Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
40
енгиллашади», деган ҳикматлик сўзларининг сирларини шунда тушунган эдим. Айниқса, ўз 
дўстларимиздан Абиш, Ҳайдарали уларнинг хотинлари Ойша, Ойқон бу эр хотинларнинг бу каби оғир 
йўллар, машаққатлик сафарларда менга кўрсатган ҳурматлари, қилган хизматларини эскариб, ҳаётим 
борича уларга раҳматлар айтиб дуо қилурман. Аллоҳ уларни раҳмат қилиб, жойлари жаннатда бўлсин! 
Қандағ ҳам бўлса, шу кечани қор-музлар орасидаги қора тошлар устида тонг оттирдик. Эртаси ойна 
устига тушган ёғду каби, қор муз устида ялтираб турган қуёш кўтарилди. Йўл билган, юз кўрган 
йўлбошчи кишимиз бўлмагач, энди нима қилишимиз керак? 
Хотин болалардан бошқа қариёш демай бутун эр кишилар баримиз отланиб, тоққа тирмашдик. Минг 
машаққат билан тоғ тепасига чиқиб қарасак, мўлжали уч чақирим келгудай, тоғ тескайини қор муз 
қопламиш эди. Мана шу ерда бирор юз киши яёв, отлиқ бўлиб, биздан илгари қочган кишилар йўл 
солган бўлсалар, шулар изидан юриб ўтармиз, деган умид билан шу куни эртадан кечгача йўл излаб из 
қидирдик. Бироқ бахтимизга қарши туёқ ёки оёқ изи тушган бирор нишон тополмагач, кечки совуққа 
қолиб, бўрон чопқунга учрамайлик деб, ночорлик билан ор-тимизга қайтдик. 
Худо ўнглаб, Кўккўл бели устига уч тўрт қуроллик қоровул қўйиб ўтган эдик, йўқ эрса орқамиздан 
қувиб келаётганлар изимизга тушиб устимиздан босар эканлар. Из қувиб келганлар бел устига 
чиққанда бизнинг қоровулларимиздан қаршилик кўриб, кетига қайтмиш эдилар. Шу билан икки қўниб 
муз тоғлар орасида йўл тополмай, овора бўлган сўнггида яна орқамизга қайтиб келдик. От уловларимиз 
чарчаб, ўзимиз қийналганимиздан бел устида бир икки кун эрув (дам олиш, ҳордиқ чиқариш) қилиб, шу 
орада икки кишини ер чорлаб (атрофни билиб келиш, разведка қилиш) келиш учун Оқсув довони 
томонга юбордик. Кетган кишиларимиз иккинчи куни тинчлик хабарини келтиргач, бу йўлнинг икки 
кунлик олислиги бўлса ҳам, бошқа иложи бўлмаганликдан шунга киришга мажбур бўлдик. 
Эл яйловдан кўчган кези, йўллар жимжит, иссиқ совуқ орасида ҳаво очиқ бўлиб, тинчлик билан 
Оқсув довонини ошиб, келишган кенг бир яйловга тушдик. Бу ерга киргач қирга, теварак тўрт томонга 
кўз солдим эрса, ўтмишдаги эркинлик қўйнида кун кечирган ўрозлик ўғуз уриғи Эдиқут эли у тоғдан бу 
тоғга, у сойдан бу сойга ер танлаб, кўчиб юрганлари эсимга тушиб хаёл денгизига чўмдим. Кенг юзлик 
саболарда (ёғоч тоғораларда, идишларда) кўпириб ётган қимизни қизил кўкарларга (ёғоч бокалларга) 
қуйиб ичганлари, қўй қўзи этлари кўнгилларига теккач, қулун (бия боласи) сўйиб ейишга киришган 
кунлари кўз олдимга келиб, ҳайронликда қолдим. Бир оз бўлса ҳам эркинлик оламига чиққандек бўлиб, 
ҳордиқ чиқариш учун бу ўринда икки кун эрув қилиб тўхтагандан сўнгра, Тойсоврун, Бойсоврун деган 
яйловлардан ҳали эл кўчмаган экан, кечалаб тун қорон-ғусида у ердан ўтиб, Жилақарағай довони 
остидаги қалин қарағайзор ичига кириб қўндик. 
Бизнинг бу юрган ерларимиз Туркистон бешиги, Ўғузхон пойтахти аталган Иссиқкўл ўлкасининг 
шимол томонидаги Тян-Шан тоғларининг тармоқлари эди. Бу ерга келиш олдида ёға бошлаган қор, 
ёмғир тун бўйи тўхтамай ёққан бўлса ҳам, ҳар туп қарағай бир қирғиз ўтовидек бўлиб, тубига тушган 
мусофир меҳмонларни қор ёмғир ҳужумларидан ўз оиласидек асрамиш эди. Эртаси ҳаво очилиб кун 
кўтарилгач, бу ердан кўчиб шимол томонга қараб, тоғдан тоғга оша от тортиб юрганимизча, боши 
кўринмай туман билан чирмалган, бир улуғ тоғ тубига етдик. Шу ерга келганимизда ҳаво бузилиб қор 
ура бошлаб, ёлғизоёқ келаётган йўлимиз юзи ёпилиб, қаёқка юришимизни билолмай тўхталиб қолдик. 
Қирғиз йигитлари эса яёвлаб, тоғ юзига тирмашиб, йўл излашгани турдилар. Борган сайин қор ёғиши 
қаттиқлашганликдан кўз қоплаган буроша (бўрон, қаттиқ шамол) бўлиб, йўл излашган йигитларимиз 
бир бирларини кўролмай қолишди. Бунинг устига ёлғизоёқ йўл устида узундан узун туриб 
қолганимиздан, отларимизнинг бели толиб ёта бошлади. Қарасак, кун тушдан оғиб боради. Агар шу 
ўрталарда кечалаб қолар эканмиз, ўзимиз ва от уловимиз учун қаттиқ қийинчиликлар туғилишини 
ўйлаб, сафарда орқага юриш яхши бўлмаса ҳам, бошқа иложи топилмагач, ночор кери (орқага)
қайтишга мажбур бўлдик. Босган изимизга қайтиб, қорбўрон ичида олти соат чамаси юрганимиз 
сўнггида кўз қорайиб, гугум тушгандан кейин ҳориб-чарчаб, зўрға эрталабки кўчган қалин қарағай 
остига кириб омон қолдик. 
Бу каби кўрилмаган улуғ довон йўлларини ошиб ўтишга етук йўлбошчи лозим экан. Шундай одамни 
топиб келтириш учун шу ерлик элга алоқалик бир кишини уларга кечалаб юбордик. Эртаси куни ҳаво 
очиқ бўлиб, кўзгудек кўринган булутга тиралган буюк қор тоғларини ялтиратган ҳолда қуёш 
кўтарилмиш эди. Шу чоғда қоловуз ҳам етиб келгани учун баримиз суюнганимизча унга эргашиб йўлга 
тушдик. Кечаги адашган жойларимиздан олиб ўтиб, от тиззасига келган қор ичида кўрам тошлар 
оралаган ҳолда синчиклаб юриб, йўл топган йўлбошчимиз қирғиз чолга офаринлар айтиб, уни бек 
олқишлар эдик. Шундай қилиб, Жилақарағай довонидаги қор тоғларини омонлик билан ошиб, у томони 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling