Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
иккинчи дунё уруши тўхтаган кунидан бошлаб, ҳозирги тарих 1968 йилга давр бу икки ўлкада ерлик 
халқларга кўра рус забонларнинг сони тез кўпайганлиги шуни исботлайди. Шунинг учун ҳозир қутулиш 
мумкин бўлмаганликдан, унинг вақти келгунча ўзимизни ютилишдан сақлашимиз керак. Қайси йўл 
билан бўлса ҳам ўзини сақлаган миллат, вақти келганда сабабларни тўлиқлаб, чидамлик билан ишга 
киришар экан, албатта, мақсадни қўлга келтира олади.
Энди душманга ютилишдан сақланишнинг энг кучлик қуроли эса, шу икки нарсадан иборат: 
биринчиси диний ихлос, иккинчиси миллий ҳисдир. Қайси миллат бу ҳисларга ҳалал еткизмай яхши 
сақлар эканлар, ундай миллат душман томонидан ютилиб кетилиши мумкин эмасдир. Коммунистлар 
ҳукyмати динга қарши эллик йиллик кураши давомида Ўзбекистон мусулмонларини, айниқса, ўқитувчи 
ва ўқувчиларни ўз динларидан анчагина йироқлаштириб, диний ҳиссиётларини йўқота олди. Лекин 
буларнинг миллий ҳиссиётлари ҳар қанча тортишувлар остида бўлса ҳам, шу кунларгача озми кўпми 
сақланиб келмоқдадир. Энди бу ҳиссиётимизни доимий равишда сақлаб қолишимиз учун, 
керакликзарур тилларни ўзлаштирганимиз устига, ўз она тилимизга қаттиқ аҳамият бериб, миллий 
адабиётимизни юқори кўтариб, илм ва маданият тиллари даражасига етказишимиз лозим. Мана 
шундагина бизлар олдимизда огиз очиб тайёрланиб ётган қизил аждарҳонинг ютишидан ўзимизни 
сақлай оламиз. Тил-адабиётимиз қанчалик ўсиб, тараққий топар экан, илм маърифат ҳам шунчалик 
кенгаяверади.
У ҳолда қуруқ отлиқ Ўзбекистон бўлмай,

тилимиз қаторга киргач, адабиётимиз соҳаси кенгайиб 
унинг обрўйи ошган сайин, миллатимиз ҳурмати кўтарилади. Бу эса миллий ҳиссиётимизни сақлаб 
қолиш учун энг кучлик қуроллардан бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра диний ҳисдан ажраганлари устига 
миллий ҳисларидан ҳам ажрамоқ, XX аср маданият аждарҳоси огзига тушиб ютилди демакдир. Шунинг 
учун ёш қари демай ватанпарвар, миллатсевар ўзбек олимлари ўзларининг келажак авлодлари 
олдидаги энг муқаддас вазифаси деб билиб, бу хизматни эсларидан сира чиқармасинлар!
Бир миллат ўз ҳаётий ҳуқуқларини керакли шароити билан қўлга келтириши учун, у миллатнинг 
олий ҳиммат ўгиллари фидойиларча мол-жонини аямай, бу йўлда ҳар қанча .қийинчилик чиқар экан 
унга қарши кўкрак кериб, чидамлиқ билан иш олиб борар эканлар, ана шундагина ҳақиқатни юзага 
чиқариб, ўз мақсадларига эриша оладилар. Ҳиммати ўзидан ошмаган олимларнинг бутун қилган 
ҳаракатлари ҳайвонларча қорин тўйгазишгагина богланган бўлиб, улар иродасиз, инсон суратлик 
жанивор лардир. Ўз тилларини унитиб, муқаддас динларини ҳаммадан илгари ташлаган ҳолда, улар 
илон огзига келган қуёндек ютилишга яқин турадилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом «Киши қайси халқ тилини ўрганиб, илмини олса, унинг 
тузогига тушмай, зиён заҳматдан ўзини қутқара олади», дедилар. Бундай бўлгач, тил ўрганиб, ўқув 
ўқитувдан кутилган бизнинг биринчи мақсадимиз: бутун дунёга танилган Ватанимиз Турон Туркистон 
тарихини қоралашлардан сақлаб ва ҳам келажакдаги авлод наслларимизни селдек келаётган 
босқинчиларга ютилишидан қутқаришдир. Агар шундай қилинмас экан, иймонликлар худо олдида 
жавобга тортилиб, бошқалар эса, сўнгги авлод болаларимиз тилида туганмас лаънатга қоладилар.
Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Золимлар томонидан ноҳақ олинган шунча кўп қирғизлардан ёлғиз 
«сўпочи чолдан бошқа ҳеч ким қутилолмади. Айниқса, бетобликга учраган ёши улуғ кишилардан ҳеч 
ким қолмади. Бунинг устига ўзларига қарши гумон қилиб, ер ости камераларида сақланмиш 
мазлумлардан қоронғу тунлари, олдиндан қазиб тайёрлаб қўйилган чуқурларнинг лабига келтириб, 
отилгаn чопилганлар ҳам оз эмас эди. Шу каби оғир кунлар бошга тушганида яхши ёмон кўзга кўриниб, 
дўст душман шунда ажрайди. Эр керакким, шундай оғирчилик кунлари торчилик ерларида кишиликни 
йўқотмай ўзини тута билсин. 
Б а й т: 
Яхшилик кунларда барча дўст бўлур,
Қора кун тушганда кимдир ожиз ўлур. 
Шундоқ қийинчилик билан Пишпек ер ости турмасида ётқанимда менга жон куйдириб, вафодорлик 
билан хизмат кўрсатувчилар Сўқулуқ тунгонларидан Довудҳожи, Маъсудҳожи, Маъсудохун бошлиқ 
шогирдларим эди. Бу тарих ёзилган кунлари қарасам ул вокеадан 38 йил ўтмишдир. Ҳозирги 1968 йил 
тарихида эса, ўша садоқатлик дўст шогирдларимиздан икки уч кишигина қолиб, бошқалари фоний 
дунёдан ўтиб, марҳум бўлмишдирлар. Биз учун мол жонини аямаган, худо учун дўст тутинган, вафолик 
шогирдларимиз эдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин! 
Ўша вақт турма тартиби бўйича ҳар ўн кунда бир йўли емак олишга рухсат берур эди. Шу куни 
бўлганида уч тўрт ердан овқат келгани устига, бирови оз деганда ўн кишига етарлик қилиб киргизур 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling