Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
39 Бўлди Туркистон элининг вориси юзсиз қароқ. Мол эгасидур қароқчилар бу ажойиб ишга боқ! Бахт очилмас ул кишилар, ким эрурлар илмсиз, Илмсизлар хор бўлур хоҳи қародур, хоҳи оқ. Қайсу миллат устидин ҳокимлик этса бошқалар, Бу каби хорлик ҳаётдин ўлганидир яхшироқ. Илму иймон иккисидин баҳралик бўл эй ўғил! Бу икковлон бирла олғайсан қўлингга шамчироқ. ЖИЛАҚАРАҒАЙ ДОВОНИ Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Юқорида айтилганича Шодмон ҳожим қишлоғи Кичик Кеменга келганимизда, кутишиб турган қирғизлар бизни қарши олдилар. Яйловдан қайтган қалин эл оралаб, тун бўйи юрганимизча тонгга яқин бир ерга келиб тушдик. Бироз ухлаб эс олган сўнггида, у ердан отланиб кун бўйи юрганимизча, ахир пешин кезида қалин қарағай ичида тикилган бир қирғизнинг уйига келдик. Бу эса бизни кутиб турган Назарқул деган сафар йўлдошимизнинг уйи экан. Бизни бу ерга қўндириб, ўзи орқада қолмиш уйларни кўчириб келмоқчи бўлиб, уч тўрт йигитлар билан тун қатор қилиб кетди. Эртаси қуёш кўтарилган кезда эдиким, бирор юз оилалик қирғизлар бола чақалари билан енгил юкларини олган, бошқа мол чорваларини, тикилган уйларини қолдириб, ёлғизгина уюрлари билан йилқиларини ҳайдашган ҳолда етиб келдилар. Хитой ерларида пул бўлғудек нарсалар билан ҳуржин халашлари тўлдирилмиш эди. Кўпчилиги бола чақа, хотин қизлардан тўпланган эди. Қандай ҳам бўлса, сафар суннатига мувофиқ Назарқулни сафар амири қилиб, ўзим бошлиқ олти одамни унга кенгашчи сайлаган сўнггида, олди орқамизга мер ган йигитлардан соқчилар белгилаб, йўлга тушдик. Ичимизда икки беш отар, уч тўрт барданка, қолгани ов милтиқлари бўлиб, йигирмадан ошиқроқ қуролимиз бор эди. Шу юрганимизча Кўкқуйруқ ўзанини бўйлаб ўлтириб, орада уч қўниб, Чуй дарёсининг боши Оқсув, Челак деган икки ошув айрилишига етдик. Бу юрган еримиз йўлсиз бўлиб, бўри юрмаган тоғу тош оралаб юришга тўғри келганликдан, тоғ сафарларида кўп юриб кўзи пишган етук йўлбошчи керак эди, бахтимизга қарши, ваъдалашган қоловуз (йўлбошчи) кишимиз келмай қолди. Келаётган йўлимизда биз билан қочган қирғизларнинг қўрада ётган қўйлари, эгасиз қолган молтоварлари, ускуналарига кўзимиз тушди. Инсон турмушига коммунистларнинг зулми шундайин ҳароблик келтирганини кўриб, кўнглимиз вайрон бўлганликдан кўз ёшларимизни артиб улгиролмадик. Қочган хабаримиз эл ичига тарқалгач, бизни қўлга тушириш учун олдимиздан чегара соқчиларини тўстириб, ортимиздан қирғиз коммунист отрядларини юбормиш эдилар. Биз қочқунлар уч кун ўзан бўйлаб юрганимизча, Оқсув ошуви остига келганимизда кетимиздан юборилган қирғиз коммунистлар аскарларининг қораси йироқдан кўриниб қолди. Орамизда бир оз отишувлар бўлиб, шу кечани соқлик билан ўтказдик. Етган еримиз улуғ тоғларга тақалган, ўнг қўлимиз Челак довони эди. Лекин бу довонларни ошиб, йўлларини кўрган бошчимиз бўлмағанликдан қайси бирига киришимизни билмай орсор (ҳайронликда) қолганимиз устига, қувғинчи тўсқинчилар олди орқамиздан ўрамиш эди. «Икки йўл келиб, қайси бирига киришни билмай қолган киши ўнг қўлига юрсин», деган Расулуллоҳ сўзини маслаҳат бердим эрса, бошқа сабаблар чиқиб бунга юришга тўғри келмади. Охири, сўл қўлдаги Челак довонидан ошиб олсак, қозоқ ерига тушиб, булардан қутулиб кетишимизни ўйлаб, шунга киришни тўхтам қилдик. Эртаси саҳарлаб остидан бир дарё суви тошиб чиқаётган улуғ тоғ бели устига чиқиб, шу ерга уч тўрт қуроллик қирғиз болаларидан қўйдик, ўзимиз кўпчилик қўш қулонларимиз (кўчгандаги юкимиз ва йилқиларимиз) билан бел (тоғ бағридан ўтиб) ошиб, ёлғизтуёқ кийиклар изи орқали юрганимизча булутга тиралган тўрт тоғ орасидаги сув ғазнаси (омбори) Кўккўл деган жойга тушдик. У ердан ўтиб, кўк муз оқ қордан бошқа ҳеч нарса кўринмаган, бош оёғи булутлар билан ўралган Челак довони остига келиб қўндик. Куз ҳавоси совуқ, қаттиқ қор учқунлаб турарди. Қор ўрталарида кўриниб қолган қора тошлар орасида боши чиқиб турган бир турлик ўсимликлардан бошқа ўтин топилмайдиган шундай қисмчилик жойларда қирғиз хотинлари ош овқат тайёр қилишди. Буларнинг эпчиллиги мени ҳайратда қолдирди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар ким эрса бир нарсага боғланиб яратилганликдан ул нарса унга осонлашади, ҳар ишни ўз эгасига топширингларким, ишинглар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling