Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 ёмонроқ», деб жавоб бермишдурлар. Чунки, ўз замонига тушунмаган мусулмонлар шариат олдида ислом асосларини билмаган бўладилар. Ўз миллий ҳукуматидан ажраган инсонлар, ўз ва-танида турган бўлсалар ҳам, биз Туркистон халқи каби бутун ҳуқуқларидан ажраб, хор зорлиққа қолишлари шубҳасиздир. Биз эса ўз меросимиз она ватанимизга эга бўлолмай мол-бошларимиздан, динимиздан борлиқ нарсаларимиздан бутунлай ажрамоқдамиз. XX аср маданияти орқалик дунё бўйича илм тарқалиб, бунинг натижасида Оврупо аждарҳоларининг мустамлакаларида қулчиликда яшаётган инсонлар озодликка чиқиб, ўз миллий ҳукуматларига эга бўлдилар ва бўлмоқдалар. Шу билан баробар иккинчи томондан ўзларини «меҳнатчилар гамхўри» деб пардалаган коммунист қизил аждарҳолар тушунилмас, бузуқ тузулмалари остида бутун халқни қутулмас қулчиликка солиб, ҳайвонларча ишлатмоқдадирлар. Айниқса, биз икки Туркистон ўзбек уйгур мусулмонлари икки аждарҳо огзига тақашиб, ютилиш олдида турибмиз. Энди иш шундайин фожиалик ҳолга етганда бундан қутулиш учун қандайча чоралар кўришимиз мумкин ва қандайча чоралар кўришимиз керак! Чунки, ҳаёт оламидаги бутун ишлар сабабга боглиқ эканлигини, қачон бир ишнинг сабаби топилар экан, уни юзага чиқариш, Қуръон ҳукмича, Аллоҳнинг бузилмас одати эканлигини аниқ билдик. Бундай бўлшч, бу фурсатни ҳам ганимат билиб, ютилиб кетмасдан болдирроқ (олдинроқ, илгарироқ), ундан қутулиш чорала-рига киришимиз лозимдир. Ер усти инсонлари ер ости маъданлари каби турликча яратилганликдан, ҳар қайсилари ҳар турлик қобилиятга эгадурлар. Булар ичида темир кўмирлари кўп бўлгандек, олтин олмослари ҳам оз эмасдир. Энди эса келажак кунларда биз учун яхши шароит лар тугилиб, қобуси келар экан, тог боскандек устимизда босиб ётган босқинчилар қўлидан ватанимиз Туркистонни, албатта, қутқара оламиз. Чунки, бизлар ҳозирги ҳолда тог тагига тушган чумолидек ожизликда ётган бўлсак ҳам, бунга қарши кўз олдимизда тогларни қўморгидек (ағдаргудек, кўчириб, юлиб ташлагудек), даҳшатлик куч қувватлар фурсат кутиб турибдилар. Агар шундоқ кунлар тўгри келар экан, сиёсат майдонига миллат етакчилари, албатта, чиқади ва шунда Туркистон халқи ўз ҳукуматини биринчи навбатдаёқ қуриб олиши, албатта, лозимдир. Ҳар миллатнинг ўз ҳукумати ўз қўлида бўлмас экан, чўпони қўйчибони йўқ бир тўда қўй каби йиртқич қушларга, оч бўриларга ем бўлиб, охири инқирозга учраб йўқолади. Энди мақсадга етмоқ учун давлатимиз қўлимиздан кетган бўлса ҳам, миллатимизни ютилишдан сақлаб қолиш керак. Бунинг бирдан бир чораси эса, диний ва ҳам миллий ҳисларимиздан ажрамаслик эди. Бироқ бу ҳийлагар босқинчилар ўзларининг зулм-истибдод ҳокимиятлари остида диний миллий ҳисларимизни йўқо тиш учун, тиш-тирноқлари билан қаттиқ киришганликлари натижасида, Туркистон халқининг диний ҳислари кўнгилларидан кўтарилиб қолди. Нечук кўтарилмагайким, дин илми, дин тарбияти биринчи навбатдаёқ мактаб мадрасалардан чиқарилиб ташлаб, ўқув ўқитув ишлари бутунлай динсизлик асосига қурилмиш эди. Шундан бери 50 йил ўтди. Совет ҳукумати коммунистик истибдод остида диний миллий ҳисларини бутунлай халқ кўнглидан чиқариш учун, моддий ва маънавий кучлари билан динга қарши бутун чораларини кўрмоқда. Бунинг таъсири орқалик ҳозирги ёшларимизнинг дин ҳақидаги тушунчалари ўзгариб, диний ҳислари йўқолиши бошланди. Унинг устига байналмилал пардаси остида ёшириниб олиб, миллатчилик йўқ деса ҳам, бошқаларни ютиш қонунини амалга ошириш билан бизни ютмоқчи бўладилар. Энди бу ёлмогизларга ютилишдан ўзимизни қутилтириш учун, диний, миллий ҳисларимизни сақлаб, замонавий фан илмларини эгаллашдан бошқа чора топилиши мумкин эмасдир. Хулоса шулдирки, миллий ҳокимиятимиздан ҳозирча ажраб турган бўлсак ҳам, миллий ҳиссиётимиздан ажрамай, уни сақлай олсак, келажакда душманларга ютилишдан ўзимизни қутқара оламиз. Энди бу мақсадга етиш учун қўйилган масалаларнинг энг биринчи шарти тил масаласидир. Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чогда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақлангусидир. Агар бундай бўлмай балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чогда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар. Шундоқ бўлиб, ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуг хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади. Бундай бўлди демак, улуг Туркистон улуси Турон насли босқинчилар тилагича, қурбон бўлган ҳолда инқирозга учраб, Аллоҳ сақласин, тарих саҳифаларидаги шон-шарафлик ном нишонлари ўчирилади демакдир. «Хонлигингдан ажрасанг даги, улусингдан ажрама», деган эскидан қолган мақол энг ҳикматли сўздир. Чунки, бизнинг ишимиз ва биз ўхшаш бошқаларнинг ҳам ишлари шу ҳозирда талашиб-тортишиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling