Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
47 ҳаққоният кўзи билан қарайдилар ва шу йўлда ҳеч нарсадан қўрқмайдилар. Динсиз даҳрийлар даврида ўз кўзимиз билан кўриб ўтган тажрибаларимиз ҳам, тақлидий юзаки мусулмонларнинг ҳеч ишга ярамаслигини кўрсатди. Бундай одамлар жонларига эмас, балки турмушларига озгина зарар етгудек бир иш бўлиб қолиш эҳтимоли бўлар экан, бунга қарши диний ва миллий ҳиссиётларини бутунлай қурбон қилиб юборишдан тортинмайдилар. Бу дунё шайтонларига қарши туролмаган тақлидий иймон, охират шайтони, малъун иблисга қандай бардош беролади? Шунга кўра, ҳар икки олам давлатини қўлга келтириш учун юзаки эмас, ҳақиқий иймонга эга бўлишлик, ҳар бир мусулмонга Аллоҳ тарафидан буюрилган фарздир. Дунё яралгандан бошлаб, ҳеч бир даврда ҳозирги замонамиздек ер юзини қоплаган улуг офатлик балолар халқ бошига тушган эмасдир. Чунки, инсон наси яратилгандан бери, ҳеч бир замонда худога ишонмаган динсизлар қўлига ҳукумат ўтмаган эди. Энди эса, бутун дунёнинг тенг ярим халқи ҳеч нарсага ишонмайдиган даҳрийлар ҳукмига ўтди. Буларнинг энг ёмон кўрган нарсалари худога ишонмоқ ва худо қонуни бўлган ҳақиқий инсоний қонунларга бўйсунмоқдир. Шунинг учун коммунистлар ҳокимиятни қўлга олган биринчи кунидан бошлабоқ, диний мактаб ва мадрасаларни бутунлай йўқотдилар. Шундан бери биринчи синф болаларидан бошлаб, энг олий юқори даражага еткунча динга қарши ташвиқот дарслари узулмай ўқитилиб келинмоқда. Ўз мақсадларига эришмоқ ва бошқаларни руслаштириш учун чиқарган байналмилал қонуни Крзогистон, Қиргизистон, Ўзбекистон ва умумий Ўрта Осиё халқлари устида юзда юз бажарилмоқдадир. Бунинг бирдан бир сабаби эса, Масков маккорлари ўз давлатини мустаҳкамлаш учун бу ўлкаларнинг, айниқса, Ўзбекистоннинг нақадар буюк аҳамиятга эга эканлигини яхши тушунишидур. Советга қарашлик бутун ўлкалар давлат таркибида гавда мисоли бўлсалар, улар олдида Ўзбекистон ҳаёт берувчи жон ҳукмида бўлиб ҳисобланади. Бизнинг бу Ватанимиздан нималар чиқмайди? Бу бойликлар қаёққа кетаётганлиги ҳаммага маълум эди. Бирни бериб, мингни оладилар, шунга кўра ўтган чор ҳукумати давридан бошлабоқ Туркистон ўлкасини доимий равишда қўлдан чиқармаслик, балки, имконият топилар экан, бу ўлкаларни тўла мустамлака қилиш сиёсати бошланмиш эди. Биринчи дунё уруши чиқиши билан олам сиёсати ўзгарди. Ўша замон подшоҳлари тахтларидан ажрагач, Русияда коммунистлар фирқаси шлаба қозондилар. Бунинг натижасида совет ҳукумати қурилиб, унга қарашли бутун ўлкаларда динсизлик, худосизлик бошланди. Энди бу аждарҳодан қутулиш учун қандай чора қўлланилиши керак деган масаланинг вақти ўтканлигидан бу ҳақда фикр юритиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқдир. Бироқ пайғамбаримизнинг гойибдан хабар берган мўъжиза сўзларига қараганда ва ҳам ҳозирги жаҳон сиёсатининг кетишича, олдимизда улуг воқеалар бўлиши шубҳасиздир. Мана шу каби буюк воқеалар бўлар экан, дунё бўйича умумий ўзгаришлар бўлмай қолиши мумкин эмас. Шу ўзгаришлар натижасида мустабид тузумнинг темир қўргонлари тор мор қилиниб, асрлар бўйи золимлар асорати остида ётган бечора ватан аҳллари ўзларининг ҳалол мерослари она ватанлари бўлган Туркистон ўлкасига шунда, албатта, эга бўладилар. Лекин бу муборак кунга еткунчалик бу аждарҳодан қутулиш эмас, балки унга ютилиб кетишдан сақ- ланиш чораларини имконият борича қилиб туришимиз лозимдир. Йўқ эса бутун дунёни титратган Темур каби шон-шавкатпли ҳоқонлар мамлакати бўлган улуг Туркистон ўлкаларини бу ялмогизлар ютиб сингдириб кетишлари кўп узоқ эмас. Чунки, Оврупо давлатлари томонидан асрлардан бери бутун дунё бўйича қўлланиб келинган мустамлакачилик сиёсати, иккинчи дунё уруши тугаши билан ўзгариб, ҳар миллат ўз ватанла-рига эга бўлиб, ўз ҳукуматларини қўлга олдилар. Ўша кундан бошлаб, ёлгиз Англия давлати Осиё, Африкадаги мустамлакаларидан 30 дан ортиқ мамлакат ҳалқига озодлик бериб, яна янги усулда ҳукуматларини қуриб ўзларига топширди. Энди бутун оламда мустамлакачилик йўқолиб, озодлик даври бошланганига қарамай, совет империяси бир томондан ўз қўли остидаги ўн олти ўлкалик халққа тил учида қогоз устида озодлик берган бўлиб, иккинчи томондан, шармандаларча мустамлакачиликдан ҳам ёмонроқ сиёсат қўллаб, бутун халқни, айниқса, Туркистон халқини қул қилиб, ҳайвондек ишлатмоқдадир. Бунга ҳам қаноат қилмасдан ерлик халқни ютиб сингдириш, ватанларини эса руслантириш қастига тушди. Турли баҳоналар билан Русиядан сел оққандек кишиларни келтириб, ватанимизнинг энг гўзал жойларини булар билан тўлдиришга киришди. Қиргизистон, Крзогистон ўлкаларидаги ерлик мусулмонлар устида, агар сиёсат шу ҳозирги кетишича давом этса, кўп узоқламаёқ бу икки турк уруги ўз тилларидан ва ҳам ватанларидан ажраган ҳолда, ҳаммадан илгари руслашиб, ютилишга тайёр бўлиб қолдилар. Чунки |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling