Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
тилла тўлдириб қўяр эканлар. Сўнгра, юз киши сиғиб ўлтур-ғудек, катта бир оқ кийгиз устига хон 
бўлмиш кишини ўлтирғизиб, тўқсон икки бовли (унвонли) ўзбек-турк уруғидан келган тўқсон икки улус 
беклари кўта-ришиб, тахт тоши устига қўяр эканлар. Палончини хон кўтардик деган сўз асли шундан 
чиқмишдир. Бу эса бутун халқ унинг хонлигига розилик билдириб, унга берган байатлари ўрнида 
қўлланиб келинган турк тузукларининг бирисидир. Шунда тахт тоши пучмоғларидаги уймаланган 
тиллани атрофдан келган улус вакиллари — беклар бўлишиб олур эканлар. Мана, маданият 
ваҳшийлари Ватанимизга қадам қўймасдан илгари, Турон аҳлининг хон сайлаш усуллари шу асосга 
қурилмиш эди. Бунга кўра бутун халқ розилигини олиш бу ишда шарт қилинганлиги билинади. Ҳақиқий 
сайлов шундай, халқ розилиги билан бўлиши керакдир. Йўқ эса ўзларини халқ ҳукумати атаган 
маданият ваҳшийлари кўзбўёв, ёлғон сайловларини эллик йиллардан бери кино кўрсатгандек қилиб 
ўтказмокдалар, лекин қоғозни бир тешикдан олиб иккинчисига таш-лашдан бошқани ҳеч ким билмайди 
ва ҳам билиш ҳақига эга эмасдир. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, Қо-ракўл шаҳрида бир ой чамали турдим, бу ердаги му-
сулмонларнинг кўпчилиги уйғурлар бўлиб, қолғанлари — ўзбек, нўғой, тунгон ва сарт қалмоқ (мўғул 
мусулмонлари) эдилар. Борган кунимдан бошлаб, кеча-кундиз демай халқ боса бошлади. У кунлари 
мусул-монлар менинг олдимга киришиб диний масалалар, ахлоқий ваъз-насиҳат англашга ортиқ 
қизиқар эдилар. Биринчи жумъа Нўғой катта масжидида, иккинчи жумъа тунгон жомеъсида оят, 
ҳадислардан маънилар баён қилиб, иймон-ислом асосларини тушунтир-дим. Дардлик кўнглимдан 
чиққан руҳоний ваъзлар сўзлаганимда, масжид тўла неча минглаган мусулмонлардан чиққан йиғи зори 
товушлари билан жомеъ би-нолари ларзага келмиш эди. Бу каби руҳий томондан лаззатланиб, ботиний 
сезгуларининг қўзғолиш хусуси-ятлари кўпинча диний ваъз мажлисларидагина кўри-нади. 
«Одам ўғлининг яхшилари фаришталардан ҳам ор-тикдир», — деб пайғамбаримиз Муҳаммад 
алайҳисса-лом бошлиқ ўтган барча яловчи-пайғамбарлар бу сўзнинг чинлигига тўнуқлик (гувоҳлик)
берадилар. Уларнинг ёвуз-ёмонлари эса, йиртқичларни йўлда қолдириб, шай-тонларга дарс беради. 
Ҳозирги бизнинг давримизда (1967 йил) Ғарбий, Шарқий Туркистон босқинчила-рининг қилаётган 
чексиз зулмлари эса, бунинг жонлик гувоҳидир. Инсон яратилгандан бери икки Тур-кистон 
мусулмонлари учун бу каби зиёни туганмас, зарбаси узулмас узун офат — қизил бало ҳеч вақт, ҳеч 
қачон кўрилмагандир. Негаким, дунё борлиғидан бери худосиз-динсизлар қўлига қурол ўтиб, ҳоки-мият 
устига минмаган эдилар. Бу йиртқичлар инсонларни ёлғизгина диний, ватаний, шахсий ҳуқуқларидан 
эмас, балки инсоний ҳақларидан ҳам бутунлай ажратиб, ҳайвонлар қаторида ишлатмоқдадир. 
Асримиз бошида чиққан сиёсий фирқалар ичида коммунизм каби ақлдан йироқ, хаёлий бир маслак 
аҳли бўлган эмас. Мана шу хаёлий маслак эгалари 50 йилдан бери ақлдан ташқари тузумларини қурол 
кучи билан халқ устида юргизиб келадилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан қиёмат 
аломати сўрал-миш эди: «Унда ҳаромзоданинг ўғли — ҳаромзодалар ҳукумат эгаси бўлиб, халқ устида 
зулм ҳукмини юрғизади», — дедилар. Ҳозирда эса, нақд шу кунлар устида турибмиз. Энди бу фирқадан 
қандай яхшилик умиди бўлурким, буларнинг асосий тузумлари — ху-досизлик, динсизликка, ўзларидан 
бошқа ҳеч нарсага ишонмасликка қурилган бўлса. Чунки, динсизлик ҳар бир ёмонликка йўл очади, 
инсонни инсонлик сифатида тутиб турадиган, ҳар бир яхшиликка бошлайдиган нарса — диндур. 
Қоракўл шаҳрида қанча турган бўлсам ҳам, уйқи вақтларидан бошқа чоғлари келим-кетимдан 
бўшанол-мадим. Шундай бўлса ҳам вақт топиб, машҳур швед сайёҳи Ванхидиннинг «Такламакон» 
асарини ва «Ти-бет» саёҳатнома китобларини ўқиб чиқдим, улардин кўп фойдаландим. Ўзгариш олдида 
таланга учраган Қоракўл кутубхонаси татарча, усмонли туркчадан тар-жима қилинган нодир асарлар 
кўплиги билан маш-ҳур эди. Инқилоб бошланган даврда қонунсиз қора куч, нодон одамлар ҳокимияти 
қурилганликдан ша-ҳарлардаги кутубхоналар ва бошқа маданий асарларнинг кўплари зои бўлмишдир. 
Ўрта аср ваҳшийлари — мўғул аскарлари ўз вақтида ислом маркази бўлган Бағдод шаҳрига босиб 
кирганларида, улар наздида ўлжага арзимас, ғоят қимматбаҳо, нафис, нодир китоблар Дажла дарёсига 
тушганликдан, олти ойлаб дарё суви қорайиб оққанлиги тарихларда ёзилмишдир. Ундан ҳам жирканчли 
ишларга йигирманчи асрда маданий йиртқичлар ҳоки-мияти даврида йўл қўйилганликдан, анчагина 
тарихий асарларимизни, халқ қўлида сақланиб ётган қиммат-баҳо, нодир қўлёзма китобларимизни 
эгалари қўрққанларидан ўтта ёқтириб, сувга оқизишга мажбур бўлмиш эдилар. Ёлғиз ўзимнинг Тўқмоқ, 
Сўқулукдаги бирор арава келгудек ҳар турли китобларим эса, шу кўмилганича чириб ер остида 
қолмишдир. Бу каби фожиалар ёлғиз чет ўлкалардагина эмас, балки ҳукумат мар-кази Петроград 
кутубхоналарида ҳам бўлмиш эди. Шундоққи, бутун ислом олами кўз тиккан, 1300 йилдан ортиқ 
тарихий шарафга эга бўлган Мусҳаф Усмоний, яъни ҳазрат Усмон устида шаҳодат топган Қуръ-он, шу 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling