар! Дунёнинг ҳар бир ерида тўкилган ва тўкилаётган инсон қонлари кўз олдимизда кўриниб туради. Бу фожианинг бирдан бир сабаби шу юқорида айтилган нарсадан бошқа эмасдир. Шундай бўлгач қараймиз: маданият қаерда, қайси миллатда бўлсин, шу юқорида айтилган инсоният ҳақларини сақлаш учун ҳукумат қўлида адолат қуроли бўлиб турар экан, ана шу чогдагина бутун халқ ҳақиқий маданиятга эришиб, тинчлик билан роҳатда турмуш кечира |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling