Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
Челак, Толғор яйловларига тушиб, икки кун эрув қилдик. 
Шу ерга келганимизда отақли қоловузлардан қирғиз Қўйчи ботир қочоқларга ёрдам етказиш учун 
Ғулжадан чиқиб, олдимизда икки кунлик Қудурғу деган ерга келган хабарини англадик. Бу киши эса 
беш-ўн қуроллик йигитлари билан йўл тополмай юрган қочқунларни Ғулжа томонига ўтказиб, шу касб 
орқалик фойдаланиб юрган қора ботирлардан экан. «Қоракўл шаҳар соқчилари хабар топмай туриб, 
чегарадан ўтишимиз керак, кечикканнинг хатари кўп, тезлик билан етказиб келинглар», деб қуроллик 
икки йигитни бизга юбормиш эди. Йўлда қўшилган қирғиз йўлдошларимизнинг орқада келаётганларини 
кутишга тўғри келганликдан шу ерда икки кун туришга мажбур бўлдик. Шунга кўра Қўйчи ботирдан биз 
боргунимизча кутиб туришни ўтиниб сўраб, тортуқ йўсинида унга бир семиз бия юбордик. Қудурғу тоғи 
бетида тўп қарағай тагида бизни кутиб олишга қаттиқ ваъда беришиб, бия етаклаган ҳолда бу икки 
йигит бизга хўш айтиб қайтди. Шу билан икки тун ўтказиб улар ортидан биз ҳам йўлга тушдик. 
Раҳмсиз, кучлик душманлар чангалига тушишдан қўрқиб, улуғ тоғларга сиғинган йиғинди бир тўда 
мазлум ожизлар қаторида ўзимнинг кетаётганимни кўриб, бу хунук манзарадан қаттиқ таъсирланмиш 
эдим. Бир даврларда бутун дунёни найзаси учида ўйнатган турк ўғлонлари, бугунки кунда бургутдан 
қочган тулкига ўхшаб қолдилар. Қочар жойини, кирар тешигини тoполмайдилар. Бурун нега ундай 
эканмиз? Энди нега бундай бўлдик? Мана бунинг сабабларини текшириб, аниқлаб билганимиздан 
кейин, унинг чорасига киришмоғимиз керак. Бизнинг ишончимиз 6у дунё, у дунё бўлиб, охират кунига 
иймон келтирамиз. 
Энди шуни билмоқ лозимдирким, 
бу дунё ишларини Аллоҳ таоло бутунлай сабабга богламишдир. У 
дунё ишлари бўлса, Қуръоннинг айтишича, сабабсиз, худо қудрати билангина пайдо бўлур. Ҳаёт 
оламидаги дунё ишлари заррадан Қуёшгача, барча нарсаларнинг бўлиши ва бўлмаслиги бари сабабга 
боглиқир. Таваккал қилиш, яъни, Аллоҳга топширишни эрса, инсон тоқатидан ташқари, қўлидан 
келмайдиган ишлардагина шариат буюради. Шундоқки, деҳқон ерни танлаб ҳайдайди, бутун 
шароитларини бажарган сўнггида тупроққа уруг кўмади. Аммо тупроқ ичидан уни ундириб чиқариш 
унинг иши эмас. Бу тўгрида таваккал қилиб туришдан бошқа чораси йўқдир. Бизнинг бу сўзимиз 
ҳаммага тушунарлик бўлганликдан, дунё ишларини мусулмонлар, албатта, шунга таққос қилишлари 
лозимдир. Пайғамбаримиз айтдилар: «Мусулмонлар дунёда яхшилик кўрсалар Аллоҳга ҳамд айтсин. 
Агар ёмонлик кўрар эканлар, ўзларидан кўрсин, қилмишлари уларга қайтарилмишдир».
Оят, ҳадис, худо, пайғамбар сўзи мазмунича тўхталган ҳукм шулки, исломият шароитларини 6утун 
бажариш шарти билан дунё ишларида моддий, маънавий томондан замонавий асбобларини тўлиқлаб 
қўлга келтириш мусулмонлар учун фарздир. Агар бу ишни юзага чиқариш учун юз шарти бўлар экан, 
шулардан тўқсон тўққизини бажариб, бирига келганда узрсиз уни қолдирса, шариат олдида хиёнат 
қилган бўлиб, шу ишда жиноятчи ҳисобланади. Чунки, ҳаёт оламига қурган Аллоҳ қонунини бузиб, 
яхши сақламаган бўлади. Қайси нарсанинг салбий, ижобий бўлиши бўлмаслиги сабаблари тўлиқланар 
экан, кимнинг қўлидан бўлса ҳам, у нарсанинг юзага чиқиши аниқланмишдир. Биз мусулмонларга ҳам 
шундай ишониш лозимдир. Чунки, бир ишнинг пайдо бўлиши учун, унинг сабаблари тўлиқ қўлга келар 
экан, уни юзага чиқариш Аллоҳнинг ҳаёт оламига қўйган қонунидир. Қуръон тилида буни «одатилло, 
суннатилло», яъни «Аллоҳ одати, Аллоҳ йўли» деб айтилади.
Пашамбарлардан бошлаб бутун дунёда яшайдирганлар шу қонунга бўйсунишга мажбурдирлар. Бунга 
мисол Уҳуд урушида шу қонун яхши сақланмаган эди. Бир зумда аҳвол ўзгариб, иш мўминлар зиёнига 
айланди. Бунга тушунмаган бир неча кишилар: «Муҳаммадни Худо юборган бўлса эди, биз шундай 
кунга қолармидик, ўзининг тиши синиб, боши ёрилди, йўлдошларидан қанча кишилар душманлари 
қўлида ўлдирилди», деб хато фикрга кетдилар. Ҳақиқатда эса бу ишга ўзлари сабабчи бўлмиш эдилар. 
Худо Қуръонда кўрсатган уруш қонунларини бузиб, Расулуллоҳ буйруқларини бажармагач, зафар 
булардан юз ўгирмиш эди. Бу қонун дунё борича давом этажакдир.
Энди, биз мусулмонлар, айниқса, икки Туркистон туркий халқлари: барча ўзбек, уйгурлар ҳаёт 
оламида қурилган Аллоҳ одатига яхши тушуниб, динимиз, Қуръонимиз буйругини амалга оширолмадик. 
Шунинг учун ҳозирги ҳаётимизда душманлар қўлида эрк ихтиёримиздан бутунлай ажралиб, бурнимиз 
ерга ишқаланган ҳолда ҳайвондек ишлаб, қуллардек қийналиб, кун кечирмоқдамиз. Яна шундай бўлса 
ҳам, келажакда кўзда тутилган умидлар асоси кўриниб, уйгониш туйгуси ўқимишлик ёшларимиз орасида 
сезила бошланмишдир. Фикр уйгониши ортидан иш ўзга-риш натижа бериши бурундан бери сиёсат 
оламида бўлиб келган ишдир. Тарих саҳифаларида бундай ҳолларни кўп учратамиз.
Кофирлик ёмонми, билмаслик тушунмаслик ёмонми? Бу саволга дунёнинг энг улуглари 
пашамбарлардан бошлаб, барча билимлик донишмандлар: «Билмаслик ва тушунмаслик куфрдан ҳам 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling