Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 ҚОРАКЎЛ ШАҲРИ Шу билан Тўқмоққа келиб минг турли ташвишлар орқали бирор йил ўткариб эдим, шу орада ўнтача шогирдларини эргаштирган ҳолда машҳур Лўлиқори лақаблик Рўзиқори домла бизникига меҳмон бўлиб Андижондан келиб қолди. Бу киши биз билан Бухорода бир пир, бир устоз бўлғонликдан, энг ҳурматлик саналган азиз меҳмонимиз эди. Имконият борича беш-ўн кунлаб меҳмоннавозлик хизматимизни бажо келтирдик. Қарасам, бу ернинг об-ҳавоси мижозларига тўғри келиб қолди. Асли мақсадлари эса Қоракўл (Ҳозирги Қирғизистон шаҳри) орқали Ёркентга, у ердан Ғулжага ўтмоқчи эканлар. Йўлбошчилари у томондан хабар келтургунча шу ерда турмоқчи бўлдилар. Дарҳол ўз истакларича, Тўқмоқдан ўн икки чақиримлик тоғ ичидаги Бектошота мозо-рига чиқариб қўйдим. Бектошота — ҳозирги тарихдан 900 йил илгари ўтган Туркистон ҳоқонларидан Жамбулдаги Авлиёота лақаблик Қорахон подшоҳ билан замондошдир. Бек-тошота у кишининг лақаблари бўлиб, номлари эса Абдулазиз бободир. Меҳмонларимиз бу мозорга чиқа-рилгач, ихлослик мусулмонлар булар учун ҳар тўғрида ёрдамларини аямадилар. Орада 30 — 40 кун ўтгандан кейин буларни Ғулжа томонга кузатиб қўйдик. Шу кунлар даҳрийлар давлатининг бошланғич даври бўлганлиқдан ГПУ жаллодларининг даҳшатли ҳара-катлари авж олмиш эди. Булар кетиб 5 — 10 кун ўтар-ўтмас мени Пишпекка чақириб сўроқка олғандин сўнгра қамоққа буюрдилар. Кетганлар устидан неча қайта сўроқ ўтказиб илинтира олмагач, уч ой чамалиқ қамоқда ётиб, яна бўшаниб чиқдим. Бу эса тўртинчи йўл қамалишим эди. Шу сабабли сафар тараддудини кўриб, Тўқмоқдан 250 чақирим чамали шарқ томондаги Қоракўл шаҳрига бормоқчи бўлиб, йўлга чиқдим. Тўқмоқда турган отушлик Абдураҳмон туячи сафар йўлдошим бўлди. Уйдан чиққач, орада бир қўниб Иссиқкўлга етдик. У кунлари энг кўнгилли, манзарали бўлган кўлни бўйлаб юрганимизча Тўқмоқдан чиқиб бешинчи қўналғуда ша-ҳарда бўлдик. Қоракўл шаҳрининг қурилган ўрни — гўзал манзарали, кўркли бўлиб бир ёғи кўм-кўк ши-шадек кўкариб турган кўл қўлтиғига, иккинчи томони, тўғри кўчалар бўлиб, чўзилғанича ям-яшил қара-ғайли тоққа бориб туташган эди. Биз борган кунлари май ойига тўғри келганликдан ҳаво очиғида кўл кўкдай кўриниб, дала, тоғ-тошлари ям-яшил бўлиб кўзга таш-ланур эди. Шаҳарга киргач, марҳум отамиз қадрдонларидан отушлик Рўзиохун ҳожим уйига тушдик. Қоракўл шаҳри неча томондан тарихий аҳамиятга эга бўлган бир ер устига қурилмишдир. Биринчидан, бу жойларни бутун тарихий китобларда Туркистон бешиги, турк отаси Ўғузхон пойтахти деб атайдилар. Иккинчидан, исломдан илгари маданиятли ўғуз турклари бўлган Эдиқут элининг тупки ватанлари бўлиб, Болосоғун эса турк ҳоқонларининг пойтахти эди. Учинчидан, Мовароуннаҳр (Турон) мамлакатларида мўғуллар ҳокимияти Темур султон томонидан зарбага уч-рагач, Тўғлуқ Темирхон ўғли Илёсхўжа қўшинини тақамиш қилиб юз минг аскар билан келаётган Амир Темур Иссиқкўл бўйлаб Қоракўл, Қорқора, Текас, Кўксув, Ўғуз орқали ўтиб, чўнг Юлдузга тушмиш эди. У ердаги мўғул қолдиқлари ҳам енгилгач, Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ўз аскари билан Олтой орқали Қорақурум Монғулияга қочмишдир. Булар ортидан Мирзо Улуғбек бобоси Темур султон буйруғи билан ўн минг отлиқ аскар олиб қувган бўлса ҳам, қочқинларга етолмай, Эртиш сувидан қувиб ўтказиб ортга қайтмиш эди. Сўнгра Улуғбекга етарлик аскар қўшиб Муздовон орқали Олтишаҳарга ўтиш, у ерлардаги мўғуллар ҳокимиятини битиргач, Кошғар орқали Ан-дижонга боришни буюрди. Ўзи бўлса бор лашкари билан ғолибият зафар байроғини кўтарганича Юлдуздан қайтиб Тойошув, Доғут, Кунас орқали Тўғлуқ Темирхон пойтахти Олмалиғга, ҳозирги Қўрғосга кир-ди. Бу ердаги хон хазиналаридан қолдиқларини сипи-риб олгандан сўнгра, ҳоқон оиласига эга бўлиб, хон қизини ўзига никоҳга олгач, мўғуллар уни кўрагон (куёв) деб атадилар. Ўз расмларича улуғлаб, хон қизи тароғини юз мўғул, сирғасини яна юз мўғул олтин қутиларга солишиб бошларида кўтаришганларича Са-марқандга келтирдилар. Шулар уруғидан Тарамочи, Сирғали номида икки қабила ўзбеклашиб, Самарқанд, Шаҳрисабз атрофида ҳозирги кунга довур яшаб кел-моқдалар. Темур султон шу сафарида мўғулларга энг сўнгги қаҳшатқич зарба бериб, Турон-Туркистон элидан уларнинг ҳокимиятини туб-томири билан юлиб ташламишдир. Чингизийлар давлатининг сўнгги ҳоқони Тўғлуқ Темирхоннинг Самарқандга келтирилган хази-наси ичида яшил тошдан ясалган бирови кўк, иккинчиси — ок тусли каттароқ тахт тошлари ҳам бор эди. Самарқандда «Хитойдан келган кўктош» деган халқ оғзидаги сўз асли шундан чиққан бўлиши керак. Кўрганлардан эшитишимизча, бу тошларнинг тўрт пуч-моғида коса оғзидек тўрт ўйиғи бор экан. Туркистон халқи ўзларига бир кишини хон кўтар-моқчи бўлсалар, расм одатларича шу ўйиқларга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling